143
ҳозирги кунда қўлланиладиган доривор воситаларнинг 38-40%ини ўсимликлардан олинадиган
препаратлар ташкил қилади. Баъзи оғир касалликларни даволашда ишлатиладиган муҳим
аҳамиятли айрим доривор препаратларни шу вақтгача синтез йўли билан олиб бўлмади. Уларни
олиш манбаи хозирча фақат ўсимликлар бўлиб қолмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ѐввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларнинг
ўзи 400 турдан ортиқ. Шулардан 500 дан кўпи шифобахш ҳисобланади. Бойсун тоғ ѐн
бағирларида, дала даштлари, қир адирларида 300 дан ортиқ шифобахш ўсимликлар ўсади.
Юртимизда халқ табобатида ушбу бебаҳо табиат неъматларидан инсон саломатлиги
йўлида оқилона фойдаланиш бўйича бой тажриба тўпланган. Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино
инсон вужудига безиѐн ушбу шифобахш воситаларнинг дориворлик хусусияти,
касалликларнинг олдини олиш, даволашда улардан фойдаланиш бўйича кўплаб маълумотлар
ѐзиб қолдирган.
Бугун тиббиѐт ва фармацевтика саноати ҳар қанча ривожланганига қарамасдан, доривор
гиѐҳлар асосида тайѐрланган шифо воситаларига эҳтиѐж тобора ортиб бормоқда.
Мамлакатимиз фармацевтика саноатида ана шундай табиий шифо воситалари асосида ишлаб
чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илм-фан муассасаларимизда
табиий гиѐҳларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш, табиий ҳолда ўсадиган ушбу
бойликлардан рационал фойдаланиш, доривор гиѐҳлар етиштириш кўламини кенгайтириш
бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бойсуннинг доривор ўсимликлардан наъматак, чаканда, жийда, гулхайри, эрман, қичитқи
ўт, қирқбўғим, зуптурум, руян, равоч, кўкнор, мойчечак, оққалдирмоқ, дармана, ялпиз,
бўймадарон, занжавил, дуғбой, мингтомир, олқар, кийикўти, қонтепар, айиққулоқ, қўй
пудинаси, бўтакўз, арпабодиѐн, ифор, исмалоқ, чукри, ҳаррон, газанда, далачой, ширинмия,
лимонўт, ўлмас ўт, бинафша, петрушка, баргизуб, қоқу, тироноқгул, акация, наврўзгул,
отқулоқ, маврак, момақаймоқ,лола, қизғалдоқ, укроп, келинтили, қариқиз, заъфарон, сачратқи,
кўзиқулоқ, жамбил, райҳон, кашнич, эл баҳоси, наъматак, макка попуги, мухаллас, зира, татим,
наргис, сакам, итузум ва бошқалар ўсади. Бироқ, қатор йиллар давомида тоғ бағрида, қирларда
униб ўсган шифобахш гиѐҳлар пайҳон бўлиб уларнинг кўп турлари камайиб баъзилари йўқолиб
кетиш даражасига ҳам етди. Мутахассислардан олинган маълумотларга қараганда, тоғли
туманда аниқланган ва ѐввойи ҳолда ўсадиган 20 дан ортиқ доривор гиѐҳларни
маданийлаштириш чоралари кўрилмоқда.―Бойсун-фарм‖ плантацияларида маҳаллий шароитда
ўсадиган мойчечак, олабўта, занжабил, арслонқуйруқ, наъматак, тирноқгул, гулхайри,
қирқбўғим, бўригул, кийикўти, ковул каби кўплаб гиѐҳларни етиштириш режалаштирилган.
Масалан Ковулнинг барча қисмлари, илдизидан тортиб, гулигача шифобахш. Тиббиѐтда томоқ
оғриқлари, ич кетишида, бавосил, ҳар хил шиш ва ичак яраларини даволашда кенг
қўлланилади.
Вилоятимиз иқтисодиѐтини ривожлантириш мақсадида Бойсун ҳудудида ўсадиган
шифобахш гиѐҳларни кўпайтириб фармацевтикада фойдаланилиши, келажакда арзон ва
сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариш, энг муҳими аҳоли фаровонлигини оширишга
хизмат қиладиган маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш лойиҳаси қувончли воқеадир.
Бугун воҳамизда уюшмаган ѐшлар бандлигини таъминлаш долзарб масала эканлиги сир эмас.
Агар гиѐҳларнинг доривор хусусиятларини яхши биладиган бойсунлик тажрибали отахон-
онахонлар ѐнига ѐшларни бириктириб, уларга шу тажрибани ўргатсак, албатта иш ўринни
яратишда асқотади.Кўпчилик ҳали билмайдиган ѐки бошқа ҳудудларда учрамайдиган ноѐб
доривор ўсимликлар келажакда вилоятимизда экотуризмни шакллантиришга хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,бугунги кунда Бойсунда санъат, фан ва маданият
ривожланиши, ишлаб чиқариш, саноатнинг салоҳияти янада юксалиши билан бир қаторда, бу
гўзал гўшанинг шифобахш табиатидан одамлар баҳраманд бўлиши, уни асраб авайлаши, ноѐб
ўсимликларни етиштириб, даромад олиши орқалиаҳолининг фаровонлиги ошиши,
қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: