Физика фани ўқув хонаси ва лаборатория хоналарининг жиҳозланиш талаблари ва хавфсизлик техникаси қоидалари. Физика фанини ўқитишда кўргазма ва тажрибаларни ўтказиш методикаси.
Физика фанидан янги таҳрирдаги ДТС асосида модернизация қилинган ўқув дастурида келтирилган лаборатория ишларини ўтказиш методлари. Лаборатория ишларини ўтказишдаги муаммолар ва уларнинг услубий ечимларини бериш ва таҳлил қилиш. Лаборатория ишларини бажариш.
Физика ўқитувчилари малакасинпи ошириш бўйича такомиллаштирилган Давлат талабларидан: Физикадан кўргазма тажриба ва лаборатория ишларини замонавий жиҳоз ва воситалар ёрдамида ўтказиш малакасига эга бўлиши.
Умумий ўрта таълим мактаблари учун тўлдирилган ва такомиллаштирилган давлат таълим стандарти (6-9-синфлар учун)дан: Ўлчов асбоблари (секундомер, штангенцеркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, волтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш ҳатолигини қўллай олиш;
Мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни тахлил қила олиш ва хулосалар чиқариш.
Маъруза матни:
ДТСда физика асосларига оид билим, кўникма ва малакаларни егаллаш шартлари ичида:
1)физик ҳодисаларни кузатишни режалаштириш ва утказиш, кузатиш натижаларини умумлаштириш ишларини бажара олиш;
2)улчов асбоблари (секундомер, штангенсиркул, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, Электрометр, амперметр, волтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
3)мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
4)физик асбоблар билан ишлаш жараёнида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қила олиш шартлари кўрсатилган.
Физикадан ўқув эксперименти бир вақтнинг ўзида билимлар манбаи, ўқитиш методи ва кўрсатмалилик тури бўлиб ҳисобланади. Ўқув тажрибалари субектив янгилик бўлган ҳодисаларни, қонунларни кашф этиш учун хизмат қилади. Физика фанининг экспериментал характерининг ифодаланиши мактаб курсида фундаментал физик назарияларни, хусусан, фактлардан, физик катталиклар, тушунчалар, идеаллаштирилган обектлар, умумий ва хусусий қонунлардан ташкил топган билимларнинг асосий ташкил етувчиларини ўрганишда турли кўринишдаги экспериментдан кенг фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Физика ўқитишда тажрибалар ўз мазмунига ва вазифасига кўра турли хил функсияларни бажариши мумкин. Улар назариянинг бошланғич факти ролини бажариши, гипотезаларнинг мос оддий моделларини ифодалаш мумкин, назарий хулосаларни експерментал текшириш учун хизмат қилиш ёки физиканинг халқ хўжалигининг турли соҳаларида амалий қўлланишини намойиш этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |