191
эмизикли холати темирнинг одатдагидан кўра кўпроқ сарфланишига келади ва бу ҳол айниқса,
организм захирасидаги темир оз бўлган вақтида биоэлемент танқислиги келтириб чиқаради.
5) Бундай ҳодиса аксари сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларига дучор бўлган
беморларда кузатилади, чунки бунда организмда рўй бериб турадиган иммун жараѐнлар учун
кўпроқ темир биоэлементи сарф бўлади.
6) Организмда қон кетишида темир моддасининг кўп йўқотилиши:
Аѐл киши хайз билан ой сари ўртача 70 мл қон йўқотади. 2 мл қонда 1мг темир бўлади,
деб хисобланганда унинг ҳар ойда йўқотадиган темир биоэлементининг миқдори 35 мг ни
ташкил этади, бу миқдорни 30 кунга бўлсак йўқолиб турадиган темирнинг кунлик миқдори 1.2
мг га тўғри келади.
Бундан ташқари аѐл киши организмида табиий йўл билан ҳар куни яна 1мг темир сарф
бўлиб боради. Шундай қилиб аѐл киши 1 кеча кундузда ўрта ҳисобда 2,2 мг темирни йўқотиб
туради. Темир танқислигига олиб келиши мумкин бўлган сабаблардан яна бири ошқозон-ичак
йўлида хосил бўлган яралардир. Юқорида келтирилган омиллар балоғат ѐшига етган қизларда,
туғиш давридаги аѐлларда ва ѐш оналаримизда камқонлик касаллигини келтириб чиқаради.
- бадан терисининг қуруқлашиб қолиши:
- оғиз бурчакларининг пичилиши ва лабларнинг қуриб ѐрилиши:
- сочнинг ингичка тортиб, мўрт бўлиб қолиши ва тўкила бошлаши:
- тирноқларнинг юпқалашиб яссиланиши, тез синувчан бўлиб қолиши ва шаклининг
ўзгариб кетиши:
- беморда хид ва таъм билиш сезгисининг айниши кузатилади:
- меъда-ичак тизимида ўзгаришлар юзага келиши муносабати билан гингивит, стоматит,
глоссит, гастрит, дуоденит, энтерит ва колитларнинг бошланиши:
- уйқусизлик ѐки аксинча ўйқучанлик, хотира пасайиши ақлий ва жисмоний фаолиятнинг
сусайиши каби симптомлар аниқланади:
Темир танқислиги камқонлигини фақат овқат билан даволаш етарли бўлмайди. Одатда
суткалик рацион таркибида 15-20 мг гача темир бўлади, лекин уни 1,5-2 баравар
кўпайтирилганда организмнинг темирга эҳтиѐжи юқори бўлгани учун темир захирасини қисқа
муддат ичида тўлдириб бўлмайди, чунки 1 суткада ейилган овқат таркибидаги темирнинг кўпи
билан 5-8% сўрилади.
Темир танқислиги қамқонлигида ҳаѐтий эхтиѐж бўлмаса қон
қуйилиши шарт эмас. Мадомики шундай экан бу даврда беморга фақат етишмай турган темир
моддасини бериш керак, чунки 200 мг қонда 100 мг темир элементи бўлади. Лозим бўлганда
бошқа дорилар яъни витаминлар груҳидан В1, В6, В12, С тавсия этилади. Темир препаратлари
одатда ичиш учун буюрилади. Парэнтерал йўл билан юборилган темир препаратлари турли хил
асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Темир танқислиги қамқонлигини даволаш уларни
олдини олишда овқатланишни тўғри ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Асосий овқат
маҳсулотларимизнинг таркиби гўшт, балиқ, дуккаклилар, ѐрмалар, жуварилар, сабзавот, мева,
кўкатлардан ташкил топган бўлиши керак.
Темирнинг яхши сўрилишини кучайтирувчи омилларга (аскорбин кислотаси, фруктоза
груҳларига) эътибор бериш лозим. Темирнинг сўрилишига фитин моддаси, чой, кофе ва
ҳоказолар салбий таъсир этади шу туфайли уларни бир вақтда қабул қилинишини чеклаш
фойдали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: