Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Адабиётлар рўйхати 
 


57 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 07.02.2017 йилдаги
ПФ-4947-сонли Фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва 
жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим тарбия бериш тизимини сифат 
жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил
14 августдаги №ПҚ-3907-сон Қарори. 
3.
« Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида» ги 2018 йил 5 сентябрдаги №ПФ-5538-сон Фармони. 
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
« Халқ таълими тизимига 
бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 
5 сентябрдаги №ПҚ-3931-сон Қарори. 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ РАҲБАР ВА МУТАХАССИС ХОДИМЛАРИНИ 
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МУАССАСАЛАРИДА 
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
Д.М.Маматкулов –
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ кафедра мудири 
Г.М.Нажмиддинова-
Фарғона вилояти 2-ИДУМ ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалариумумтаълим мактаблари раҳбар ва 
педагог 
ходимларининг 
маънавий-маърифий 
соҳадаги 
компетенцияларини 
ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ҳақида сўз боради. Унда мазкур тадбирлар 
классификация қилиниб, уларнинг мазмуни ва ташкил этиш шартлари илмий таҳлил 
этилган. 
Калит сўзлар: Кўрик-танлов, кўчма тадбир, музей, театр, тарихий обида, 
китобхонлик, бадиий ва илмий адабиётлар. 
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш муассасалариумумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог 
ходимларининг маънавий-маърифий соҳадаги компетенцияларини ривожлантиришда 
катта имкониятга эга муассаса ҳисобланади. Ушбу муассасаларда тингловчиларнинг 
маънавий-маърифий соҳадаги компетенцияларини ривожланишга кучли таъсир этувчи 
омиллардан бири бу маънавий-маърифий тадбирлардир. Бизнингча, бу ерда ташкил 
этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар ушбу муассасанинг ўзига хос жиҳатларидан 
келиб чиққан холда амалга оширилиши керак.
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш муассасаларидаги таълим-тарбия жараёни албатта бошқа таълим 
муассасаларидаги жараёндан фарқ қилади. Мазкур ўзига хосликни инобатга олган ҳолда 
бу ерда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларни мазмун ва ташкил этиш 
методикасига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1.
Таълим, фан, спорт ва санъат намоёндалари билан учрашув; 


58 
2.
Кўрик-танловлар;
3.
Кўчма тадбирлар (институт ташқарисида музей, театр ёки тарихий обидаларга 
ташриф шаклида); 
4.
Тингловчилар ўртасида бадиий ва илмий адабиётлар ўқишини ташкил этиш.
Биринчи турдаги тадбирнинг мазмуни ва ўтказиш методикасини қуйидагича 
белгилаш мумкин:

мазкур тадбирни «Таълим, фан, спорт ва санъат намоёндалари билан учрашув»
тарзида номлаш ва унинг асосий мазмунини мамлакатимизда таълим, фан, спорт ва санъат 
соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ушбу соҳаларда эришилган ютуқларни 
тарғиб ва ташвиқ этишгабағишлаш; 

ушбу тадбирни ташкил этишда асосий иштирокчи сифатида таълим, фан, спорт ва 
санъат йўналишларида халқ таниган, давлат мукофоти лаурияти бўлган, чемпион, 
ватанпарвар шахсларнинг умумий бирлигини ҳосил қилиш ва ҳар бир соҳа вакилига 
олдиндан келишилган холда муайян регламент асосида вақт ажратиб, уларнинг чиқишини 
мазмунан ва мантиқан боғланишига эришиш; 

ушбу тадбирни монолог эмас, диалог тарзида ташкил этиш, яъни, унда 
тингловчилар учун савол-жавоб, ижодий чиқиш, куй-қўшиқ ва рақсга тушиш имконини 
яратиш;

ушбу тадбирни ҳар бир малака ошириш цикли (яъни ҳар ой) нинг биринчи ўн 
кунлигида ўтказишга эришиш.
Мазкур тадбирни малака ошириш цикли (яъни ҳар ой)нинг биринчи ўн кунлигида 
ташкил этилиши тингловчиларда институт шарт-шароитларига мослашувни (адаптация) 
ҳамда гуруҳ тингловчилари билан ўзаро ҳамкорлик (коммуникация)ни шаклланишини 
таъминлаб беради. Бундай тадбирларсиз тингловчиларда мослашув ва ўзаро ҳамкорлик 
кайфияти ҳамда маънавий озуқа ва ғоявий кучни аудитория соат (маъруза ва семинар 
машғулот)ларида ҳосил қилиб бўлмайди.
Юқорида белгилаганимиздек иккинчи турдаги тадбирларига кўрик-танлов киради. 
Биринчи турдаги тадбирда тингловчилар асосан томошабин сифатида нисбатан пассив, 
таклиф этилган таълим, фан, спорт ва санъат номоёндалари эса, тадбир марказида туриб 
актив роль ўйнасалар, иккинчи турдаги тадбирда тингловчилар асосий иштирокчи 
сифатида тадбир марказига тортиладилар. 
Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш муассасаларида ўтказиладиган кўрик-танловларни «Янги давр 
раҳбари» ёки «Замонавий педагог» сифатида номлаш, уни асосий мазмунини халқ 
таълими тизимининг ўзига хос хусусиятлари, ундаги ютуқлар ва муаммолар ҳамда ушбу 
муаммоларни ечишда бугунги кун раҳбар ва педагогларининг ролини тарғибэтишга 
бағишлаш мақсадга мувофиқ. Кўрик-танлов шаклидаги тадбирлар аҳамият жиҳатидан 
институт жамоаси учун ҳам тингловчилар учун ҳам малака ошириш жараёнининг 
кульминация нуқтаси ҳисобланади. Бу танлов қатнашчи гуруҳлар ва ушбу гуруҳларга фан 
йўналиши бўйича яқин бўлган тингловчилар ҳамда уларга бириктирилган институт 
профессор-ўқитувчилари ўртасида том маънода ижодий кураш ва рақобатни вужудга 
келтиради. Танловни малака ошириш циклининг иккинчи ўн кунлигининг сўнгида 
ўтказилиши аввало, тингловчиларни аудитория соатларига бутунлай боғланиб, қуруқ « 
тингловчи» бўлиб қолишларини олдини олади. Қолаверса, танловга таёргарлик давомида 
тингловчилар мустақил фаолият олиб боради: ўқийди, изланади, ижод қилади. Умуман 


59 
олганда улар фикрлайди, янгилик яратади. Шу маънода бу танлов тингловчиларнинг 
мустақил таълим олишига ҳам хизмат қилади. 
Юқоридаги икки турдаги маънавий-маърифий тадбирлар институт ичида ташкил 
этиладиган бўлса, учинчи турдаги тадбирлар институт ташқарисида ташкил этилади. 
Бундай тадбирлар кўчма тадбирлар бўлиб, уларга музей, театр, кинотеатр ёки тарихий 
обидаларга ташриф буюриш шаклида амалга оширилади. 
Кўчма тадбирларни мазмуни ва ўтказиш методикасига қараб иккига ажаратиш 
мумкин: 
1.
Якка тартиб (бир ёки икки гуруҳ иштироки)да кўчма тадбирни амалга ошириш; 
2.
Барча тингловчилар иштирокида кўчма тадбирни амалга ошириш. 
Якка тартибда кўчма тадбирни амалга оширишда бир ёки икки гуруҳни қамраб 
олинади. Аудиториянинг сонини камлиги нисбатан оз вақт ичида махсус сценарий ва 
ташкилий ишларсиз ҳам тадбирни ташкил этишни таъминлаб беради. Бу шаклдаги 
тадбирни кўпроқ кичик аудиторияга мўлжалланган музей ёки тарихий обидаларга ташриф 
шаклида уюштириш кўзланган натижага олиб келади.
Тингловчиларга маънавий озуқа ва ғоявий руҳ беришда барча тингловчилар 
иштирокидаги кўчма тадбирнинг аҳамияти беқиёс ҳисобланади. Ушбу тадбир: 

катта аудиторияга мўлжалланган театр ёки кинотеатрларга ташриф шаклида амалга 
оширилади. 

алоҳида ишчи гуруҳ ва махсус сценарий бўйича ташкил этилади; 

марказлашган ҳолда бошқарилади ва унга оммавий тус берилади; 
Бу турдаги кўчма (театр ёки кинотеатрларга ташриф) тадбирлари малака ошириш 
циклининг учинчи ўн кунлигининг охирги кунларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Бизнингча, малака ошириш цикли (ой)нинг охирги кунида яъни, тест 
синовлари ва малака иши ҳимоялари бўлиб ўтгач кўчма (театр ёки кинотеатрларга 
ташриф) тадбирларни ташкил этиш:
Биринчидан, тадбир режасига малака ошириш цикли (ой)нинг битирув кечасини, 
фаол ва иқтидорли тингловчиларни тақдирлаш жараёнини қўшиб юбориш имконини 
яратади; 
Иккинчидан, бундай кўчма тадбирлар катта санъат саройларида ўтказилади. Катта 
саҳнада профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар жамоаси кўз олдида иқтидорли, ижодкор 
тингловчиларнинг тақдирланиши халқ таълими тизими имиджига ижобий таъсир этади; 
Учинчидан, малака ошириш цикли (ой)нинг бундай якунланиши, тингловчилар 
жамоасининг бир ой давомидаги ақлий юкламасининг нисбатан енгиллашувига, уларни 
маданий дам олишлари ҳамда ўз таълим муассасаларига жуда катта потенциал маънавий 
озуқа ва ғоявий куч билан қайтишларига сабаб бўлади. 
Тингловчиларнинг 
маънавий-маърифий 
соҳадаги 
компетенцияларини 
ривожлантиришга таъсир этувчи тадбирлардан яна бири бу - тингловчилар ўртасида 
бадиий ва илмий адабиётлар ўқишини ташкил этишдир. Китобхонликни тарғиб этиш 
борасида Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган 
амалий ишлар албатта, халқ таълими ходимларини малакасини ошириш муассасаларида 
ҳам китобхонликни кучайтиришни талаб этади. Шунга кўра ушбу тадбирнинг мазмуни ва 
ўтказиш методикасини қуйидагича белгилаш мумкин: 
Биринчидан, тингловчиларни бадиий ва илмий адабиётларни ўқишни ташкил этиш 
учун ушбу жараёнга малака оширишнинг мажбурий талаби сифатида қараш; 


60 
Иккинчидан, тингловчилар малака ошириш цикли (ой) бошида курс якунига қадар 
муайян бир бадиий ёки илмий китобни ўқиш зарурлиги бўйича огоҳлантириш; 
Учинчидан, курс якунида (масалан, малака иши ҳимоясида) тингловчиларнинг 
муайян бир бадиий ёки илмий китобни ўқиганлигини малака иши ҳимоясининг бир 
мезони сифатида баҳолаш; 
Ушбу тадбирнинг ўзига хослиги аввалги тадбирлардан фарқли ўлароқ, унда барча 
тингловчилар индивидуал тарзда қатнашадилар. Тингловчиларда шундай механизмлар 
орқали китобхонлик маданиятини юксалтириш уларда кенг дунёқараш, улкан сўз бойлиги 
ва нотиқлик маҳоратини янада шаклланишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда ҳозирда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институтлари йил давомида минглаб раҳбар ва педагог 
ходимларнинг малакасини оширишга хизмат қилади. Албатта, юқорида айтиб ўтилган 
кўплаб вазифаларнинг амалга оширилиши мана шунча раҳбар ва педагог ходимларнинг 
маънавий-маърифий соҳадаги компетенцияларини ривожлантириш имкониятини яратади. 
Лекин, ушбу вазифаларнинг тўла бажарилмай қолиши айни вақтда мазкур 
компетентлилигини тўла қонли шаклланмай қолишига олиб келиши ҳам мумкин. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish