Байналмилал терминлар:русча-байналмилал қўшма терминларнинг иккинчи компоненти ўзбекча айни мутаносиби билан алмаштирилади ёхуд калька усули билан таржима қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзбек тили банк-молия соҳаси терминологиясининг бугунги ҳолатида ҳамўзлашма паралелларнинг ёнма-ён қўлланаётган ҳолни кўришимиз мумкин. Ушбу жараён аввалги терминология тизимидаги меъёр ва янги лексик бирлик ўртасида қарама-қаршилик борлигидан далолат беради. Табиийки, булардан қайси бири ўзбек тили терминологияси тизимидан муносиб ўрин эгаллашини вақт кўрсатади. Айни пайтда икки вариантли терминлар:
“Деноминация”-деноминация, пул қийматини ўзгартириш, акция - қимматбаҳо қоғоз, акция, касса – ғазна, касса, депозит-омонат, депозит, бухгалтер –бухгалтер, ҳисобчи, кредит-қарз, кредит, эмбарго – эмбарго, товарлар киришини таъқиқлаш, денонсация - денонсация, бекор қилиш, экономист – экономист, иқтисодчи, молиячи – финансист, молиячисингарилар терминлар шулар жумласидандир.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан сўнгшубҳасиз аксарият терминларнинг имкон қадар ўзбек тилидаги муқобилларини қўллаш устуворлик қилмоқда. Ўзлашма терминларнинг маълум гуруҳи ўзбек тили қонунларига бўйсунган ҳолда унинг фонетик ва грамматик хусусиятларига мослашмоқда. Ҳолбуки, банк– молиясоҳасига оид луғатларда, соҳага оид расмий ҳужжатларда ва адабиётларда ўзлашма қатлам терминологик бирликлари кўп учрайди.
Калькалаш сўз ўзлаштиришнинг ўзига хос шакли бўлиб, у тилнинг луғат таркибини такомиллашувида, кенгайиб, бойиб боришида анча фаол эканлиги аниқланди. Тадқиқотимизда таҳлилга тортилган энг йирик луғатлардан олинган мисоллар натижасига кўра, инглизча – ўзбекча, молия-банк терминологиясида асосан икки, яъни семантик ва структур калька турлари етакчилик қилади. Ваҳоланки, соҳага оид луғатларда бошқа хорижий тиллардан ўзлашган, уларнинг айримлари айни пайтда таржимасиз, яъни асл ҳолича қўлланилаётган терминлар мавжуддир. Бу терминлар бугунги кунда соҳа мутахассислари ва тил соҳиблари томонидан таржимасиз қўлланилмоқда. Фикримизнинг тасдиғи сифатида қуйидаги мисолларни келтирамиз. Масалан: import (импорт), inflation (инфляция), subvention (субвенция), restrict (рестрикция), dotation (дотация) ultimo (ультимо), дeflation (дефляция).
Бундай байналмилал терминлар банк-молия терминологиясида салмоқли ўринни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, байналмилал терминларни тилимизга ўзлашиш жараёни ўз фаоллигини сақлаб қолмоқда. Бу жараён эса банк-молия соҳалари иқтисодиёт соҳасининг таркибий соҳалари эканлиги билан изоҳланади. Иқтисодиёт соҳаси эса бевосита жаҳон иқтисодиёти билан уйғунликда, муттасил ривожланиб бормоқда.
Айни вақтда ўзбек тилидагибанк-молия терминологик бирликларининг муайян қисми миллий тил қонунларига бўйсунган ҳолда сўз ясовчи аффикслар орқали алмаштирилиб, русча-байналмилал терминлар юзага келган. Аслида, сўзларни калькалаш жараёнида сўз ясовчи суффикслар билан ўзлаштириш сезиларли даражада сермаҳсулдир. Соҳага оид қуйидаги терминларни мисол тариқасида келтириш мумкин:Banker- банкир, creditor- кредитор, debitor- дебитор,depositor –депозитер (оманатчи), casher - кассир.
Мамлакатимиз халқаро бозор иқтисодиётига ўтиши жараёнида ривожланган хорижий давлатлар билан молия - банк соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқалар кундан-кунга таккомилашиб бормоқда. Бунинг натижасида ўзбек тилида минглаб янги термин ва тушунчалар пайдо бўлмоқда. Уларни аташ учун эса ўзак-негиздан, ўзак-негизни сўз ясовчи аффиклар билан ўзаро бирикувидан композицион (синтактик) усулда ҳосил бўлган бир қатор терминлар вужудга келди. Натижада, сўз бирикма шаклидаги икки, уч, тўрт ва ундан ортиқ кўп компонентли терминларнинг аксарияти замонавий луғатларда ўз аксини топди.
Тадқиқот жараёнида тўпланган материалларга асосан ҳамда банк – молия соҳасига оид инглизча - русча, русча – инглизча, инглизча – ўзбекча икки тилли ва изоҳли луғатларни таҳлил қилиш натижаси шуни кўрсатдики, миқдор жиҳатдан суфиксал, аффиксал, қўшма, терминларга нисбатан бирикма терминлар салмоқли ўринни эгаллайди. Шунингдек, тадқиқот материаллари таҳлили шуни кўрсатадики, структур жиҳатидан банк-молия терминологиясида икки, уч, тўрт ва беш компонентли сўз бирикмали терминлар ичида инглиз тилида икки компонентли, ўзбек тилида икки ва уч компонентли банк-молия терминлари миқдор жиҳатдан устунлик қилишга асосланди. Бу турдаги инглизча банк-молия терминлари ва уларнинг ўзбекча таржималари қуйидаги жадвалда келтирилган (3.1-жадвалга қаранг):
3.1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |