Геология бўлимлари, мухандислик геологияси,қуёш системаси,Ер шарининг пайдо бўлиши,Ернинг
шакли, Ернинг ички тузилиши,атмосфера,гидросфера, литосфера, мантия,ядро, Ернинг иссиқлик
режими,геотермик градиент,геотермик босқич
2-Мавзу.
Минераллар
Режа:
1. Минераллар ҳақида умумий тушунча
2. Минералларнинг кристалл тузилиши.
3. Минералларнинг физикавий хоссалари.
4. Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи асосий минераллар
2.1. Минераллар ҳақида умумий тушунча.
Ер қобиғида, гидросферада, атмосферада бўлиб турадиган хилма - хил физика - химиявий
жараёнлар туфайли вужудга келган табиий химиявий бирикмалар ёки соф
элементлар минераллар
деб аталади. Минераллар табиатда қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда учрайди. Ҳозирги даврга келиб
табиатда минералларнинг 3000 дан кўпроқ хили учрайди. Лекин табиатдаги тоғ жинслари
таркибида ҳамма минераллар ҳам учрайвермайди. Тоғ жинслари таркибига кирувчи минералларни
жинс ташкил этувчи минераллар деб аталади. Табиатда кўпчилик
минераллар литосферада
тарқалган қаттиқ тоғ жинсларини ташкил қилади. Кварц, дала шпати, слюда, кальцит, шулар
жумласидандир. Сув, нефт ва табиатда жуда кўп учрайдиган соф симоб каби табиий суюқ моддалар
ҳам минераллар қаторига киради. Ниҳоят вулқонли районларда ернинг ёриқларидан чиқадиган
табиий газлар, масалан, карбонат ангидрид, сульфат ангидрид ва бошқаларни ҳам минерал деб аташ
мумкин.
Тоғ жинси ҳосил қилувчи минералларни пайдо бўлиши, белгиларини, таркиб ва хоссаларини
билмасдан туриб, тоғ жинсларини ўрганиб бўлмайди.
2.2. Минералларнинг кристалл тузилиши.
Минералларни ўрганиш билан - минералогия фани шуғулланади, кристалл ва кристалли
бирикмаларни - кристаллография фани ўрганиб, кристалларнинг симметрияси, шакли ва тузилиши
геометрияси билан шуғулланади. +аттиқ минераллар табиатда кристалл моддалар кўринишида,
номунтазам, донадор, кўп ёқли шаклларда, ёхуд яхлит кўринишда учрайди. Камдан - кам ҳолларда
эса минераллар аморф ҳолида учраб, шаклсиз массаларни ҳосил қилади. Кристалл кўринишдаги
моддаларнинг (минералларнинг) асосий
хусусияти, улар таркибидаги атом ва ионларнинг қатьий
гуруҳлар бўйича фазода жойлашиб, кристалл тўрларни ҳосил қилади. Геометрик кристалл тўр, бир
- бири билан зич боғланган кўп ёқлилар (кублар, октаэдрлар, параллелопипедлар, ромблар) дан
иборат бўлиб, уларнинг учлари, марказлари ёки томонларининг ўрта қисмида аниқ масофада
атомлар (ионлар) жойлашган бўлади. Кристалл тўрининг тузилишидан минераллар
кристалларининг геометрик шакли келиб чиқади.
Масалан: ош тузи (галит)
- куб шаклида, тоғ хрустали - призма шаклида (2.1-расм).
2.2-расм. Айрим минераллар
кристаллари шакли. 1-кварц,
2-гипс, 3-кальцит
2.1-расм Айрим минералларнинг кристал турлари.
А - ош тузи, Б - олмос, В - графит
Кристалларда ёқлари, қирралари ва учлари бўлади (2.2-
расм).
Кристалларда ёқлари, қирралари ва учлари сони ҳамма
кристалларда турлича бўлади. Кристалларда симметрия
ўқлари бўлиб, уни ўқ бўйича айлантирилганда, қирраларини
бир - бирига мос тушишидир.
Масалан; 6 қиррали мунтазам призмани ўз ўки атрофида
ҳар 60
0
га айлантирилса унинг қирралари, ёқлари ва учлари
дастлабки ҳолатига мос тушади. Демак бу
кристалл
симметрик тузилгандир.
Симметрия текислиги эса кристалларнинг тенг иккига
бўлувчи хаёлий текислик билан ифодаланиб, Р - ҳарфи
билан белгиланади ва ниҳоят симметрия маркази бўлиб,
кристалл ичидаги нуқта
билан белгиланиб, - тўрнинг
чекланган элементлари (параллел қирралар, учлар) дан
баравар узоқликда жойлашган бўлади (2.3 -расм).
Ўқ текисликлари ва симметрия марказлари симметрия элементи деб аталади. Кристалларда
симметриянинг 32 хил кўриниши бўлиб, 7 гуруҳга ёки кристаллографик сингонияларга ажралади.
Улар триклиник, моноклиник, ромбик, тригонал, тетрогонал, гегсогонал, куб сингониялардир.
Улар мураккаблик жиҳатидан қуйи, ўрта ва юқори сингонияларга бўлинади. Бу сингонияларга
кирувчи минераллар кристалларида ёқлар, текислик, марказ ва ўқлар
сони ифодаланган ва бир
минерал иккинчисидан шу билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: