Иморатлар (сақлаш жойлари) тузилиши
2.6. Доимий омборларнинг ПА сақланадиган иморатлари ёнмас материаллардан қурилган бўлиши керак.
Каркасли-тўкма девор ва тўсинларни қуришда тўкма сифатида пуч бетон, шлак ёки оҳак сути билан тўйинтирилган қириндилардан фойдаланишга рухсат этилади.
ПА сақланадиган иморатни каркасли-тўкма ва ходали девори ва тўсинлари ички ва ташқи томонидан ёнмас таркиб билан қопланиши ёки сувалган бўлиши керак. ПА сақланадиган иморатдаги ёғоч шиплар ёнмас таркиб билан қопланиши ёки сувалган бўлиши керак.
Қуриқ климатли жойларда пахса иморат, шунингдек хом ёки саманли ғиштдан иморат кўтаришга рухсат этилади.
Иморатларнинг томлари ёнмас материаллардан қурилиши ёки ички ва ташқи томонидан ёнмас таркиб билан қопланиши керак.
Иморатларни барпо этишда, уларни ичидаги ҳавонинг ҳарорати 300С дан ошмайдиган қилиб қуриш керак. Ҳар бир иморат чердак хонасига эга бўлиши керак (темир-бетонли қопламалар бўлганда чердак хонасини қуриш мажбурий эмас).
Изоҳ.
Айрим ҳолларда “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишувга кўра таянч омборларининг чердак хонаси бўлмаган енгил (каркасли-қопламали ва шу каби) турини девор ва шипларини оҳакли-тузли эритмалар билан тўйинтириш ва томни ёнмас материаллардан қилиш шарти билан қуришга рухсат этилади.
2.7. Иморатларни поллари ёғоч, бетон, асфальт ёки лой сувоқдан бўлиши керак. Тутунли порохлар сақланадиган иморатларнинг полига юмшоқ бўйра тўшалган бўлиши керак.
2.8. ПАни майда партиялаб беришга мўлжалланган иморатларда камида битта тамбур бўлиши керак. Тамбур камида 2х2 м ўлчамга эга бўлиши ва ёнмас материаллардан қурилган бўлиши керак. Тамбур орқали ўтиш жойи камида иккита ташқарига қараб очиладиган икки табақали эшиклар билан жиҳозланиши: улардан бири ташқаридан тамбурга, иккинчиси тамбурдан иморатга олиб бориши керак. Ташқи эшик пўлат тунука билан қопланиши керак. Иккинчи эшик панжарали (ёғочдан ёки металлдан) бўлиши керак.
Рампалар ва юклаш-тушириш ишларини механизациялаш воситалари (электрюклагич ва бошқалари) мавжуд бўлган иморатларда тамбур қуриш шарт эмас, аммо иккита эшикни ўрнатиш зарур.
2.9. ПА сақланадиган иморатга кириш жойларининг сони, битта хонанинг энг узоқ нуқтасидан иморатни кириш жойигача бўлган максимал масофа йўлак бўйлаб камида 15 м, юклаш-тушириш ишларини механизациялашда эса камида 25 м бўлиши лозимлигини ҳисобга олиб аниқлаш зарур.
2.10. Иморатларнинг дерезалари пўлат панжаралар билан жиҳозланиши, улар диаметри камида 15 мм бўлган чивиқдан тайёрланиши, катаклари кўпи билан 150х150 мм ва кесишган жойлари пайвандланган бўлиши керак. Чивиқларнинг учлари камида 80 мм чуқурлик билан деворга кирган бўлиши керак. Панжарани оч рангли бўёқ билан бўяш зарур. Қуёш томонга қараган ойналарнинг шишалари хира ёки оқ бўёқ билан бўялган бўлиши керак. Деразаларни нурли сиртини майдон полига нисбати 1:25 дан 1:30 гача бўлиши керак.
2.11. Чердак хонасида бирор-бир нарса ёки материалларни сақлаш ман этилади. Чекрдакка кириш учун бинонинг ташқи томонида пиллапоя бўлиши назарга олиниши керак.
2.12. Иморатга ва чердакка кириш жойлари қулф билан маҳкамланиши ва тамғаланиши ёки муҳирланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |