Уюмларни (ғовларни) тузилиши
2.13. ПАни сақлаш ёки қайта ишлаш жойидан бинолар ва иншоотларгача ёхуд улар орасидаги масофа, агар мазкур Қоидаларни 1-бўлимини 5-кичик бўлими билан назарда тутилган миқдорлардан кичик бўлса, ғовларни қуриш зарур. Бунда хавфсиз масофа чуқурлаштирилган зарядлар ҳолатига ҳисоблангандек аниқланади.
2.14. Ғовларни фақат юмшоқ ёки сочиладиган тупроқларни тўкиш билан қилинади. Ғов қилиш учун тош, шағал ва ёнувчи материаллардан (майда кўмир ва шу кабилардан) ман этилади.
2.15. Ғовлар ПАли штабелни (стеллажни) юқори сатҳидан 1,5 м баланд бўлиши керак. Ғовлар тепасини эни камида 1 м бўлиши керак. Ғовлар тагини эни, уни тайёрлашда ишлатилган тупроқнинг табиий қиялик бурчаги билан аниқланади.
2.16. Иморатни ғов билан тўлиқ айлантирилганда чиқиш жойларини қуриш учун ғовларни узилган жойлари бўлиши ва уларни олди томонидан ҳимоя ғовини ўрнатиш зарур.
Ҳимоя ғовининг узунлиги шундай ҳисоб билан олиниши лозимки, бунда бош ғовни чуққисини энг яқин охирги нуқтаси орқали бинонинг энг яқин бурчагидан ўтувчи планда чизилган ва яна давом эттирилган тўғри чизиқ ҳимоя ғовини чуққисидан ўтсин.
Электрқурилмалари
2.17. ПА омборларининг электрқурилмалари «Электрќурилмалари тузилиши ќоидалари» (ЭТҚ), «Истеъмолчилар электрќурилмаларидан техник фойдаланиш ќоидалари» ва «Истеъмолчилар электрќурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ќоидалари»нинг мазкур Қоидаларга зид бўлмаган талабларига жавоб бериши керак.
2.18. Электрќурилмаларга (таќсимлаш ќурилмалари, нимстанциялари, авариявий таъминот манбасига), электроприёмниклар тоифаланишига, ишончлилик таъминланиши ва бошқаларига қўйилган талаблар меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа билан белгиланиши керак.
2.19. ПА омборларининг электрқурилмалари, шу жумлдан қувват ва ёритиш тармоқлари, ток қочиши ва одамларни электр токи билан шикастлашдан ҳимоялаш билан жиҳозланиши керак. ПА омборларининг электрқурилмаларини заминлаш ЭТҚга мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.20. ПА омборлари, уларни останалари ва ПА иморатлари ёритилган бўлиши зарур. Тўсиқ периметри бўйлаб ёритишни бажаришга рухсат этилади.
2.21. ПА омборларининг ишчи ёритилиши кучланиши 220 В гача бўлган лампалар (ёритгичлар) билан амалга оширилиши зарур. Авариявий ёритиш тури лойиҳада белгиланиши керак.
Омбор иморатлари учун авариявий ёритиш сифатида кончилик аккумуляторли ёритгичлар ёки қуриқ батареяли (металл корпусли, резина ғилофли) фонарлардан фойдаланишга рухсат этилади. Электр тармоғидан таъминланадиган дастаки кўчма лампалардан фойдаланиш барча омборларда ман этилади.
Агар ПАни бериш фақат сутканинг ёруғ пайтларида амалга оширилса, унда иморатни электрёритиш шарт эмас.
2.22. Ўчиргич, сақлагич, тақсимлаш шчити, штепсель ва шу кабиларни бинони ташқари томонидан ўт ўчириш воситалари билан таъминланган ёпиқ қутилар ёки изоляцияланган хонага ўрнатиш зарур.
2.23. Ёритиш тармоқлари учун иморат ичида қобиғи ёнғин чиқармайдиган кабеллардан фойдаланиш зарур.
2.24. Хонанинг деворлари ва шипларига кабелларни маҳкамлаш, улар горизонтал ўтказилганда камида ҳар 0,8 м да ва вертикал – 2 м да бажарилиши керак.
Кабелларни улаш ва қўшиб улаш учун махсус муфталардан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |