Фанидан таянч конспект ғ. Б. Эрназаров


Республика Президентининг йил якунлари бўйича қилган маърузаларида модернизация ва диверсификация масалалари



Download 191,3 Kb.
bet4/46
Sana21.02.2022
Hajmi191,3 Kb.
#22927
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
2 5210994252988810421

Республика Президентининг йил якунлари бўйича қилган маърузаларида модернизация ва диверсификация масалалари

Жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсатиюритиш энг муҳим омил ҳисобланади. 2014 йилда иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10,9 фоизга ўсди ва АҚШ доллари ҳисобида 14 миллиард 600 миллион долларни ташкил этди. Бунда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки 3 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди. Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилмасдан туриб, ташқи бозорларга чиқиш ва маҳсулотларимизни сотиш борасидаги экспорт дастурини амалга ошириш, валюта даромадлари тушумини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ва иш ўринларини ташкил этиш, пировард натижада ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларимизга эришиш ҳақида сўз юритиш мумкин эмас. 
Жаҳон бозорида тенг рақобатлаша оладиган ва кейинги босқичда иқтисодий ўсишнинг, иқтисодиётни янада модернизация ва диверсификация қилишнинг локомотивига айланиши мумкин бўлган тармоқ ва корхоналарни жадал ривожлантириш ҳамда аниқ йўналтирилган ҳолда қўллаб-қувватлашни таъминлаш зарур. Маълумки, Ўзбекистон жаҳон бозорида хомашё ресурсларининг, масалан, пахта ва бошқа турдаги хомашёларнинг нархи кескин тушиб кетган ҳолатларни кўп маротаба бошидан кечирган. 
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар, уюшмалар, компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси Республикамиз Президенти И.А.Каримов томонидан топширилди. 


2-мавзу. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг мақсади ва вазифалари, фаннинг предмети ва объекти
Режа

  1. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг шаклланиши, предмети ва объекти.

  2. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг моҳияти

  3. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг мақсади ва вазифалари

  4. “Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг илмий билиш услублари.




  1. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг шаклланиши, предмети ва объекти.

Модернизация — французча замонавийлашиш деган маънони билдиради. Иқтисодиётни модернизация қилиш унинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришда техника технологияни янгилаш, энергия манбаларини тежаш, ишлаб чиқарилаётган товар турларини кўпайтириш мақсадлари ётади.
Мазкур фаннинг предмети алоҳида иқтисодий субъектларни рақобатдошлигини оширишга йўналтирилган технологик янгиланиш ва уларни хилма хиллаштириш ҳаракатини ўрганади. Фаннинг объектига эса истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўювчилар, фермерлар, ишлаб чиқаришлар, корхоналар, ҳуллас, иқтисодиёт борасида фаолият кўрсатишда муҳим роль ўйновчи ҳар қандай индивид, яъни жисмоний шахс ёки хўжалик субъекти киради. Унинг диққат марказида техник ва технологик янгилаш натижалари юқори технологик, рақобатдош ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиш шартини белгилаш, товарларнинг нисбий нархи, алохида бозорлар, мақсадга эришиш учун аниқ ресурсларнинг тақсимланиши туради.



  1. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг моҳияти

“Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг моҳиятини қуйидаги масалаларни билиш, ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин:

  • хозирги даврдаги бозор иқтисоди механизмини ўрганиш;

  • иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда давлатнинг роли;

  • иқтисодиётда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар ва уларнинг босқичлари;

  • миллий иқтисодиётни модернизациялаш жараёнига таъсир этувчи омиллар;

  • бозор инфратузилмаси ривожланишининг асосий йўналишлари;

  • рақобатлашув ва корхоналар самарадорлигини ошириш;

  • ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш;

  • миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда молиявий институтларнинг ўрни;

  • иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишнинг аҳоли бандлигига таъсири;

  • иқтисодиётни модернизация қилишнинг маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишдаги роли ва х.к.

Иқтисодиётнинг модернизация қилинишида мамлакатнинг илм-фан слоҳияти, илм фан ютуқларини, янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, илмий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзаро ҳамкорлиги катта рол ўйнайди. ХХ асрнинг 50 йилларида АҚШда бошланган илмий техника инқилоби илмий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳамкорлиги ва боғланиши натижасида вужудга келган эди ҳозиргача давом етмоқда.



  1. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг мақсади ва вазифалари

“Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси”фанининг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси юзасидан назарий, илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар шаклланади:

  • барқарор иқтисодийўсишга эришиш;

  • ишкучи бандлигини таъминлаш;

  • иқтисодийсамарадорликни ошириш;

  • иқтисодийэркинлик шароитларини яратиш;

  • даромаднинг тўғри тақсимланишига эришиш;

  • реал сектор корхоналарининг иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида иштирокини жадаллаштириш;

  • ташқи савдо таркибини диверсификация қилиш;

  • миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш.

Мамлакатни модернизациялаш ҳар бир фуқарони модернизациялаш орқали амалга оширилади. Фуқарони модернизациялаш деганда унинг билим ва маънавиятини замон талабларига мослаштиришни тушуниш лозим. Замон талаби демократиядан, демократия эса назоратдан иборат. Жамиятдаги назорат тизими ҳар бир одамдаги ички назоратдан шаклланади ва ички назорат қанчалик кучли бўлса, назорат тизими шунчалик кучли бўлади ва назорат механизми шунчалик барқарор бўлади.
Модернизация сўзи «модерн», яъни янги, замонавий деган маънони англатади. Модернизациялаш ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янгилаш, замон талаблари ва меъёрлари, сифат кўрсаткичларига мувофиқлаштиришдан иборат жараён бўлиб, асосан микродаражада, яъни корхоналарда амалга оширилади. Бунда, аввало, машиналар, асбоб-ускуналар, технологик жараёнлар замонавийлаштирилади.
Модернизациялаш, шунингдек, кўп илм талаб қиладиган технологияларга ўтишни тезлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг инновацион йўналишини кучайтириш, халқаро рақобатбардошликни, пировардида давлат иқтисодий қудратини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам эътиборлидир.Модернизациялаш ва диверсификациялаш солиқ ва бошқарув тартиботини муттасил такомиллаштириб боришни тақозо этгани боис, бунда давлатнинг ўрни ва роли жуда муҳим.



  1. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси” фанининг илмий билиш услублари.

Услубият — бу илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари ва қонун-қоидаларидир. Услубият умумилмий тавсифга эга, лекин ҳар бир фан ўзининг предметидан келиб чиқиб, ўзининг илмий билиш усулларига эга бўлади. Шунинг учун услубият умумилмий ва айни вақтда хусусий бўлади.
Диалектик усул қоидалари илмий билишнинг умумий усули бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегиясида қўлланиладиган бу тамойиллар қуйидагилардир:
1. Иқтисодиёт бир-бири билан алоқада, чамбарчас боғлиқликда, зиддиятда, ўзаро таъсир қилиб турадиган турли бўғинлардан, бўлаклардан иборат яхлит бир жараёнки, у доимо ҳаракатда, ривожланишда, мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгариб турадиган ички ва ташқи ҳодисалар билан алоқада бўлади.
2. Иқтисодий жараённинг ҳар бир бўлагини алоҳида олиб, унинг ўзига хос хусусиятларини, келиб чиқиш ва йўқ бўлиш сабаблари ва оқибатларини, унинг ижобий ва салбий жиҳатларини, ички ва ташқи алоқадорлик ва боғлиқлик томонларини замон ва маконда ўрганиш. Бу ерда шу нарсани ҳисобга олмоқ лозимки, бирон-бир иқтисодий ҳодиса ўзи бир жараённинг оқибати, натижаси бўлгани ҳолда, бошқа бир иқтисодий жараёнга сабаб ёки омил бўлиши мумкин. Масалан, машина, станок, асбоб-ускуналар бир ишлаб чиқариш жараёнининг оқибати, натижаси бўлгани ҳолда иккинчи ишлаб чиқариш жараёнининг омили, сабаби бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар тақсимот ва истеъмол соҳаларида ўзгариш бўлишига, қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар эса саноатда ўзгариш бўлишига туртки бўлади, ва ҳ. к.
3. Иқтисодий жараёнларни оддийдан мураккабгача, пастдан юқоригача ривожланишида деб қараш. Бу ерда сон жиҳатидан ўзгаришлар тўплана бориб, сифат жиҳатидан ўзгаришга олиб келишини ҳисобга олиш зарур.
4. Ички қарама-қаршиликлар бирлигига ва уларнинг ўзаро курашига ривожланишнинг манбаи деб ёндашиш.
Иқтисодий фаолиятлар, ҳодиса ва жараёнлар табиий, моддий, шахсий омиллар ва пул маблағлари каби омилларга таянган ҳолда кечади, бу омиллар ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамда зиддиятда бўлади ва бир-бирига таъсир кўрсатади, улар доимо сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгариб туради, турли даврларда турлича ижтимоий шаклга эга бўлади, эски иқтисодий қонунлар, тушунчалар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Ана шулар ҳисобга олинса, бу фан учун диалектика қоидаларини қўллашнинг қанчалик зарурлиги ва муҳимлиги дарҳол намоён бўлади.
Диалектик дунёқараш — бу қадимги юнон фалсафасидан бошлаб то ҳозиргача бутун кишилик жамияти маънавий тараққиёти тарихида инсон ақл-идроки эришган буюк ютуқдир. Диалектик услубнинг моҳияти ўрганилаётган жараённинг ички зиддиятлар туфайли ўз-ўзидан ҳаракатда бўлишини тушунтиришдан иборат ва бу нарса ҳар қандай фанга, жумладан иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси фанига ҳам таалуқлидир.
Шу билан бирга, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш стратегияси фанининг ўзига хос тадқиқот усуллари ҳам мавжуддир, улардан энг муҳими илмий абстракциядир. Иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ўзгаришини ўрганишда микроскоплардан, кимёвий лабораториялардан фойдаланиб бўлмайди, бунда абстракция кучи ишга солинади.



Download 191,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish