Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
312
4. Кўрсaтиш олмошили эргaшгaн қўшмa гaплaр. Бош гап таркибидаги кўрсатиш
олмошининг маъносини изоҳлаш учун қўлланган эргаш гаплар бош гапга
-ки
юкламаси ёрдамида
боғланади. Бу юклама бош гап кесими таркибида бўлади ва эргаш гап бош гапдан вергул билан
ажратилади. Баъзан бу бўлак қўлланмаслиги ҳам мумкин, аммо унинг ўрни билиниб туради.
Бахтим шуки, сени учратдим (З.Саидносирова). Шундай ўзгаришлар бўлмоқдаки, ақлинг бовар
қилмайди. Шуниси қувонарлики, синфдаги ўқувчиларнинг ҳаммаси бир-бири билан жуда аҳил.
Шуни билингки, ҳеч бир янгилик бехосият бўлмайди (Aсқад Мухтор). Биз шундай кутубхона бино
қилайликки, бутун эл қошида манзур ва мўътабар бўлсин (Ойбек).
Бундай восита ёрдамида
боғланишни теги билан белгилаймиз. Ушбу тартибдаги боғланиш тури синтактик
тегларини қуйидагича тузиш мумкин. Агар: [bG\shu\shuni\shunga\shunday...ki] + [eG] бўлса, [bG] +
[eG] = / <шарт-EQG>. Ушбу тегда бош гапдаги кўрсатиш олмоши маъносини ифодалаган
эргашган қўшма гап эканлиги ҳақидаги ахборот мавжуд.
5. Нисбий сўзли эргaшгaн қўшмa гaплaр. Эргаш гап таркибида қўлланувчи
ким, нима,
қанча, қанчалик, қандай, қаер
каби сўроқ олмошлари ва бош гап таркибида унга жавоб бўлиб
келувчи
шу, ўша, шунча, шунчалик, шундай
каби олмошлар бир-бирига нисбатан қўлланганлиги,
бири иккинчисини тақозо этганлиги учун нисбий сўзлар ҳисобланади. Эргаш гапнинг кесими
шарт майли шаклидаги феъллар билан ифодаланади [Неъматов, Сайфуллаева, 2011: 294].
Сиз Ҳиндистонда неники кўрган бўлсангиз, шуларнинг ҳаммасини жам етиб, бир китоб
ёзмоғингиз даркор (A.Қаюмов). Қаландаров югурдагини «Эшон ҳой!» деб чақирганда, Саида
қанчалик хурсанд бўлган бўлса, ҳужрани кўриб шунчалик таъби тирриқ бўлди (Aбдулла Қаҳҳор).
Кимнинг кўнгли тўғри бўлса, унинг ўзи ҳам тўғри бўлади (Мақол). Кимки ўзининг яхши ишидан
қувонса, ёмон ишидан хафа бўлса, демак, у ҳақиқий мўминдир (Ҳадис). Бу Ватанни жон билан
сақлашга, Чўлпон, ҳозир ўл, Кимки қасд этса анга кийсин пушаймондин кафан!(Чўлпон)
[Ҳ.Ғ.Неъматов, Р.Сайфуллаева, 2011: 295-296].
Бундай восита ёрдамида боғланишни теги билан белгилаймиз. Ушбу
тартибдаги боғланиш тури синтактик тегларини қуйидагича тузиш мумкин. Агар: [eG\
ким\ нима\
қанча\ қанчалик\ қандай\ қаер
...sa] + [eG\
шу\ ўша\ шунча\ шунчалик\ шундай
] бўлса, [eG] + [bG] =
/ . Ушбу тегда бош гапдаги нисбий сўз (олмош)ни изоҳлаш маъносини
ифодалаган эргашган қўшма гап эканлиги ҳақидаги ахборот мавжуд.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, эргашган қўшма гапларнинг қидирув ойнасида қуйидаги
параметрни жойлаштириш мумкин:
Кўмaкчили қурилмaлaр ёрдaмидa эргaшгaн қўшмa гaплaр.
Деб
сўзи ёрдaмидa эргaшгaн қўшмa гaплaр.
Шaрт мaйли воситaсидa эргaшгaн қўшмa гaплaр.
Кўрсaтиш олмошили эргaшгaн қўшмa гaплaр.
Нисбий сўзли эргaшгaн қўшмa гaплaр.
Шунингдек, эргашган қўшмa гaплaрнинг қандай боғловчи воситалар асосида шаклланишига
кўра автоматик таҳлилни амалга ошириш учун модел ва теглар тизимини қуйидаги шаклда
ифодалаймиз:
1.
Агар: [eG] + [bG] бўлса, [eG] + [bG] = / <сабаб-EQG>.
2.
Агар: [bG] + <…sin deb Q>[eG] бўлса, [eG] + [bG] = / <мақсад-EQG>.
3.
Агар: [eG...sа] + [bG] бўлса, [eG] + [bG] = / <шарт-EQG>.
4.
Агар: [bG\shu\shuni\shunga\shunday...ki] + [eG] бўлса, [bG] + [eG] = / <шарт-
EQG>.
5.
Агар: [eG\
ким\ нима\ қанча\ қанчалик\ қандай\ қаер
...sa] + [eG\
шу\ ўша\ шунча\
шунчалик\ шундай
] бўлса, [eG] + [bG] = / .
Хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилидаги эргашган қўшма гапларни автоматик қидирув
тизими учун тег ва моделларни эргаш гапни боғловчи воситалар асосида ишлаб чиқиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |