3.2-§. Банк-молия терминларини унификациялашва лексикографик мезонлари хусусида
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида юз бераётган, иқтисодий ислоҳатлар натижасида фан-техника, бозор иқтисодиёти ва маданият каби турли жабҳаларидаги ривожланиш жараёнидаги экстралингвистик, интралингвистик ва лингвистик омиллар кўплаб банк- молия соҳасидаги янги тушунча, терминларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.Соҳа терминологиясида кечаётган сезиларли ўзгаришлар, чунончи, терминларни тартибга солишни, бир хилликка келтириш, луғатшунослик мезонларини ишлаб чиқиш хусусида керакли кўникмага эга бўлишни тақазо этади.
ХХ асрнинг 90 – йиллари охирида минглаб янги термин ва тушунчаларнинг хорижий тиллардан ўзбек тилига кириб келиши миллий тил терминологик тизимида турли хилма – хилликларни келтириб чиқарди. Яъни, тилшуносликда салбий деб ҳисобланадиган - синонимия, полисемия ва омонимия каби тил ҳодисаларига кенг йўл очилди. Бу- бундай салбий, мақбул бўлмаган ҳолат, маълумотларни алмашишда, ахборот- коммуникация жараёнларини мураккаблаштириб юборади. Шу боисдан, банк- молия терминологиясини тартибга солиш, уни меъёрлаштириш ва тартибсизликнинг олдини олиш, луғатшунослик мезонларини ишлаб чиқиш каби долзарб масалаларига ушбу параграфда атрофлича фикр мулоҳаза юритишни асосий мақсад қилиб қўйдик.
«Терминлар аслида тил луғавий бирликларига хос барча белгиларга эга. Бироқ, аниқ бир илм-фан соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик, морфологик таркибини аниқлаш, уларни тартибга солиш, терминларни бир хиллаштириш ва янги илмий-техникавий соҳалар учун терминларни яратиш бўйича амалга ошириладиган ишлар лексикологиянинг муҳим йўналишларидан биридир»155.
Н.В.Сербиновская таъкидлашича, «Терминологик майдон вақт ўтиши билан янги билимлар ютуқларини ўзида акс эттирган ҳолда ўзгаради, унинг таркибидаги баъзи бирликлар йўқолиб, янгилари пайдо бўлади, терминологик майдон доирасида терминларнинг кўчиши, ўзга семантик гуруҳлар таркибига ўтиши ҳамда янги мавқени эгаллаши кузатилади»156.
Свен Якобсоннинг фикрига кўра: «...ижтимоий фанлар терминологиясида стандартлаштиришнинг мавжуд эмаслиги қатор фанларда янги тушунчаларнинг чекланмаган даражада ортиб кетишига олиб келди»157,
Банк - молия терминларини тартибга солиш, меъёрлаштириш масалалари ҳамиша терминшунос олимларнинг диққат марказида бўлган.Қадимда таниқли ва буюк тилшунос олимларимиз луғатшуносликка қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Жумладан, шоир ва атоқли луғатнавис Маҳмуд Кошғарий томонидан тузилган “Туркий сўзлар девони” (Девону луғатит турк), Аҳмад Югнакийнинг «Ҳиббат ул-Ҳақойиқ», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», шайх Сулаймон Бухорийнинг «Бадў-ъл-ул луғат», Алишер Навоийнинг «Хазойинул-маоний», «Хайратул-аброр», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» ва бошқа кўпгина мутафаккирларининг асарларида ўз ифодасини топганлиги улкан аҳамиятга эгадир. Шунингдек, В.В.Виноградов, Г.О.Винокур, А.А.Реформатский, О.С.Ахманова, А.С.Герд, Р.А.Будагов, С.Усмонов, П.Нишонов, Ч.С.Абдуллаева, Ҳ.А.Дадабаев, Қ.М.Мусаев, О.О.Олимжонов,О.Ахмедов, Ш.Н.Абдуллаева158лар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган.
Маълумки, хорижда илк эътироф этилган луғат французча бўлиб, Эпиналь шаҳри номи билан боғлиқ бўлиб,“ Эпинальский глоссарий ” деб номланган. Мазкур луғат ўша даврнинг бошқа луғатларига ўхшасада, лекин луғатда лотинча сўзлар жуда кам миқдорни ташкил қилади, уларнинг изоҳи оммабоп сўзлар билан изоҳланган. Эпиналь глоссари луғатининг асосий таркибини лотинча сўзлар эмас, балки қадимги инглизча сўзлар ташкил қилади. Масалан: alium – garleac «чеснок», sardines –heringasва ҳаказолар.
Хорижлик тилшунослар инглиз тили лексикографиясининг ривожланиш тарихини бир неча даврларга шартли равишда ажратиб кўрсатишади.
Биринчи давр “глоссаризациялаш” деб номланади. Бу босқичда тилнинг лексик таркибини тавсифланишига содда ёндашув ўзига хос аҳамият касб этган.Бунда луғатга алоҳида тасодифий танланган сўзлар киритилган бўлиб, уларнинг талқини илмий характерга эга бўлмаган. Луғатларда лексик бирликларнинг грамматик-фонетик хусусиятлари тўғрисида маълумот берилмаган. Шунингдек, матнда сўзларнинг қўлланилиши (контекстуал) нуқтаи назардан амалий мисоллар келтирилмаган. Қуйидаги луғатлар ушбу даврнинг луғатларига тегишли бўлиб.PromptuariumParvulorum( Ёшлар учун хазина сандиғи - «Сокровищница для молодежи»), Ortus Vocabulorum сўзлар макони («Сад слов»), Alvearie(«Улей»)деб номланган.
Инглиз тили лексикографияси тарихидаги иккинчи даврни “мураккаб сўзлар луғатлари” даври сифатида эътироф этиш мумкин. Бу даврнинг ўзига хос хусусияти шундаки, асосан кундалик луғат (сўзлар мажмуи) таркибига эътибор қаратилган бўлиб, тушуниш қийин деб ҳисоблаган бирликлар ёхуд бир-биридан фарқ қилмайдиган жуда қисқа таърифларни бериш билан изоҳланган. Бу даврда яратилган луғатлар қуйидагиларни ташкил қилади: Table Alphabetical(«Перечень алфавитный» - “Алфавит тартибида”) Роберт Кодр, An English Expositor(«Английский толкователь» - “Инглизча таржимон”) Джон Баллокар, English Dictionarie(«Английский словарь»-“Инглизча луғат”) Генри Кокрэма, The New World of English Words–“Инглизча сўзларнинг янги дунёси”(«Новый мир английских слов») Эдвард Филипс ва ҳаказолар.
Инглиз тили лексикографиясининг учинчи даврини “илмий давргача (до научный)” деб таърифлаш мумкин. Ушбу даврнинг фарқланиш хусусияти луғат тузувчиларни сўзлар талаффузи, уларни фонетик-фонологик жиҳатдан талаффуз қилиш жараёнида маълум бир меъёрларни киритиш истаги мавжудлигидадир. Шунинг учун бу босқичда деярли барча сўзлар меъёрий жиҳатдан белгиланган бўлиши ва юқорида қайд этилган тамойиллар амалда ўз исботини топиши керак. Баъзи лексикографлар луғатларни яратишда лексема ҳақида тўлиқроқ маълумот беришга ҳаракат қилишади. Шунингдек, мазкур жараёнда сўзларнинг лексик-семантик таърифига нисбатан морфологик тузилишига, яъни грамматик структурасига кўпроқ аҳамият беришган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим луғатларда контекстуал (вазиятга нисбатан қўлланадиган) лексемалар адабиётларнинг иқтибослари орқали изоҳланиб, уларнинг этимологияси келтирилган, холос. Бу каби луғатларга қуйидагилар киради:“Dictionary of English Language” Сэмюэля Джонсон, “An American Dictionary of English Language” Ноя Уэбстер ва бошқалар.
Инглиз тили лексикографиясининг ривожланишидаги замонавий даврни тилшуносликда “илмий ёхуд тарихий” деб аташ мумкин улар қуйидаги тушунчалар асосида шаклланган:
луғатлар тузишнинг ўзига хос тамойиллари асосида;
тизимли тавсифий ёндашув бўйича луғатлар тузишнинг меъёрий мезонлари асосида;
луғатни айнан бир тизим сифатида тавсифлаш
Илмий асосда тузилган биринчи луғат “Тезаурус Роже” бўлган. “Roget Thesaurus”, асл келиб чиқиши инглизча сўзлар ва ибораларнинг тезауриси тарихдаги бирнчи луғатлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунга келиб мазкур луғат анча оммалашди. Луғат 1805 йилда инглиз лексикографи Питер Марк Роджер томонидан тузилган ва 1852 йилда нашр қилинган.
Инглиз тили лексикографиясининг жавоҳири ҳисобланадиган ҳамда кенг ва фаол қўлланадиган сўзлар, тушунчаларни қамраб олган, эътиборга молик луғат “The Oxford English Dictionary”ҳисобланади.
Ўзбек тили лексикографиясининг шаклланишида эса Маҳмуд Кошғарийнинг“Девону луғотит турк” асари алоҳида аҳамиятга эга. “Девону Луғатит Турк” асари ўз даврида туркий халқларнинг сўз бойлиги,луғатини изоҳлашга, сўзларнинг маъноларини очиб беришга, турли миллат тиллари ўртасидаги ўзига хос фонетик ва морфологик тафовутларни кўрсатиб беришга мўлжалланган. С.Муталлибов ҳақли равишда эътироф этганидек, бу луғат фақат изоҳли луғатгина бўлиб қолмай, ХI аср тилининг фонетик ва грамматик“бойлиги” ҳамдир.
Луғатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ундаги сўзлар икки йўналишда, яъни исм ва феълларга тақсимланган ҳолда изоҳланган. Дастлаб исмлар (антропонимлар), сўнгра феъллар берилган. Исмларда ҳам, феълларда ҳам олдин ҳамса ҳарфлари билан бошлаган сўзлар, кейин махсус алифбо тартибида ҳарфлар билан бошланган лексемалар ўз изоҳларини топган. “Девону Луғатит Турк”асарида оз ҳарфли сўзлар олдин, кўп ҳарфли сўзлар эса кейин берилган. Луғат муаллифи энг кам ҳарфли исм икки, энг кўп ҳарфли исм етти ҳарфли деб кўрсатади. Шунингдек, А. Навоийнинг “Бадое ул-луғат” икки тилли луғатлар турига мансубдир. Бу даврда икки тилли луғатлар тузиш бўйичаўзига хос тажрибага эришилган.Арабча-форсча,форсча-туркча, туркча-арабча луғатлар тузилган бўлиб, Толи Имони Ҳиравий луғат яратишда салмоқли ҳисса қўшган. Асарда жами 854 сўз ўрин олган.Ушбу луғат мақолаларининг тузилиш схемаси қуйидагиларни ташкил этади159.
1. Луғат мақоланинг бош сўзи – у феъл, от, сифат, сон, олмош, равиш, сифатдош, ундовлар, юклама ва қўшимчалар бўлиши мумкин.
2. Сўзнинг ёзилиши ва ўқилишига оид фонетик қайдлар.
3. Сўзнинг форсча таржимаси ёки кенгайтирилган изоҳи, яъни сўзнинг этимологияси, қўлланилишига оид маълумотлар келтирилади.
4. Сўзнинг шакли бўйича грамматик (морфологик) қайдлар.
5. Бош сўз ва ундан ясалган сўз шаклларининг ҳар бири маъносини изоҳлаш учун шеърий парчалар берилган.
Бугунги кунда ҳам бундай луғатлар жамиятимизда муҳим аҳамиятга эга. Улар турли тилларда гаплашадиган фуқаролар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга ва турли соҳаларга оид ишларни салмоқли даражада бажаришга кўмаклашади.
Ҳозирги ўзбек тилининг банк-молия терминологиясини тадқиқ қилиш,илмий жиҳатдан таснифлаш, уни инглиз ваўзбек тиллари кесимида чоғиштириш зарурати мавжуд. «Банк-молия тизими муносабатларининг ривожланишида соҳалараро банк иши, солиқ ҳуқуқи, савдо-сотиқ, маркетинг, ташқи иқтисодий фаолият сингари йўналишларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққиб, банк-молия соҳаси терминологик майдонини таркибий қисмларга ажратилиши туфайли махсус лексикаларга оид терминларнинг луғатларини яратиш»160, банк-молия терминларининг полиграфик ва электрон форматдаги билингвал луғатларини яратиш заруратини юзага келтирмоқда.
Банк-молия терминларининг қиёсий тадқиқи кўпроқ амалий аҳамиятга эга. Айни пайтда илмий асосланган, сифатли, мазмунан тушунарли, давр талабига жавоб бера оладиган монолингвал, билингвал ва ҳатто трилингвал (инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча, русча-ўзбекча, ўзбекча-русча, инглизча-русча-ўзбекча) терминологик луғатларни яратиш ва такомиллаштириш муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда.
Мазкур тадқиқот жараёнида тўпланган материаллар, соҳага оид терминлар ва таҳлилга тортилган мисоллар натижасига кўра, банк-молия терминларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ қуйидагича таснифлаш мумкин:
мотивланган терминлар;161
мотивланмаган терминлар;
туб лексема-терминлар;
ўзлашмалар;
фонетик-грамматик хусусиятга мослашадиган терминлар;
калькалар (семантик ва структур калькалар);
метонимик терминлар;
метафорик терминлар;
байналмилал характердаги терминлар;
кўп компонентли терминлар;
«Сўз ясалиш структурасида мотивловчи восита мақоми билан иштирок этадиган бундай лисоний бирликларга (от ясовчи) -каш-чи-дор,- лаш (феъл ясовчи), -сиз (сифат ясовчи), -ли,лик (сифат ясовчи)аффикслари, бе- (сифат ясовчи) олд қўшимчаси ва -нома (от ясовчи) қўшимчалари киради»162.
Масалан:тўловчи - payer, ғазначи - treasurer, иқтисодчи - economist, молиячи - financier, ҳисобчи - accountant, божхоначи – customs officer, тўловни олувчи – receiver of the payment , бошқарувчи - manager, назоратчи - controller, сотувчи - saler, таъминотчи - provider, омонатчи - depositor, буюртмачи – customer (client).
Do'stlaringiz bilan baham: |