Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet19/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

4- БОБ.
Бош мия ўсмалари
Бош мия ўсмалари бош мия пардалари, моддаси ёки қон томирларидан ўсадиган ўсмалар ҳисобланади. Бош мия ўсмаларининг учраши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, баъзи муаллифлар, умумий ўлим холатининг 1% ини бош мия ўсмалари ташкил этишини таъкидлайдилар. Бош мия ўсмалари жойлашишига, гистологик тури, хавфлилик даражасига қараб тасниф қилинади. Ўсмаларнинг жойлашишига кўра таснифи Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг касалликларнинг Халқаро таснифисида келтирилган.
Гистологик тури ва хавфлилик даражаси бўйича ўсмаларнинг таснифиси нейроонкология ривожлангани сари ўзгариб бормокда. Р.Baily ва H.W.Cusching (1926) таклиф қилган таснифи энг кўп тарқалган ва асосий аҳамиятга эга, у бош мия ўсмаларининг клиник - морфологик турларини таърифлашга асосланган (ўсманинг гистологик табиати, унинг жойлашиши, ўсиши табиати ва суръати, клиник кўринишларини ўзаро боғлайди) 1993 йилда калла суяги ичи ўсмалари (глиомалар) кўпинча инфильтратив ўсади. Кўпчилик ҳолларда уни операция қилиб бўлмайди, фақат уларнинг баъзиларини (қоринча ичидагилари) миянинг чуқур бўлимларида жойлашган бўлса, жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин бўлади.
Ўсма пайдо бўлган жойга қараб, бирламчи ва иккиламчиларга бўлинади (бошқа аъзолардан метастазлар ва калла ичида ўсувчи ўсмалар). Бош миянинг бирламчи ўсмалари одатда якка тугун ҳолида бўлади, бироқ диффуз бўлиши хам мумкин , кўп сонли (мультиформли)- бирламчи ва иккиламчи (калла суяги бўшлиғи ичида метастазланган )бўлиши хам мумкин, улар бир-биридан алоҳида бир-бирига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлган бир қанча ўсма тугунларидан иборат. Тугунлар кўпинча диффуз глиал гиперплазия ёки диффуз глиомотоз зонаси билан ўралган бўлади. Бирламчи кўп сонли невринома, менингиома, ангиоретикулема бўлиши мумкин.
Бош миянинг диффуз ўсмалари орасида глиомалар кўп учрайди. Бу диффуз астроцитома, диффуз олигодендроглиома, диффуз глиобластома ва глиобластоз (спонглиобластоз). Экспансив ўсмалар асосан мия моддасидан ташқарида ўсувчи менингиома, калла суяги нервлари илдизчалари невриномаси бўлиб, инфильтратив эса кўпинча мия ичи хавфли глиомалари, медуллобластомалар, саркомалар ва хавфсиз астроцитомалар, олигодендроглиомалардир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш Ташкилоти томонидан Марказий нерв тизими МНТ ўсмаларининг янги гистологик таснифиси қабул қилинди.
Марказий асаб тизими ўсмаларининг халқаро гистологик таснифиси:
Нейроэпителиал тўқима ўсмалари:
а) астроцитар ўсмалар
б) олиодендроглиал ўсмалар
в) эпендима ўсмалари
г) аралаш глиомалар
д) хориоид чигал ўсмалари
е) келиб чиқиши ноаниқ нейроэпителиал ўсмалар
ж) нейронал ва аралаш нейронал - глиал ўсмалар
з) пинеал ўсмалар
и) эмбрионал ўсмалар
Калла суяги ва орқа мия нервлари ўсмалари
Мия пардалари ўсмалари:
а) мия пардаларининг менинго-эпителиал ҳужайраларидан ўсувчи ўсмалар
б) мия пардаларининг номенингеал ўсмалари
Лимфомалар ва қон яратувчи тўқималар ўсмалари
Пушт (зародиш) ҳужайралар ўсмалари
Кисталар ва ўсмасимон жараёнлар
Турк эгари соҳаси ўсмалари
Яқин жойлашган тўқималардан ўсадиган ўсмалар
Метастатик ўсмалар
Таснифиланмаган ўсмалар.
Клиникада ҳар хил, махсус тузилган классификацион схемалардан фойдаланилади. Одатда бош мия ўсмаларини бош мия ичи ва ташқи ўсмаларига ажратишади, бунда амалий муҳим мақсад кўзланади - охиргиларини (мия пардаларидан, унинг суякларидан ва бурун ёни бўшлиғидан ўсувчи, калла мия илдизчалари ўсмалари) бутунлай олиб ташлаш мумкин. Бош мия ўсмаларининг инфильтратив ўсиши бош мия фаолияти бузилиши, ҳамда мия тўқимаси нобуд бўлишига олиб келади. Шу вақтнинг ўзида ўсма ёнида ва ундан узоқда ўзгаришлар пайдо бўлади.
Ўсма юзаки жойлашса мия пардалари ва калла суякларида реактив ўзгаришларга олиб келади. Ўсмалар ва мия тўқимаси парчаланиши моддалари мияга токсик таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзан ўсманинг ўзида тўқималарнинг гипоксияланиши, унинг моддасига қон қуйилиши кузатилади.
Эпендимома, пинеолома экспансив ҳамда инфильтратив ўсади. Ўсмалар (кўпинча медуллобластомалар) асосан калла бўшлиғида орқа мия суюқлиги айланиш йўллари бўйлаб ўсма ҳужайраларининг тарқалиши оқибатида метастаз беради, бунда бош ва орқа миянинг ўргимчаксимон парда ости соҳаси ва қоринчалар деворида имплантацион метастазлар ҳосил бўлади.
К л и н и к а в а т а ш х и с л а ш. Ўсманинг ўсиш суръати, жойлашувига ҳамда бемор организмининг реактивлигига қараб, касалликнинг компенсация, субкомпенсация ва декомпенсацияланган ривожланиш даври тафовут қилинади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish