“Сирка”
бўлимига қаранг.)
Хулоса
Инсонлар турли мижозларга эга бўлганлари учун ўз мижозларига
мос таомларни ва ҳаракатларни танлашади. Табиий яшаган киши-
нинг танлови ҳам тўғри бўлади. Мижозни бузмаслик учун туғилгани-
дан бошлаб боланинг табиий истакларини муҳофаза этмоқ керак.
Нормал туғилиш билан дунёга келган, 2 ёшигача эмизилган бола-
ларнинг истаклари табиий бўлади. Улар мижозларига зарарли
таомларни умуман оғизларига олишмайди, юзларини ўгиришади.
118
Фақат ота-она ва атрофдагилар болаларнинг хоҳишларини тизимли
равишда ўз раъйларига бўйсундиришга ҳаракат қилиб, болаларни
табиий юриш-туриш ва хоҳишлардан узоқлаштиришади.
Табиий бўлмаган барча тайёр ва қўшимчали таомлар, озиқланиш
қоидаларининг бузилиши, дори истеъмол қилиш, табиий бўлмаган
ўтириш ҳолатлари, нам рўмолча ва тайёр без (памперс) қўллаш таби-
ий хоҳишларни зарарли одатларга айлантиради. Буларнинг барчаси
инсоннинг мижозига тўғри келмаган таом танлашга, мижоз ўзгариш-
ларига ва касалликларга олиб боради.Мижоз бузилганидан кейин,
истаклар кетидан кетиш - жарга юриш демакдир.
Бундай ҳолатда мижоз хусусиятларини ўз ҳолига келтириш
учун танани тозалаш ва очлик қилиш керак. Оч қолган инсон-
нинг ҳид ва таъм билиш туйғулари ўзига келади, хоҳишлари
жонланади ва табиийлашади, мижознинг хусусиятлари янгидан
юзага чиқади. Инсон табиий зайтун ёғи, пиёз, саримсоқ, кўкат-
лар, мева, қисқаси фақатгина соғлик учун фойдали ва мижозига
мос таомларни хоҳлаб, қўшимча моддали таом, ичкилик ва
сунъий ароматлардан қочишгa бошлайди. Инсон фақат ўшанда
таомларда энг тўғри танловни қила олади. Овқатларни тўғри
танлай билган инсоннинг фикрлари ва ҳаракатлари ҳам тўғри
тарафга ўзгаради.
Мева, сабзавот, қоразираворлар ва кўкатлар табиий бўлса ва тўғри
танланса, улар фақатгина таом эмас, касалликларга қарши қўрғон
ҳам бўлади.
Кишилар юқорида келтирилган энг фойдали таомлар рўйхатидан,
ўз мижозига қараб, кераклисини таом ёки дори сифатида қўллашла-
ри мумкин.
Бугунги инсон олдига қўйилган юзлаб таомларнинг барчасидан
фойдаланиш тушунчаси янглиш. Аслида, инсон қанчалик кам еса,
шунчалик соғлом бўлади.
Қадимги олимлар ўсимлик зикрини эшитиб, бир органнинг зикри
қайси ўсимлик зикрига мос бўлса, ўшa ўсимлик шу орган учун шифо-
ли эканини билишган. Яъни,ўсимликлар инсон аъзолари (ҳужайрала-
ри)нинг зикрини тўғрилашда,тузатишда ёрдамчи бўладилар.
Бу мавзуда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) илми бутун ўтган ва
келажак олимларнинг илмидан устун эканига заррача шубҳа йўқ.
119
Пайғамбаримиз (с.а.в.):
Do'stlaringiz bilan baham: |