Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ТИББИЁТНИНГ СИРЛАРИ 
Абдукаримова Н.У, Собирова З.И, Толипова З.В.
Фарғона давлат университети 
Соғлом авлодни шакллантириш, аҳолини репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, 
соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги 
амалда бажарилаѐтган ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора – 
тадбирлари бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Саломатлик марказидан олинган маълумотларга асосан Ўзбекистонда хар йили 550 - 
600.000 дан кўпроқ бола туғилиши натижасида оиланинг мустахкам пойдевор барпо бўлмокда. 


192 
Лекин дунѐга келаѐтган фарзандларимизнинг жисмонан, ақлан, рухан ва аҳлоқан соғлом 
бўлишлари учун оналар ўлимининг олдини олиш, уларга ғамхўрлик қилиш, уларни миллий урф 
– одатларимиз асосида тарбиялаш айни вақтда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Оиланинг 
мустаҳкам бўлиши ва унда хар томонлама соғлом фарзандлар камол топиши кўп жихатдан эр – 
хотининг саломатлиги, оила қуришга тайѐрлиги, зиммасидаги бурч ва мажбуриятни нечоғли 
англаб етиши катта ахамиятга эга. Шу боис йигит – қизларнинг никоҳ ва оила ҳақидаги 
тушунчаларини бойитиш, фарзанд тарбиясига оид билимларини мустаҳкамлаш энг муҳим 
вазифалардан ҳисобланади.
Жойларда тиббий хизматлар иш фаолиятини кучайтириш ва бу максадда ѐш кадрларни 
жалб килиш ва улар учун керакли шароитлар яратиш, яъни уйлар, автомобиллар ва керакли 
тиббиѐт жихозлари билан таъминлашни йўлга қўйиш ва назоратни кучайтириш лозимлигини 
кайта- кайта таъкидладилар. 
―Оилани ҳаѐтимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини‖ деб 
қабул қилишимиз замирида, ҳеч шубҳасиз, жуда катта маъно – моҳият мужассам. Чунки, оила 
соғлом экан – жамият мустаҳкам, мамлакат барқарор. ―Баркамол авлодни тарбиялаш 
масаласини давлат сиѐсати даражасига кўтардик‖
Авлодни соғлом ва баркамол мамлакатнинг истиқболи порлоқ, келажаги буюк бўлади. 
Бизнинг юртдошимиз ҳам мустақил Ўзбекистонимиз дунѐ ҳамжамиятида ўз ўрнига, мавқеи ва 
салоҳиятига эга бўлиши, ривожланган давлатлар қаторига қўшилиб, куч – қудрати ошиши ва 
чин маънодаги буюк давлатга айланмоғи учун фарзандлари соғлом, баркамол, билимли, 
иқтидорли, ҳар қандай муаммоларни ечишга қодир, ўз бахтини ўз қўли билан яратиб, ўзлигини 
мухофаза қилиш салоҳиятига эга бўлишини орзу қилиб, ана шу улуғ ниятга эришмоқ йўлида 
нимаики 
керак 
бўлса 
мухайѐ 
этишга 
тайѐр 
эканликларини 
қайта-қайта 
таъкидлаѐтганликларининг боиси ҳам шунда. 
Биз биламизки, соғлом авлод муаммосининг ҳал этилиши аввало ота-онанинг соғлигига, 
уларнинг қони тоза, тани ва руҳи пок бўлишига, оиланинг турмуш тарзи, ундаги муҳит, эр-
хотининг тотувлиги, бир-бирини тўғри тушуниши хурмат қилиши, хомиладор аѐлларни, ѐш 
оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, болаларнинг тиббий назоратда 
бўлишлари, турли юқумли, болалар касалликларга қарши профилактика эмлаш амалиѐтларини 
сифатли ташкил этиш масалаларига кенг эътибор берилмоқда.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки республикамиз аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил 
этаѐтган туғиш ѐшидаги ҳотин-қизларнинг олтмиш фоизидан кўпроғи камқонлик, юрак, буйрак, 
буқоқ, астма касалликлари, бир қатор экстрогенитал хасталиклари билан оғриши, чекиш, ичиш 
каби зарарли одатларга ружу қўйиши, тартибсиз турмуш - ҳаѐт тарзини олиб боришлари 
туфайли хомиладорлик даври оғир кечиб, туғриқ жараѐнида кўнгилсиз воқеалар учраб туради. 
Республика аҳолисининг қарийиб етмиш фоизи қишлоқда яшайди, айни пайтда ўн тўрт 
ѐшгача бўлган болалар ва ўсмирларда учрайдиган юқумли касалликлар, туғиш ѐшидаги 
аѐллардаги экстрогенитал хасталиклар қишлоқ аҳолиси ўртасида тез – тез учраб туради. 
Президентимиз ―Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш 
давлат 
дастури 
тўғрисида‖ги 
фармонида 
Вазирлар 
Махкамасининг 
қишлоқ 
инфраструктурасини ривожлантириш дастурида қишлоқ аҳолисига кўп босқичли тиббий 
хизматдан, икки босқичли хизматга ўтиш йўллари белгиланган. Фақат республикамиз 
пойтахтида, вилоят ва туман марказларида эмас, балки қишлоқларда хам ―Она ва бола‖ни 
мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида шифохоналарни замонавий тиббий асбоб-
анжомлар билан жиҳозлаш, соғлом авлод соғлигига хизмат қиладиган қишлоқ амбулатория 
врачлик пунктлари, профилактория саломатлик марказларини бунѐд этишга эътибор кучайди.
Республикамизда 
ўтказилаѐтган 
социологик 
тадқиқотлар 
натижаси 
никоҳ 
муносабатларининг ѐш жиҳатдан бирмунча эрта турмуш қураѐтганликлари, айниқса оилавий 
ҳаѐтга қизларнинг руҳан, жисмонан, маънавий жиҳатдан тайѐр эмаслиги натижасида қатор 
салбий оқибатлар келиб чиқаѐтганлигини кўрсатди, чунончи: фарзанд кўриш ѐши эрта 
бошланганлиги туфайли уни ўстириш ва тарбиялашнинг оғир кечиши. 
Оиладаги соғлом муҳитни яратиш, соғлом болани вояга етказиш унинг мустаҳкамлиги, 
аҳиллиги ва фаровонлигини таъминлаш, ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлашда оила, махалла, тиббий 
муассасалар олий ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари 


193 
ҳамкорлигида амалий жиҳатдан кўмаклашиш, жойларда тез тез тадбирлар ўтказиб бориш, 
дарсдан сўнг талабалар турар жойларида суҳбатлар ўтказиш асосий вазифа бўлиб хизмат 
қилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish