Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet63/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

Иш жойини тайёрлаш чоралари



Ўчириш ишларини бажариш ва ерга улагичларни
ўрнатиш лозим бўлган электр қурилмалари номи

Нима ўчирилиши ва қаерга ерга улагич ўрнатилиши керак

1

2



















Алоҳида кўрсатмалар


Наряд берди: сана _______________ вақти _______________
Имзо ____________ фамилия____________________________
Наряд муддати узайтирилди: сана___________ вақти_______________
Имзо ______ фамилия ___________ сана _________вақти________

2-жадвал
Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат





Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат берди (лавозими, фамилияси ёки имзоси)



Рухсат берилган сана ва вақт

Иш жойини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат олган шахснинг имзоси



1

2

3




























Наряднинг иккинчи бети

Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди: _________


____________________________________________________
Ижозат берувчи ______________
(имзо)
Иш раҳбари (ишбоши
ёки кузатувчи)_________________
(имзо)

3-жадвал
Кундалик ишлашга ижозат бериш ва ишнинг тугаши



Бригадага йўриқнома берилди ва тайёрланган
иш жойида ишлашга рухсат этилди

Иш тугади, бригада иш
жойидан чиқарилди

Иш жойининг


номи

Сана,
вақти



Имзолар

Сана,
Вақти

Ишбошининг
(кузатувчининг)
имзоси

Рухсат этувчи

Ишбоши (кузатувчи)

1

2

3

4

5

6























































4-жадвал
Бригада таркибидаги ўзгаришлар



Бригада таркибига киритилди(фамилияси, исми, гуруҳи)

Бригада таркибидан чиқарилди (фамилияси, исми, гуруҳи)

Сана,
вақти

Рухсат берди
(имзо)

1

2

3

4





































Иш тўлиқ тугаланди, бригада иш жойидан чиқарилди, бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди____________________________________


(лавозими)
__________________________________ га хабар берилди
(фамилияси)
Сана _________________ вақти _____________________

Ишбоши _______________________________________


(кузатувчи) (имзо)
Иш раҳбари______________________________________
(имзо)


Наряд – рухсатни тўлдириш бўйича кўрсатма

1. Наряддаги ёзувлар аниқ бўлиши керак. Нарядни қалам билан тўлдириш ва матнга тузатишлар киритиш ман қилинади.


2. Нарядларни рақамлаш тизими корхона раҳбарияти томонидан белгиланади.
З. Сана ёзилаётганда аввал кун, кейин ой ва йилнинг охирги икки сони кўpсатилади, масалан: 02.11.2004, 26.01.2005.
4. Нарядда кўpсатилаётган шахснинг фамилиясидан ташқари унипг исм-шарифининг бош харфи ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ёзилади.
5. Нарядда электр қурилмаларнинг, уланмаларнинг, ускуналарнинг диспетчерлик номи (белгиси) кўpсатилади.
6. Агар нарядни тўлдиришда жадвалдаги бўш қаторларга ва матнга ёзиш учун жой етишмаса, ёзувни давом эттириш учун наряд берувчининг имзоси билан, нарядиинг асосий нусхасидаги тартиб рақами билан унга қўшимча наряд бланки бириктирилади. Бунда наряднинг асосий бланкидаги жадвалларнинг охирги сатрига ёки ёзувни давом эттириш керак бўлган матн охирига “Қўшимча наряд­га қаралсин” деган ёзув ёзилиши керак.


Наряднинг биринчи бети
7. «Бўлинма» деб кўpсатилган сатрra электр қурилмада иш олиб борилиши лозим бўлган корхонанинг бўлими (цехи, хизмати, тумани, участ­каси) кўpсатилади.
8. Иш раҳбари тайинланмай бажариладиган ишларда, «Иш раҳбари» деган сатpга «Тайинланмайди» деб ёзиб қўйилади.
9. «Рухсат этувчи» деган сатpдa тезкор-таъмирлаш ходимла­ридан ёки ишбоши тарафидан ижозат этувчи ҳуқуқини ўриндошлик йўли билан бажаришга таъмирлаш ходимларидан тайинланган шахс­нинг фамилияси кўрсатилади.
Электр қурилмаларда ижозат этувчи вазифасини навбатчи ба­жарадиган бўлса, «Рухсат этувчи» деган сатpra фамилиясини кўp­сатмасдан «Навбатчи» деб ёзиб қўйиш лозим.
10. «Бригада аъзолари» деган сатрларда бригада аъзолари­нинг ҳаммаси қайд қилиниши зарур.
Агар иш автомобиллар, механизмлар, ўзи юрар кранларни қўл­лаб бажариладиган бўлса, унда бригада аъзоларидан ким ҳайдовчи, кранчи, юк илувчи эканлиги кўpсатилиши, ҳамда ишлатилаётган меха­низмнинг ёки ўзи юрар краннинг тури кўpсатилиши зарур (масалан, Петров И.Б., II гуруҳ, ТВ-26 телеминора ҳайдовчиси, Ахмедов Р.С., II гуруҳ, АК-51 кран кранчиси, Саидов Г.Н., I гуруҳ, юк илувчи). Бригада аъзоларининг фамилияси бош келишикда ёзилиши мумкин.
11. «Зиммасига қуйидаги иш топширилади» деган сатpдa:
электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва кабел тармоқларида иш бажариладиган жойдан электр қурилманинг номи ва унинг уланмалари, ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади, масалан: подстанция «Жанубий», 110 кВ кучланишли ОТҚ, шиналар тизмаси орасидаги узгич, узгич изоля­торларини алмаштириш. Мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси 3-бандига мувофиқ бажарила­диган ишларда, фақат электр қурилма номи ва иш мазмунини кўpcaтиш мумкин;
ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка чегараси (таячнлар тартиб рақами кўpсатилиб, қайси таянчларда ёки таянчлар оралигида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралигидаги симларда ишлаш, маса­лан: охирги таянч билан ОТҚ портали орасидаги симда ва ш.ў.), ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади, маса­лан, 500 кВ кучланишли Навоий ИЭС – Самарқанд ҲЛ, 14-20 таянчлар, симларни тортиш. Кўп занжирли ҲЛ да қўшимчa занжирнинг номи кўpсатили­ши зарур.
12. «Иш бошлансин» ва «Иш тамомлансин» сатрларида уш6у наряд бўйича ишни бошлаш ва тугатиш санаси, ҳамда вақти кўpсати­лади.
13. Электр станциялари, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўpсатилади:
1 устунда - коммутацион аппаратлар билан операция қилиниши ва ерга улагич ўpнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларнинг ном­лари;
2 устунда - операция бажарилиши зарур бўлган коммутацион аппаратлар, улан-малар, жиҳозлар, ускуналарнинг номлари (белгилари) ва ерга улагич ўpнатилиши зарур бўлган жойлар.
Иккиламчи занжирларда, реле ҳимояси, автоматика, телемеха­ника, алоқа қурилмаларида ўчирилган жойларни 1 жадвалда кўpca­тиш талаб қилинмайди.
Тақсимловчи қурилмада уларга хизмат кўрсатмайдиган ходим томонидан ўчирилиб ва ерга улагич ўрнатиладиган ҲЛ ва КЛ (масалан: элект­р станцияси ва подстанция навбатчиси) учун 1 жадвал қуйидагича тўлдирилади:
1 устунда - электр узатиш линияси ўчирилиши зарур бўлган электр станцияси ёки подстанциянинг номи:
2 устунда – электр станцияси ёки подстанциянинг номига тегишли устунда электр узатиш линиясининг номи (белгиси).
14. ҲЛда иш бажарилганда 1 жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:
1 устунда - наряднинг «Зиммасига қуйидаги иш топширилади» деган сат­рига ёзилган электр узатиш линияси, занжири, симларнинг номи, ҳамда таъмирланаётган электр узатиш линияси ёки занжирда­ги таъмирлаш билан боғлиқ ўчирилиши ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган бошқа электр узатиш линиясининг номи (масалан, таъмирланаётган электр узатиш линияси кесиб ўтгaн ёки унинг яқинидан ўтган электр узатиш линияси, кўп занжирли ҲЛнинг бошқа заннжирлари ва ҳоказо);
2-устунда тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган иш­лашга рухсат этувчи томонидан ўчириладигап ва ерга улагич ўрнa­тиладиган ҲЛ учун тақсимловчи қурил­мадаги ва ҲЛнинг ўзидаги коммутацион аппаратларининг номи ва ерга улагич ўрнатилиши зарур бўлган таянчнинг тартиб рақами. Шу билан бирга ушбу устунда мазкур Қоидаларнинг 169, 173-175, 177 бандларига асосан иш жойида симлар ва трос­ларга ишбоши ерга улагич ўрнатиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ёки таянчлар оралиги кўрсатилиши керак.
Агар наряд бериш пайтида ерга улагич ўpнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки бажариладиган иш ерга улагични бир жойдан иккинчи жойга кўчириб бажаришни талаб қилса, ушбу устунда «иш жойларида ерга улагич ўрнатилсин» деб ёзилиши зарур.
2 устунда, шунингдек таъмирланаётган ҲЛ билан кесишган ёки унинг яқинидан ўтган ҲЛга ишбоши томонидан ўрнатилиши керак бўлган ерга улагич жойи ҳам кўpсатилиши керак. Агар ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряд­нинг «Алоҳида кўpсатмалар» деган сатрига шу корхона ходим­лари томонидан ўрнатиладиган ерга улагични текшириш зарурлиги кўpсатилиши керак.
15. 1 - жадвалга иш жойини тайёрлаш учун коммутацион аппаратлар билан бевосита бажарилиши керак бўлган операциялар киритилиши лозим. Иш жойини тайёрлаш жараёнида схемага ўзгар­тиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган (тақсимловчи қурилмаларда бир уланмани ўчириб, бошқа шиналар тизмасига ўт­казиш, тармоқ участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтка­зиш ва ҳоказо) қайта улашлар жадвалга ёзилмайди.
16. Тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга рухсат этувчига, наряд бериш пайтида олдиндан тайёрланган иш жойига бригадани қўйиш топширилган ҳолларда 1-жадвалнинг 2-устунида наряд берувчи иш жойини тайёрлаш учун зарур бўлган ўчирилиши ва ерга улагич қўйилиши керак бўлган операцияларни ёзиб, ушбу операциялардан бажариб бўлинганлари кўрса­тиб қўйилиши керак.
Иш жойини тайёрлаш талаб қилинмайдиган ишларда 1-жадвал устунларига «Талаб қилинмайди» деб ёзиб қўйилади.
17. «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига қуйидагилар ёзилади:
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чоралар (тўсиқлар ўрнатиш, иш бажарилаётган хоналарда водород йўқлигигини текшириш, ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари ва ҳоказо);
ишнинг иш раҳбарини узлуксиз раҳбарлигида бажариладиган босқичлари ёки алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 49-банди);
агар наряд кузатувчи номига расмийлаштирилса, бригадага бошчилик қилувчи, жавобгар шахс (мазкур Қоидаларнинг 54-банди);
иш раҳбарига ёки ишбошига (кузатувчига) бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчиришга ва иш жойига қайта рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 88, 94 бандлари);
электр қурилмаларини ёки уларнинг айрим қисмларини (айрим коммутацион аппаратларни) навбатчидан кўрсатма ёки рухсат ол­масдан туриб ёқишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 102-банди);
ерга улагични вақтинчалик олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 164 банди);
ишбошига коммутацион аппаратлар билан операция қилишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 480 банди);
кран билан юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда ишни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсни тайинлаш (мазкур Қоидаларнинг 491-банди);
бошқа корхоналарнинг ҲЛга қўйилrан ерга улагичларни текшириш зарурлиги тўғpисидаги кўрсатма (мазкур илованинг 14 банди).
Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу сaтpларra ишни хавф­сиз бажарилиши билан боғлиқ бўлган қўшимча тадбирларни ҳам ёзишга рухсат этилади.
18. «Наряд берди» ва «Наряд муддати узайтирилди» деган сaтрларга наряд берувчи унга қўл қўйган вақтини ва санасини кўрса­тиши лозим.
Наряд берувчи ва уни муддатини узайтирувчи шахслар қўл қўйишдан ташқари ўзларининг фамилияларини ҳам кўрсатишлари зарур.
19. 2-жадвал иш жойини тайёрлашга рухсат олишда ва биринчи бор ишлашга ижозат олишда тўлдирилади.
1-устунда иш жойини тайёрловчи ва ишлашга ижозат этувчи шахслар иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат берган шахсларнинг лавозимлари ва фамилияларини кўрсатадилар. Агар рухсат шахсан берилса 1 устунда рухсат берувчи имзо чекиб, ўз лавозимини ёзиб қўйиши шарт.
2-устунда рухсат берилган вaқт ва сана кўрсатилади.
3-устунда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат этишга рухсат олган шахслар имзо қўйишлари керак. Иш жойини бир нечта ходимлар ёки ҳар хил цех ишчилари тайёрлашса, 3 устунга иш жойини тайёрлаган барча шахслар имзо қўйишлари шарт.
Агар иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат ҳар хил вaқтдa сўраладиган бўлса, 2 жадвалнинг икки сатри: биринчи сатри иш жойини тайёрлашда рухсат учун, иккинчиси эса - ишлашга рухсат учун тўлдирилади.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish