Талаб қилинади: Корхона бухгалтери томонидан юқоридаги муомалалар тўғри ҳисобга олинганлигини текшириб, аудиторлик далолатномасини тузинг.
20-МАВЗУ: ҲИСОБ-КИТОБЛАР АУДИТИ
Аудитнинг мақсади. Дебитор ва кредиторлик қарзлар бўйича ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги учун етарли далиллар олиш.
Ҳисоблашиш ва кредит муомалалари аудитининг асосий вазифалари. Вақтида ундирилмаган ва корхона томонидан талаб қилинмаган қарзлар мавжуд бўлса уларга чора-тадбирлар кўриш ва ундириш чораларини кўриб чиқиш.
Ҳисоб маълумотларидаги кредит ва қарзларнинг ҳужжатларини ва унинг реаллигини назорат қилиш.
Олинган қарзларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини ва уни ўз вақтида қайтарилишини текшириш.
Кредитлар бўйича фоизларнинг тўғри тўланишини назорат қилиш.
Олинган кредитларнинг асослилигини ва қонунга мувофиқлигини текшириш.
Ҳисоблашиш ва кредит муомалалари бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб юритилишининг тўғрилигини текшириш.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Берилган кредитларнинг таъминланишини текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
Сафар хизматига жўнатилган ходимлар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
Кредит ва қарзлар бўйича муомалаларни текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
Ҳисоблашиш муомалалари қандай меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солиниб турилади?