Д. Т. Абдукаримов


Оқсил моддасига қаратилган селекция



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Оқсил моддасига қаратилган селекция.
Кунгабоқар уруғининг 
таркибида 20-25 % гача протеин тўпланади. Юқори мойлили кунгабоқар 
навлари 
аминокислоталар 
таркиби 
ва 
алмаштириб 
бўлмайдиган 
аминокислоатлар мавжудлиги билан ажратилиб туради. Мойлилик билан оқсил 
моддасининг сақланишида тескари корреляция бўлганлигига қарамасдан кўп 
мойли кунгабоқар навоари илгариги навларига нисбатан оқсил моддаси бўйича 
қолишмайди.
Оптимал вегетация
даврининг давомийлигига қараб селекция ўтказиш 
Ўзбекистон шароитида вегетация даврининг давомийлиги катта аҳамиятга эга. 
Чунки, бу ерда бир йилда икки ҳосил олиш ва анғизда экиш имконияти мавжуд. 
Бунинг учун тезпишар навларджан фойдаланилади. Эртапишар навлар 
селекциясида ѐмон ўсимликларни брак қилиш ишлари гуллаш даврида, 
кечпишарларини чиқариб ташлаш орқали ўтказилади. 


252 
Кассалик ва зараркунандаларга чидамлигига қаратилаган селекция 
кунгабоқар селекциясининг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. 
Селекция усуллари.
Кунгабоқар селекциясида тур ичида дурагайлаш, 
узоқ шаклларни дурагайлаш, полиплоидия ва гаплоидия, мутагенез 
усулларидан фойдаланилади. 
Дастлаб селекция ишларида оммавий танлаш, оилавий-гуруҳлаб танлаш 
ўтказилган, ҳозирги кунда заҳира (бўлаклар) усули қўлланилади. Охирги 
йилларда ишлаб чиқаришга кунгабоқарнинг кўп четдан келтирилган (хорижий) 
дурагайлари тавсия қилинмоқда. Бу дурагайлар мавжуд дурагайларга нисбатан 
одатда юқорироқ ҳосил беради. Айниқса мақбул шароитда, лекин касаллик ва 
зараркунандаларга чидамлилиги пастроқ.
Кунгабоқарнинг асосий морфологик ва хўжлик – биологик белги ва 
хусусиятлари қуйидагилар: танасининг бўйи, барги, бандининг тузилиши, 
саватчаниг шакли, катталиги, уруғининг катталиги ва шакли, ранги, 
панцирлиги, пўчоқ чиқиши, 1000 уруғининг вазни, ҳамда ҳосилдорлик, уруғида 
мойининг миқдори, вегетацион даврининг давомийлиги, шумғуя ва 
касалликларга чидамлилиги ва бошқа. 
Кунгабоқар навларининг уруғчилиги В.С.Пустовой номидаги Бутун 
Россия мойли экинлар ИТИ да ишлаб чиққан схема асосида ўтказилади. бу 
схема қуйидаги босқичлардан иборат: 1-уруғчилик элитаси, 2-авлодларни 
баҳолаш питомниги, 3-уруғлик питомниги, 4-суперэлита, 5-элита. 
Навнинг элита экинларида бирнеча юз энг яхши типик ўсимликлари 
танлаб олинади. Махсулдорлиги ва мой миқдори бўйича қилингандан кейин 
қолган савтчалар уруғи авлодларни синаш питомнигида экилади. Бу ҳамма 
авлодлар уруғликлари параллел равишда инфекцион фонда шумғуяга 
чидамлилиги бўйича баҳолаш учун экилади. Экилишда қолган уруғлик заҳира 
(бўлакча усули) учун қолдирилади. Асосий белгилар мажмуйи бўйича танлаб 
олинган энг яхши заҳирадаги бириктирилган оналар уруғликлари –уруғлик 
питомнигида экилади. Бу питомникнинг ҳосили суперэлита ундан кейин элита 
ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Уруғчиликнинг ҳамма босқичларида 
нотипик, кам маҳсулотли ўсимликлар брак қилиб ташланади.
Дурагай уруғлик етиштириш учун фертил линиялар ва стерил 
аналоглари, ҳамда фертилликни тикловчи линиялар элитаси ўстирилади.
уруғликнинг она шакли номига А ҳарфи, фертилли аналог уруғлигига эса Б 
ҳарфи қўйилади. Фертилликни тикловчи уруғлик хужжатларига “тикловчи” 
сўзи қўшилади. Она шакли уруғлигига қизил рангли, ота шаклига –кўк, 
дурагайларга эса – рангсиз этикетка осилади.
Кунгабоқарнинг элита уруғчилик майдонлари деҳқончилик маданияти 
юксак, кўп йиллик ва бошқа бегона ўтлардан ҳолис ерларда жойлаштириш 
лозим.
Кунгабоқар уруғилик майдонлари энг қулай бўлиб яхши ўтмишдош 
экинлардан (кузги буғдой) жойлаштириш, кунгабоқардан камида 8-10 йил 
кейин экилиши қулай. Бунда экинларнинг ифлосланиши, касалликлар ва 
зараркунандалар билан зарарланиши ва шикастланиши анча пасаяди. 
Ўсимликларнинг сув ва озиқа режими яхшиладани.


253 
Кунгабоқар четдан чангланувчи бўлганлиги учун унинг уруғчилик 
майдонлари масофий изолция узоқлигида жойланиши лозим. Улар бошқа 
экинлардан-ўрмон-дарахтлар мавжуд жойларда 500 м, тўсқинлик бўлмаганда 
1000 м узоқликда бўлиши керак. Шу билан бирга изоляция қилинган худуд 
бўйича (йўл ѐқалари, дала, боғларда) ўсимликлар гуллаш давригача 
кунгабоқарнинг тўқилган уруғларидан ўсиб чиққан (падалица) ўсимликларни 
чиқариб ташлаш лозим. 
Кунгабоқар уруғлигининг ҳосилдорлик ва экинбоплик хусусиятларини 
ошириш учун ВНИИМК Дон филиалининг деҳқончилик бўлимида уруғликни 
биологик бойтишнинг ўта самарали янги усули яратилган. Бу усул юқори 
мейорли азот-фосфорли N
180
P
240 
(5,5 ц аммиак селитраси ва 12 ц/га 
суперфосфат) фонида қўлланилади. 
Уруғчиликнинг бу усули уруғчилик майдонларида (суперэлита, элита) 
юқори мейордаги ўғитлаш натижасида ўсимликларнинг сув ва озиқланиш 
режими яхшиланади, уруғлик ҳосилдорлиги ошади-бир йил давомида бойитиш 
натижасида бир гектаридан 5 ц, икки йилликда эса 4,5-5,5 ц га ва 1000 дона 
уруғнинг вазни ошади, кондицион уруғ чиқиши кўпаяди, муҳими уларнинг 
ҳаѐтий муҳим элементлари азот, айниқса фосфор билан биологик бойтиш 
орқали уруғининг кимѐвий таркиби тубдан ўзгаради. Бундай уруғларнинг 
таркибида азот 10-15 % га, фосфор 20-23 % га, айрим холларда 30-40 % ошади. 
Фосфор билан бойтилган уруғликдан ўстирилган ўсимликлар ишлаб чиқариш 
экинларда ривожланишнинг дастлаб фазаларида (3-4 жуфт барглар) 2-2,5 
баробар кучли илдиз тизими ва устки ўсимлик массасини ҳосил қилади.
Уруғлик майдонида ўсиши ва ривожланиши бўйича энг яхши 
ўсимликларни қолдириш жуда муҳимдир. Шунинг учун экинни текшириш ва 
майсаларни чопиқ қилиш яганлаш 2-3 жуфт чин барглар ҳосил бўлиш фазасида 
ўтказиш ва энг кучли ривожланадиган ўсимликларни қолдириш ўтказилади.
Навнинг типиклигини сақлаш ва навдорлик сифатларини сақлаш учун ўз 
вақтида ва сифатли нав ўтоғини ўтказиш, керакли бўлганда биотиклар билан 
чангланишга йўл қўймаслик катта аҳамиятга эга. Вегетация даврининг 
давомида камида учта нав ўтоғи ўтказилади. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish