Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
21 
Айни пайтда тез югуриш терининг буғлантириш фаолиятини кучайтиради, натижада углекислоталар ва 
тери чиқиндилари танадан тезроқ чиқиб кетадива бу эса саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
Ҳаракатли машғулотлар овқат ҳазм бўлиши ва уқуга ҳам таъсир кўрсатади. Жисмоний машқлар ва 
очиқ ҳавода кўпроқ юриш моддалар алмашинувини яхшилайди. Овқатни ҳазм бўлишига олиб келади. 
Жисмоний машқлар инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади. Ҳаракат фаоллиги ҳордиқ 
чиқариш ва бўш вақтни ўтказиш воситаси сифатида инсонда осойишта ва ёқимли кайфият уйғотади. 
Инсон ўзидан, атрофдагилардан, турмушдан қониқиш ҳосил қилади.
 
СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ 
Элибаева Л.С.,
 катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Президентимиз Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик 
кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, уни давлат 
сиёсати даражасига кўтариш мақсадида рўёбга чиқарилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга алоҳида 
тўхталиб, фарзандларимиз биз учун мутлақо янги бўлган бадиий гимнастика, сузиш, синхрон сузиш
теннис, таэквондо, дзюдо, каратэ, ватерпол, эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича мунтазам 
шуғулланаётгани, қитъа ва жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юқори 
шоҳсупаларга кўтарилаётгани ҳар қандай одамни ҳайратда қолдиришини таъкидлади. 
Дарҳақиқат, юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ миллат генофондини яхшилаш, 
баркамол авлодни вояга етказишнинг асосий воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай ғамхўрлик оғушида болаларимиз ҳар томонлама 
соғлом, мустаҳкам иродали бўлиб вояга етмоқда. Бугунги кунда профессионал спортчиларимиз сафида, 
айниқса, хотин-қизлар сони тобора кенгайиб бораётгани, Ўзбекистон спорт мамлакати, ёш авлодга 
ғамхўр давлат, деган эътирофларга сазовор бўлаётгани бу борада олиб борилаётган амалий ишларнинг 
яққол исботидир.
Албатта, бунда болалар спортини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилиб, 
йилдан-йилга такомиллаштирилиб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, 2015 йил 4 сентябрда 
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул 
қилингани соҳа ривожини янги босқичга кўтарди, десак муболаға бўлмайди. 
Бинобарин, унда аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар ва аёлларни жисмоний тарбия ва 
спортга кенг жалб этиш, жисмоний тарбия ва спортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
замонавий механизмларини яратиш, соҳага оид мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, 
замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини шакллантириш, миллий спорт турлари ва халқ 
ўйинларини ривожлантиришга қаратилган нормаларнинг белгилангани спортнинг ҳаётимизнинг узвий 
қисмига айланишига хизмат қилади. 
Таъкидлаш лозим, жамиятимизда соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугунги кунда 
оилаларда соғлом турмуш тарзи кенг қарор топиб, сурункали касалликларга чалинган болалар сони 
кескин камайди, ўғил ва қиз болаларнинг ўртача бўйи ва вазни ошмоқда. Айниқса, ҳарбий хизматга 
чақирилган ёшлар орасида хизматга лойиқ, деб топилаётганлар сезиларли даражада ортиб бормоқда. 
Болалар спортини ривожлантириш, шу орқали ўғил-қизларимизни соғлом ва баркамол этиб 
тарбиялашга қаратилган бундай тизимнинг йўлга қўйилгани ҳар жиҳатдан тўғри бўлганини бугун 
ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Буни фарзандларини турли спорт тўгаракларига етаклаб келаётган 
ота-оналар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ушбу эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган кенг 
кўламли ишларни изчил давом эттириш айни чоғда ҳаётий заруратдир. Болаларни спортга кенг жалб 
этиш орқали уларнинг саломатлигига эътибор қаратиш бу борадаги ишларнинг энг муҳим босқичи 
ҳисобланади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, спорт — бу аввало соғлом авлод, соғлом 
келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 
Ўз навбатида, мамлакатда болалар спортини ривожлантириш, ёшлар, айниқса, қизларни 
жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш, сузиш ҳавзаларида улар учун қулай шароит яратиш 
борасида белгиланган вазифалар биз, депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Бунда 
соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, жойларда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича 
назорат-таҳлил фаолиятини янада изчил ва самарали олиб боришимиз айни муддаодир. Шу билан 
бирга, ушбу йўналишдаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг тарғиботига бағишланган тадбирлар, учрашувларни 
мунтазам ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқ. 
Бир сўз билан айтганда, соғлом авлодни вояга етказишда жисмоний тарбия ва спортнинг ролини 
ошириш, бу борадаги мавжуд моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятини жаҳон стандартлари асосида 
янада мустаҳкамлаш, энг муҳими, спортга меҳрни ҳар бир болада шакллантириш, унинг ҳар қайси оила 
ҳаётига чуқурроқ кириб боришига эришиш долзарб вазифалардан бўлиб қолаверади. Мазкур 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish