Дадамнинг ота-оналари. Аъламжон бувам қори бўлганлар.
Махсума бувим мени министр бўлади, дердилар.
кейин чўчимай қўйганман. Бир сафар айтиб берган-
ларида дадам менга ёмон бақириб ташлади, бувим шу
заҳоти яна ҳимоя қилишга тушдилар:
— Вой, мунча бақирасан болага? Бир оғиз гап га-
пириб бўлмайдими энди сенга?! Келақол ўзимга, бо-
лажоним, йиғлама... — бувим шундай деб, мени қанот-
лари остига олдилар. — Бўлди, иккинчи қилмайди...
Шундан кейин фақат онамга шикоят қиладиган бўл-
ганлар.
Бир сафар кутилмаганда қиш эрта келиб қолиб, гу-
пиллаб қор ёғиб берди. Ота-онам ҳали менга қишки
оёқ кийим олиб беришмаган экан. Эрталаб мактабга
бувимнинг маҳси-калишларини кийиб кетдим. Онам
навбатчиликдан келсалар, бувим: «Ўғлингиз мактаб-
299 / ОИЛА МУҚАДДАС
га менинг маҳси-калишимда кетибди…» — дебди-
лар. Онам оёқ кийимимни кўтариб, бувимнинг маҳ-
си-калишларини қайтариб олиб келиш учун мактаб-
га югурганлар...
Афсуски, орадан кўп ўтмай, бувимнинг мазалари
қочиб қолди. Альцгеймер касаллиги бошланган экан.
Энди уларни уйда ёлғиз қолдириб бўлмасди. Бувим
ҳеч кимни танимай қўйдилар, атрофларини бегона
одамлар ўраб олиб, уларни ўлдириш учун ҳужум қи-
лаётгандек туюладиган бўлиб қолди. Бир куни ни-
мадир бўлиб, уйдан чиқиб кетибдилар! Зўрға топиб
келганмиз. Онам икки йил ҳеч қаёққа қимирламай,
бувимга қараб ўтирдилар. Кейин эса бувим йиқилиб,
қўлларини синдириб олдилар. Шундан кейин ётиб
қолдилар. Ҳар куни эрталаб онам иккимиз бувимнинг
бақир-чақирлари, қаршилик кўрсатишларига қара-
май, ўринларидан турғизиб, ҳаммомга олиб кириб,
ювинтирардик. Лекин баъзан бувим ўзларига келиб
қолар, бирдан хотиралари тикланиб, мени, онамни
таниб қолардилар, ҳатто онамнинг исмларини айтиб,
дуо қилардилар.
Бувим ўлим тўшагида ётганларида биргина онам-
нинг исми — Гулнорани эслардилар. Бошқа ҳеч ким-
ни — дадамни ҳам, аммаларимни ҳам танимасдилар.
Фақат «Гулнора! Гулнора!» деб, ойимни чақираверар-
дилар. Омонатларини топширган куни ойим навбат-
чиликка кетгандилар, бувим охиригача келинлари-
300 / ОИЛА МУҚАДДАС
нинг йўлига кўз тикиб ётиб, ойим келишлари билан
жонлари узилди.
Бир куни дадам гапириб қолдилар:
— Онанг ҳар қанча инжиқлик қилса ҳам, мен ундан
ҳечам хафа бўлмайман. Нима қилсаям индамайман.
— Нега унақа деяпсиз, ада?
— Мен ойингдан умримнинг охиригача розиман.
Чунки катта ойингга шунча қаради, оқ ювиб-оқ тара-
ди.
Мен Махсума бувимни «катта ойи» деб чақирар-
дим. Бувимнинг сирли сандиғи бўларди. Калитини
бураса, очилаётганда ичидан ғаройиб оҳанг таралар-
ди. Мен эртаю кеч ўша калитни қўлга киритиш, сан-
диқни очиш учун пайт пойлар эдим. Бувим сандиқ-
нинг товушини эшитишлари билан етиб келардилар.
— Яна сандиғимни титяпсанми, умринг узоқ бўлгур
Комил?! Қачон калитимни ўмарақолдинг?
Бир тергаб қўйган бўлардилар-у, кейин ёнларига
ўтқизиб олиб, «хазина»ларини кўрсатардилар. Сан-
диқ ичида минг хил майда-чуйда, эски фотосуратлар,
озроқ пул ва икки бўлак оқ сурп...
— Бу — ўлимлигим. Мен ўлсам, мени мана шунга
ўрайсизлар…
301 / ОИЛА МУҚАДДАС
— Э, унақа деманг, катта ойи! Сиз ҳеч қачон ўлмай-
сиз!
Қанийди, ҳозир бувиларим тирик бўлганида, ўзла-
ри орзу қилгандек Комил невараларининг камолини
кўришганида эди. Оёқлари тагига бутун дунёни тўкиб
ташлаган бўлардим. Улар менга берган меҳр-муҳаб-
батни оқлардим…
Ойимнинг ота-оналари — Асқар додам ва Башорат бувим.
Ойимнинг оналари ҳам эрта вафот этган. Болалик
хотирамда бу бувимнинг уйларидаги ўзига хос ифор
ва эртаю кеч мақом таралиб турадиган радио сақла-
ниб қолган. Шунинг учун мақом эшитсам, ёшлигимга
қайтгандек бўламан.
Башорат бувим ҳар сафар нафақалардан мен учун
пул ажратиб, яшириб қўяр эдилар: «Музқаймоқ олар-
302 / ОИЛА МУҚАДДАС
сан...» Ҳар доим «Сен менинг энг яхши кўрган на-
бирамсан», дердилар. Бувимнинг иккинчи эрлари —
Асқар дода мен учун ўзимнинг бобомдан ҳам яқинроқ
эди. Биз томон ҳамма тошкентлик, Асқар додам эса
фарғоналик эди. Асқар додам бувимни никоҳлари-
га олгач, қизларига ҳақиқий оталик қилганлар, улар-
ни ўз фарзандларидек кўриб, меҳр билан вояга етказ-
ганлар.
Асқар додам ҳайитнинг биринчи куни вафот этди-
лар. Кўчада оппоқ, топ-тоза, момиқ қор ётар, лекин
ҳаво илиқ, қуёш чарақлаб турарди. Додамнинг тобу-
тини Ҳастимом масжидига ибодатга келган минглаб
одам қабристонгача кўтариб борган. Ҳаётлари даво-
мида қилган қайсидир ишлари Худога ёққани учун у
кишига мана шундай гўзал хотима насиб қилган бўлса
керак, деб ўйлагандим ўшанда.
Башорат бувим хокисор, ҳақиқий ўзбек аёли эди-
лар. Асқар додам ҳам меҳнаткаш, соддадил инсон си-
фатида хотирамда қолган. Аллоҳим уларни раҳмати-
га олган бўлсин.
Дадамнинг онаси — катта ойим ҳам ёшлигида бева
қолган, бувам вафот этгач, иккинчи марта турмуш-
га чиқмаган. «Малика» фабрикасида ишлаб, рўзғор
тебратган. Дадам ҳам, амаким ҳам жуда эрта меҳнат
қила бошлаганлар.
303 / ОИЛА МУҚАДДАС
— «Соткам»ни беринглар...
Дадам ҳар куни эрталаб ишга кетишдан олдин
сўраб оладиган «сотка»си тўртбурчак қилиб кафтдек
тахланган қора пакет эди. Ўша куни машина тузатти-
радиган мижоз чиқса, кечқурун «сотка»-пакетда озиқ-
овқат келарди. Мижоз бўлмаса, «сотка» тахи бузилмай
қайтиб келар эди.
Кичкиналигимда уйда менга қараб турадиган одам
бўлмаса, ойимнинг ишхонасига борардим. Ҳеч ким-
нинг кўзи тушмаслиги учун бир чеккада жимги-
на ўтирардим. Бир куни витаминлар турган шкаф-
ни кўриб қолдим-у! Ана омаду мана омад! Шкафни
очиб, тилим сап-сариқ бўлиб кетгунича аскорбинка-
ни урибман ўзиям...
Do'stlaringiz bilan baham: |