ЭҲМлар учинчи авлоди 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида пайдо бўлди. Ушбу машиналар интеграл ҳолда ишлайдиган ярим ўтказгичлар асосига қурилган. Интеграл схема анча мураккаб транзисторли схемага мос тугалланган мантиқий функционал блокларни ифодалайди. Ушбу схемаларнинг қўлланилиши ЭҲМлар ўлчамининг кескин қисқаришига, ишончлилиги унумдорлигининг ошишига олиб келди. Бунга кўп қатламли печат қилиш монтажининг қўлланиши кўмак берди.
Айни турдаги ЭҲМлар машиналар тузилмасининг номарказлашув тенденцияси давом этишига олиб келди. Шундан кейин бир неча, жумладан ихтисослашган процессорли ҳисоблаш тизимлари кенг қўлланила бошланди. Ташқи қурилмалар номенклатураси ўзгарди. Уларнинг таркибида асосий ўринни терминал ва терминал станциялар, катта ҳажмни сиғдира оладиган магнитли дисклар эгаллайди.
Таъкидлаш жоизки, бу даврда ЭҲМнинг мантиқий тузилмаси билан боғлиқ бўлган тавсифлар мажмуини англатувчи ЭҲМ «архитектураси» атамаси жорий этилди. «Архитектура» тушунчасига ЭҲМ элементлари(аппаратура ва дастурий таъминот), фойдаланувчи нуқтаи назаридан ЭҲМ хусусиятини белгиловчи элементлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро ҳаракатлар тамойиллари киради. Учинчи авлод ЭҲМда илк бор ЭҲМлар оиласини яратишга нисбатан архитектура жиҳатдан ягона ёндашув қўлланилган. Бундай ёндошув биринчи галда бир оила таркибига кирувчи ЭҲМ моделларининг ягона конструкторлик-технологик базаси ва дастурий мувоффиқлигини англатади.
Дастурий таъминот ва биринчи галда операцион тизимларнинг роли кучайди. Операцион тизимларининг ривожланиши машиналарнинг турли режимда пакетларни қайта ишлаш, вақтни бўлиш, сўров-жавоб режими ишларини бошқаришни таъминлади. Айтиш жоизки, дастурий таъминот қиймати туфайли аппаратуралар нархи ошди.
Ушбу авлод машиналарида уларга узоқ масофада бўлган абонентларнинг бевосита кира олиш имконияти кенгайди. Абонентларнинг ЭҲМлар билан мулоқати машина-ахборот алоқа каналлари (телеграф, телефон, радиоалоқа ва ҳаказо) билан боғлиқ абонент пунктларининг ривожланган тармоғи ҳисобига амалга оширилади.
ЭҲМдан фойдаланиш соҳалари анча кенгайди. Масалан, самарали ишлаш нуқтаи назаридан мумкин бўлмаган вазифалар борасидаги чеклашлар деярли йўқ бўлди. Улардан фойдаланувчилар ўртасида вақтни автомат равишда аниқлаш режимидагина эмас, бошқарувчи тизим таркибида вақтнинг аниқ бир кўламида ҳам ишлашга қодир универсал машиналар сифатида фойдаланила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |