Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet15/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

2.2. Полиневропатиялар
Полиневропатиялар - периферик асаб тизимининг ҳаммадан кўп учрайдиган касалликлари бўлиб, бунда айни бир вақтнинг ўзида бир нечта периферик ёки калла суяги нервлари зарарланади. Патоморфологик белгиларга кўра, аксонал (кўпроқ аксонал цилиндр зарарланиши билан кечадиган) ва демиелинизацияловчи полиневропатиялар (миелинопатиялар) фарқланади, Кечишига караб ўткир, ярим ўткир, сурункали ва қайталовчи полиневропатияларга ажратилади. Ўткир полиневропатияларда касаллик 2-4 кун ичида ривожланади, ярим ўткирда 3-4 ҳафта, сурункали - бир ойдан кўп, қайталовчи - бир неча йил давомида бир хил клиника ва электромиографик манзара билан қайта касалланиш кузатилади.
Аксонал невропатиялар метаболик ўзгаришларда ва заҳарланишларда ривожланади. Демиелинловчи полиневропатиялар кўпроқ иммун бузилишлар оқибатида пайдо бўлади.
2.2.1. Аксонал полиневропатиялар
Аксонал невропатиялар алкогол, мышьяк, симоб, фосфорорганик бирикмалар ва бошқалар билан ўткир ва сурункали заҳарланганда ривожланади.
Аксонал невропатиялар ичида алкогол невропатияси ҳаммадан кўп учрайди. Касаллик алкоголни узоқ вақт давомида ичиб юриш натижасида ривожланади.
П а т о г е н е з. Касалликнинг патогенезида алиментар омил катта аҳамиятга эга: витамин В, етарли миқдорда истеъмол қилмаслик ёки унинг тўла сўрилмаслиги, алкоголнинг нерв тизимига бевосита таъсир қилиши аҳамиятга эга.
К л и н и к а. Касаллик зимдан ривожланади. Одатда сурункали ичкиликбозларда сезги сал бузилади, болдир мушаклари оғрийди, периферик вегетатив бузилишлар рўй беради, беморлар ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, уларга аҳамият бермайдилар. Вақт ўтиши билан оёқларнинг симметрик фалажланиши кузатилади, оёқлар увишади, оёқ кафтлари ачишиб оғрийди. Кейин қўлларнинг фалажланиши қўшилади.
Т а ш х и с л а ш. Ташхис клиник манзара, анамнез, алкогол висцеропатияси мавжудлиги, аксонал жараённи тасдиқловчи (периферик нерв бўйлаб ўтказувчанлик тезлиги деярли ўзгармайди) электромиографик текширув асосида қўйилади.
Д а в о л а ш. Беморга алкоголни катъиян ман этиш тавсия қилинади. В гуруҳидаги витаминлар парентерал юборилади, витамин В ни кунига камида 100 мг дан киритиш керак. Кучли оғриқларда карбамазепин (тегретол 200 кунига 3 маҳал) ёки трициклик антидепрессантлар (амитриптилин, леривон) тайинланади. Физиотерапия, даволовчи бадантарбия тавсия қилинади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish