Ёнfин хавфсизлиги


Халқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлик бўлган асосий илмий-тадқиқот ишлар йўналишлари



Download 2,42 Mb.
bet195/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   197
Bog'liq
1 GLAVA

7. Халқ хўжалиги масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлик бўлган асосий илмий-тадқиқот ишлар йўналишлари / 1; 2; 3; 4; 9 /
Илмий-текшириш ва тажриба-конструкторлик ишларининг асосий йўналишлари қуйидагилардан ташкил топади:

  • ёнғинда одамлар хавфсизлигини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш, саноат ва жамоат биноларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

  • янги ёнғин ўчириш техникасини яратиш;

  • янги автоматик замонавий ёнғин ўчириш қурилмаларини яратиш;

  • қурилиш материалларининг ёнғинга чидамлигини текшириш;

  • қурилишнинг лойиҳалашдаги ёнғин хавфсизлиги меъёрларини асослаш;

  • янги ёнғин ўчириш воситаларини яратиш;

  • ёнғин жойига ёнғин ўчириш воситаларини беришнинг тактик йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш;

  • янги қўриқлаш воситаларининг турларини ва ёнғиндан хабарлаш даракчиларини яратиш;

  • ёнғин хавфсизлиги соҳасида стандартлаш;

  • ёнғин хавфсизлиги хизматини ташкил қилиш ва бошқариш назарияларини яратиш;

  • ёнғин хавфсизлигини таъминлашда унинг иқтисодиёти;

  • сув транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.

Фаолиятнинг муҳим йўналиши бу ёнғин техник лабораториясининг фаолиятига илмий-услубий раҳбарлик қилиш бўлади.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий-тадқиқотлар ўтказишда ЎзР ИИВ ИИВ ЁХОТМ ходимлари фаол қатнашмоқдалар. ЁХОТМда ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича илмий марказ 25 июн 2001 йилда ўз ишини бошлаган. Илмий текширувлар ва уларнинг натижаларини жорий қилиш мактаб профессор-ўқитувчилари ва магистрлари томонидан йиллик илмий ишлар режалари асосида олиб борилади ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини яратишда уларнинг хизматлари жуда катта. Бу ишларнинг ҳаммасини мактаб илмий-текшириш ишлар бўлими мувофиқлаштиради.
Республиканинг жуда катта гарнизонларида, ёнғинларда содир бўлган ҳодисаларни ўрганиш ва хулосалар чиқариш учун ёнғин техник лабораториялари ташкил қилинган.
Ёнғин техник лабораторияси ёнғин хавфсизлиги хизматининг махсус тезкор илмий тадқиқот ва текширув техник хизмати ҳисобланади. Лабораторияларда одатдагидек иссиқлик физикаси (теплофизик), кимёвий, электротехник ва кино лабораториялар фаолият кўрсатади, шу билан бирга тезкор автомобил-кўчма лабораториялар ҳам бўлади. Лаборатория ўзининг ҳар доим ёнғин хавфсизлиги хизматига бевосита ёрдам кўрсатишидан ташқари, тематик ишларни ҳам бажаради. ЁТЛларига услубий раҳбарлик ва уларнинг бажараётган тематик ишларининг сифатини текширишни ЎзР ИИВ ЁХББ амалга оширади.
Ўзларининг амалий фаолиятида ёнғин техник лабораториялари қуйидагилар билан шуғулланишади:

  • ёниш ҳодисаларини ўрганиш қурилиш конструкциялари ва материалларнинг ёнғиндаги ҳолати, ёнғинда оловнинг тарқалиш хусусиятлари;

  • ёнғинларда ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғин қарши сув таъминотини қўллаш шартларини ва самарадорлигини ўрганиш;

  • ёнғин ўчириш техникаси, алоқа, техникавий аслаҳалар, асбоблар ва махсус ёнғинлардаги ёнғин хавфсизлиги хизматларида жанговар фойдаланишнинг хусусиятларининг таҳлили;

  • ёнғин шароитида одамларни ва мулкни эвакуация қилиш ҳамда одамлар билан бўладиган бахтсиз ҳодисалар сабабини текшириш саволлари билан;

  • ёнғинларни содир бўлиш сабабларини текшириш;

  • ДЁХХ бўлинмаларига текширишларни амалга оширишда, ёнғин ўчириш воситаларини текширишда, кўпик ҳосил қилувчи моддалар ХКП учун кимёвий юткичлар, ёнғин жойидан олинган ашёвий далилларни таҳлилида ёрдам кўрсатиш;

  • янги ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини текширишга ва уларнинг хавфсизлигини пасайтиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • янги моддалар, қурилиш материаллари, саноатда ишлаб чиқарилаётган конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилигини аниқлаш каби ёнғинга хавфсизликнинг олов синови орқали баҳолашни ўтказиш ва синовлар асосида хулосалар бериш;

  • кўтарувчи конструкцияларнинг тайёрлашда керакли оловга чидамлилик чегарасини таъминлаш нуқтаи назардан техник шартларни (ТШ) бажарилишини текшириш;

  • алоҳида турдаги ёнғин ўчириш техникасини текшириш, синаш ҳамда автоматик ва ярим автоматик ёнғин ўчириш тизимларининг самарадорлигини ва техник ҳолатини аниқлаш;

  • ИИВ ЁХББ режаси бўйича илмий тадқиқот, конструкторлик ва синов ишларини ўтказиш;

  • янги тавсифли ёнғинларнинг кино фотоларини ва ДЁХХ шахсий таркибининг ишини тавсифловчи, ёнғин ўчириш техника ва воситаларининг кино фотоматериалларини йиғиш;

  • корхоналар ва алоҳида шахсларга ёнғин-техник сабабларидан консультациялар ташкил қилиш;

  • ЁХББ, ЁХБларни ДЁХХни амалиётида пайдо бўладиган инженер-техник саволларига ечим топиш.



8. Ёнғин хавфсизлиги хизмати муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказувчи илмий муассасалар тузилиши. Илмий тадқиқотларни ёнғин хавфсизлиги хизматида кимлар олиб боради, қайси меъёрий ҳужжатда ўз аксини топган, республикада нечта ёнғин техник лабораториялари мавжуд?
/ 1; 3; 4; 9 /
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги 267-44- сонли Қарорига асосан саноат ва қишлоқ хўжаликларининг ёнғин хавфсизлигини яхшилаш йўналишида, муаммолари бўйича илмий изланишлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ёнғин техник лабораториясида (ЁТЛ) ва ЎзР ИИВ ЁХОТМнинг илмий марказида олиб борилади.
Бундан ташқари, ёнғин техник лабораториялар Навоий ва Фарғона вилоятлари ИИБ ЁХБларида мавжуд бўлиб, уларнинг ҳам асосий йўналишлари ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлган ёнғинни батафсил ўрганиб чиқиб – хулосалар бериш ва шу кабилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош Бошқармаси марказий аппаратининг тузилиш бўлинмаси ҳисобланиб, давлатни аҳоли яшаш жойларини ижтимоий маданий, саноат объектлари ва коммуникациялари ҳамда стратегик объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятига услубий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни таъминлайди.
ЎзР ИИВ ЁХББ ЁТЛ (ёнғин техник лаборатория)нинг асосий вазифаси лицензиялаш, маҳсулотларни сертификатлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида:

  • ёнғин хавфсизлиги соҳасида лицензиялаш ва сертификатлаш саволларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

  • қурилиш материаллари ва жиҳозларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича сертификация текшириш ишларини ўтказувчи тадқиқот марказларини аккредитация ишларини ташкил қилиш;

  • ёнғин техник лабораторияларининг фаолиятини ташкил қилиш ва ёнғин сабабларини текшириш, сертификацион ишларини ўтказишни мувофиқлаштириш.

Ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш янги услуб ва техник воситаларини ишлаб чиқиш соҳасида:

  • ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаб билан барча ёнғиннинг олдини олиш янги услуб ва техник воситаларини яратиш бўйича текширишлар ўтказиш, технологик жараёнлардаги ёнғинни топиш ва бартараф қилиш, қурилишда ёнувчанлигини пасайтириш, пардозлаш ва бошқа материалларни яратиш ҳамда ёнғин техникасини, ёнғин техника жиҳозларини ва шахсий таркибни индивидуал ҳимоя воситаларини замонавийлаштиришни ташкил қилиш;

  • қурилиш конструкциялари ва материаллар, асбоблар ва жиҳозлар ҳамда ташқи давлатлардан келтирувчиларнинг меъёрий ҳужжатларга-ёнғин хавфсизлиги талабларга мос келишини (ҚМҚ, стандартлар, техник шартлар ва бошқаларни) назорат қилиш;

  • ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича давлат, илмий техника дастурларини амалга оширишда қатнашиш;

  • қурилиш конструкцияларини, модда ва материалларни, саноат жиҳозларни ёнғин хавфсизлиги меъёрларга тўғри келишини аниқлаш мақсадида сертификацион текширишлар ўтказиш;

  • корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқараётган ҳамда ташқаридан олиб келинаётган маҳсулотларни мавжуд ёнғин хавфсизлиги ва меъёр стандартларига мослигини билиш учун терма назорат қилиш.




Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish