276
Оммавий юқумли касалликларнинг ривожланиш ҳавфи пасайгани сари касалликлар ва
бевақт ўлим тузилмасида юқумсиз, асосан сурункали касалликлар олдинги ўринларни эгаллай
бошлади. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг «Саломатлик»
(«Здоровье») институтининг расмий статистик маълумотларига кўра, касалликлар умумий
тузилмасида юқумли касалликларга - 2,94%, жарохатлар, заҳарланишлар ва ташқи таъсирининг
бошқа айрим оқибатларига - 3,62%, юқумсиз касалликлар улушига эса - 70 фоиздан кўпрок
қисми тўғри келмоқда.
Бутун жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотнинг Европа Минтақавий Бюроси (БССТ ЕМБ)
маълумотларига қараганда, Европа минтакасида (ЕМ) ўлимнинг 8,1 миллион ҳолатига (барча
ўлимларнинг15,8%) ва 115,3 миллион (умумий касалликлар оғирлигининг 76,7%) юқумсиз
касалликлар сабаб бўлган. ЕМда юрак-томир касалликлари ва саратон касаллиги етакчи
юқумсиз касалликлардир, сўнгра нисбатан кичик гуруҳлар: респиратор касалликлари, овқат
хазм қилиш тизими касалликлари ва нейропсихик толиқишлар келади.
Кўп ҳолларда ўлимлар хатар омиллари умумий сонида хар бир сабаб улушини (ҳаѐтнинг
соғлом йилларини йукотишнинг 10 та етакчи сабабидан еттитасини) пасайтиришнинг иложи
мавжуд. Етти етакчи ҳавф омилининг (юкори артериал босим, тамаки истеъмол қилиш,
алкоголни ҳаддан зиѐд истеъмол қилиш, қондаги холестерин даражасининг юқорилиги, ортиқча
тана оғирлиги, сабзавот ва меваларни етарлича истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолликнинг
етарли эмаслиги) улушига
,
59,6%
тўғри келади.
Популяцион даражада одамлар аҳволига атроф-муҳит омилларининг таъсирини акс
эттирувчи номаҳсус кўрсаткичлардан бири, кутилган ҳаѐт давомийлиги (КХД) кўрсаткичи
бўлиб, у ҳаѐт давомийлигининг стандарт солиштирма кўрсаткичи ҳисобланади.
Ўзбекистонда кутилган ҳаѐт давомийлиги 1990 йил даражасигача тикланди. Шунга
қарамай, ЕХ, мамлакатларидаги ҳаѐт давомийлигига eтa олмади, бу ерда мазкур кўрсаткичлар
анча юқори (79% ва ундан ортиқ). Туғилаѐтганда кутилган ҳаѐт давомийлигини ошириш ўлим
ҳолатларини бирламчи ва иккиламчи профилактика қилиш ѐрдамида эришилади. Бу кўрсаткич
аҳоли саломатлигининг солиштирма индекси саналади.
КХД ошганлиги, аҳоли саломатлиги яхшиланганлигидан далолат беради, лекин атроф-
муҳитга антропоген таъсирнинг нотекис тақсимланганлиги туфайли алоҳида аҳоли гуруҳлари
(масалан, шаҳар ва қишлоқ аҳли) ўртасида саломатлик ҳолатида фарқ мавжуд бўлиши мумкин.
Барча ѐшдаги одамларда соғликни сақлаб қолиш учун барча хатар омилларини вақтида баҳолаш
зарур.
Мамлакат
меҳнат
салоҳиятини
йўқотишнинг
асосий
сабабларидан
бири
юртдошларимизнинг ўлимидир. Юрак-томир тизими касалликлари билан касалланиш ва ўлим
сабаблари тузилмасида алоҳида ўрин тутади. Барча ўлим сабабларининг 50 фоиздан ортиғи
ушбу касалликлар гуруҳига тўғри келади ва ҳоланки, барча даволаш-профилактика
муассасаларига мурожаат қилганларнинг 5,67% дан (2000 й.) 5,4% гача (2006й.) касалликлар
ҳисобга олинган. Турғун меҳнатга лаѐқатлигини йуқотган ҳар бешинчи ногирон юрак-томир
касалликлари билан касалланган.
Туғилганда эҳтимолий ҳаѐт давомийлиги (ѐш)
3
Мамлакат номи
Йил
1990
1995
Маълумот мавжуд булган
сунгги йил
Ўзбекистон
69,7
67,88
70,54 (2005)
Россия Федерацияси
69,3
64,7
65,37 (2005)
Қиргизистон
68,8
65,5
67,72(2004)
Қозогистон
68,8
64,7
65,89 (2005)
Тожикистон
70,0
68,0
68,0 (2003)
Туркманистон
66,6
65,24
66,1 (1998)
3
(Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида тўғрисида.
Миллий маъруза. Тошкент. 2008. 153 бет)
Do'stlaringiz bilan baham: