294 / ОИЛА МУҚАДДАС
295 / ОИЛА МУҚАДДАС
Махсума бувимнинг улфатлари ҳар ойда
«гап»га йиғили-
шарди. Болалигимнинг энг илиқ, энг ёрқин хотиралари.
Бир ойда бир марта бувимнинг улфатлари «гап»га
йиғиларди. Бувимнинг навбатлари келганда бир кун
олдиндан яхшилаб тайёргарлик кўрардик. Ота-онам-
нинг ётоқхоналаридаги каравот қўшниларникига қў-
йиб турилар эди. Қўшнимиз Эркин аканикидан катта
хонтахта кўтариб чиқиб, атрофига оҳори тўкилма-
ган кўрпачалар солинарди. Ўша кўрпачаларда дума-
лаш бирам маза эди-ки... Бир кун олдиндан дастурхон
тузаб қўйилар, сингилларим «тегмаларинг, меҳмонга
аталган» деган тақиққа сўзсиз риоя қиларди. Лекин
мен бунақа огоҳлантиришларни ўзимга олмасдим,
тақсимчалардаги ёнғоқ, майизлардан чўқилаб, таги-
га ёнғоқ пўчоқлари тиқиб, ўрнини тўлдириб қўярдим,
худди тегилмагандай турарди.
Раҳматли бувим хушчақчақ аёл эдилар, қўшиқ ай-
тишни боплардилар, чиройли рақсга тушардилар.
296 / ОИЛА МУҚАДДАС
Қайнона-келин роса апоқ-чапоқ эди, уйда бирор марта
жанжал кўтарилганини билмайман. Бувимнинг нима-
дандир жаҳллари чиқса, эшикни қарсиллатиб ёпиб,
қўшниларникига чиқиб кетардилар. Қайтиб келган-
ларида ҳеч кимга индамас, онам эса атрофларида пар-
вона бўлиб, кўнгилларини олишга ҳаракат қиларди-
лар. Ойим туғруқхонага навбатчиликка кетганларида
бувим бизга қараб ўтирар ва келинлари бунинг учун
улардан жуда миннатдор эди.
Ўзи ҳар қанча раҳмат айтсалар арзирди, чунки мен
жуда шўх бола бўлганман. Бувимга қулоқ солмас-
дим, асабларига тегаверардим, нуқул у-бу ғалва бош-
лаб юрардим. Тўғрироғи, қулоқ солардим-у, лекин
гаплари бир қулоғимдан кириб, иккинчисидан чиқиб
кетар, ўз билганимдан қолмасдим. Кичик синглим-
ни кўпроқ эркалаганларига қизғанган бўлсам керак.
Бувим ҳар ой нафақа олганларида ўша синглимни
уйимизнинг бурчагидаги дўкончага етаклаб чиқиб,
юракка яқин «сейф»дан («энг ишончли сейф шу» —
дердилар) пул чиқариб, унга ширинликлар олиб бе-
рардилар. Менга эса одатда ҳеч нарса олиб бермас
эдилар, чунки унгача албатта нимадир ишкал чиқар-
ган бўлардим ва бувим мени шунақа қилиб тарбия-
лардилар.
Унча сиртларига чиқармасдилар-у, лекин барибир
мени жуда яхши кўрганлар. Кўп дакки берсалар ҳам,
доим ҳимоя қилганлар.
297 / ОИЛА МУҚАДДАС
Маҳалламизда бир қиз яшарди, менга роса ёқиб
қолганди. Унинг эътиборини қаратиш учун жиғига
тегиб, бир балолар деб, жаҳлини чиқарадиган бўлдим.
Аёл киши сени севиб қолиши учун яна нима қилиш
керак ахир?! Қарабсизки, бир куни қизнинг дадаси
мени айнан шунақа қилиқ устида тутиб олиб, ёқам-
дан кўтариб, яхшилаб тарсаки туширди. Буни кўриб
қолган бувим бургутдек учиб келиб, унинг чангали-
дан мени тортиб олганлар.
Фақат қизларни хафа қилиш билан чекланиб қол-
мас эдим. Қачон қараса ўзимдан каттароқ болалар
билан муштлашиб юрар, кейин уларнинг ота-онала-
ри бизникига шикоят қилиб келишарди. Омадимни
қарангки, улар доим кундузи, ота-онам ишда бўлган
пайтда келиб қолишарди, уйда фақат бувим бўлар-
дилар. Бувим болаларнинг дадалари билан музокара
олиб боришга уста эдилар.
— Ўргилай сендан, нима қил дейсан ахир? Ҳа энди
уришиб қолишибди, бола-да! Ҳозир аразлашиб, яна
бирпасда ярашиб кетишади, энди сен — кап-катта
одам шу ёш болага қўл кўтарасанми? Қўяқол, қоқин-
диқ. Мен ўзим таъзирини бериб қўяман.
Ўзимиз қолганимизда мени роса уришар, дадангга
айтаман деб пўписа қилардилар, мен эса дадамдан
ўлгудек қўрқардим. Лекин яхшилаб кузатсам, бувим
ҳеч қачон ўғилларига айтиб бермас эканлар. Шундан
298 / ОИЛА МУҚАДДАС
Do'stlaringiz bilan baham: |