Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Ўсимлик касалликларини
кўзғатувчи замбуруғлар, вируслар ва 
бактериялар ниҳоятда тез урчиб, тез кўпаяди. Агар бу касалликлар уруғ 
билан тарқаладиган бўлса нав таркибидаги касалланган ўсимликларнинг 
миқдори йилдан-йилга тез кўпайиб боради ва маълум давр ичида экинлар энг 
юқори нав тозалигига эга бўлса ҳам уруғлик жиҳатдан яроқсиз ҳолатга 
тушиб қолади. Ишлаб чиқаришда касалликларга бу жиҳатдан катта талаб 
қўйилади. Уруғчиликнинг бошланғич даврида уруғларни етиштиришда 
касалликларни бутунлай йўқотишга ва уларни уруғликлар орқали ишлаб 
чиқаришда шу нав далаларига тарқалиб кетишига йўл қўймасликни 
таъминлайдиган, энг самарали воситалардан фойдаланиш лозим. Ишлаб 
чиқаришда экилаѐтган ҳар қандай навнинг элита уруғлиги шу навни 
касалликлар билан зарарланишига йўл қўймайдиган ишончли тўсиқ бўлиши 
керак. Бироқ элита уруғини мутлақо соғлом бўлган ҳолда экин касалликлари 
уруғлик ишлаб чиқарилаѐтган дастлабки даврдаѐқ бошқа далалардан юқиб 
қолиши мумкин. Шунинг учун нав уруғини кўпайтиришда ҳам ундан ишлаб 
чиқаришда фойдаланилаѐтганда ҳам ўсимликларга касаллик юқишининг 
олдини олиш чун барча чора-тадбирлар кўрилади. 
Мутация рўй бериши.
Навнинг ҳар қандай морфологик белгиси ва 
хўжалик-биологик хусусиятлари табиий мутацияга учраши
 
мумкин. Бундай 
мутациялар нисбатан кам учрайди, лекин, навнинг эртами кечми бузилишига 
сабаб бўлади. Табиий мутациялар нав ўсимликлари орасида худди 
тасодифий аралашмалар сингари кўпаядилар. Модификацион ўзгарувчанлик 
ва табиий дурагайланишнинг бўлиб туриши мутантларни топиш ва уларни 
нав таркибидан чиқариб ташлашни жуда қийинлаштиради. 
Уруғликнинг ҳосилдорлик сифатларини ѐмонлашишига уруғчилик 
экинларида паст агротехникани қўлланилиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Академик П.П.Лукъяненконинг айтишича кузги буғдойнинг Безостая-
1 навини элитадан олтинчи репродукциягача юқори агротехника 
шароитида ўстирилганда навнинг ҳосилдорлик сифатларини ѐмонлашиши 
кузатилмаган. Бундан ташқари навдор уруғликларни сифати пасайишининг 
сабаби ишлаб чиқаришда нав яхшилаш систематик танлашларнинг 
ўтказилмаслигидир. 
Ишлаб чиқариш шароитида навнинг сифатларини ѐмонлашиб бориш 
жараѐни кўп ҳолларда аста-секин ўтади. Навнинг хосилдорлигини пасайиши
одатда талабга жавоб бермайдиган шароитда ўстирилган уруғликнинг 
ҳосилдорлик сифатларини ѐмонлашишидир. 
Агрономнинг вазифаси уруғчилик экинларида тегишли юқори 
агротехника шароитини туғдириш ва ҳосилни йиғиб-териб олишда, 
сақлаш, ташиш ва уруғликни экишга тайѐрлашда ҳамма қоидаларга риоя этиб 
ишини юргизишдир. 
Ишлаб чиқариш шароитида қандай тегишли чоралар кўрилмасин, 
барибир навларни экинбоплик сифатларини бузилишидан, ѐмонлашишидан 
сақлаш қийин Шунинг учун навнинг уруғлиги вақти-вақти билан яхшиланиб 


217 
турилиши керак. Шу мақсадда қабул қилинган нав янгилаш тартиби бўйича 
хўжаликлар эқилиб келинаѐтган навларнинг энг яхши элита ѐки биринчи 
репродукция уруғликларини сотиб олиб экади. 
Уруғчиликнинг қабул қилинган тизими туфайли ҳамма хўжаликларни 
районлаштирилган навларнинг юқори сифатли уруғлари билан тўлиқ 
таъминлаш керак. 
Ихтисослаштирилган хўжаликлар ѐки фермер хўжаликларидан 
олинаѐтган уруғликларнинг сифатини яхшилаш, уларни биологик ҳамда 
механик ифлосланишдан, касаллик ва зараркунандалардан сақлаш, 
уруғчилик далаларига ишлов беришни механизациялаш учун ҳақиқий шароит 
яратилиши лозим. Улар биринчи навбатда қишлоқ хўжалик техникаси ҳамда 
махсус бинолар билан таъминланиб, юқори малакали агрономлар томонидан 
раҳбарлик қилинади. 
Уруғлик етиштиришда ихтисосланиш узлуксиз давом этмоқда. Ҳозирги 
вақтда унинг тўртта хили мавжуд: хўжалик ичида, туман ичида, вилоят 
ичида ва вилоятлараро ихтисослаштириш. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish