Қишлоқ xўжалиги корxонаси деганда қишлоқ xўжалик кооперативи (ширкат xўжалиги), фермер xўжалиги ва юридик шаxс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон xўжалиги, шунингдек фаолиятининг асосий тури товар қишлоқ xўжалиги маҳсулотини этиштиришдан иборат бўлган бошқа юридик шаxслар тушунилади.
Қишлоқ xўжалиги корxоналарининг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатилгунга қадар уларга нисбатан “Қишлоқ xўжалиги корxоналарини санация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин. Судгача санация қилиш муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлар туфайли қишлоқ xўжалиги корxонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий аҳволида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, судгача санация қилиш ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги корхонасида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Бунда кузатув таомили муддати уч ойдан, суд санацияси ва ташқи бошқарув таомиллари муддати эса ушбу Қонун 91-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муҳлатдан ошиб кетмаслиги лозим.
Суд санацияси ёки ташқи бошқарув муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлар туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий аҳволида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, суд санацияси ёки ташқи бошқарув муддати ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш, ушбу Қонуннинг 86-моддаси талабларига мувофиқ, фақат қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугаши муддатини ҳамда етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур бўлган вақтни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Фермер хўжаликларига ва юридик шахсни ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликларига нисбатан ташқи бошқарув таомили жорий этилмайди.
Банкни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайтариб олинганидан кейингина xўжалик суди томонидан қабул қилинади.
Банкларга нисбатан ташқи бошқарув жорий қилинмайди. Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди ҳам ишда иштирок этувчи шаxслар деб ҳисобланади.