Бошдан қон олдириш (унга Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Жон
қутқарувчи” дерди) етти дардга шифодир: жиннилик, бош
оғриғи, мохов, ғафлат босиш, тиш оғриғи, бош айланиши.
Жаброил алайҳиссалом қон олдиришни шу қадар тавсия қил-
дики, бунинг ўта зарур эканлигини тушундим.
Оч қоринга хожамот ақлни ва хотирани кучайтиради. Тўқ
қоринга хожамот дарддир.
Ойнинг (ҳижрий) 17, 19, 21-чи кунларида, пайшанба, душанба
ва сешанба, рўзали бўлсангизда, қон олдиринг. Жума, шанба,
якшанба, чоршанба кунларидан сақланинг(қон олдирманг). Бош
чуқуридан қон олиш паришонхотирликка олиб келади. Бундан
сақланинг. Кимки қон олдираркан, “Оятул Курси”ни ўқиса, қон
олдиришдан фойда кўради.
Оч қоринга хожамотда шифо ва баракат бордир. Ақлни ва
хотирани зиёда қилади.
Пайшанба куни Аллоҳнинг баракати туфайли қон олдиринг.
Жума, шанба ва якшанба кунлари хожамотдан сақланинг.
Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринг. Чунки бу кунлар
Аллоҳ томонидан Айюб (а.с.)га берилган балодан сақловчи кун-
лардир. Чоршанбадан ҳам сақланинг. Зеро, Айюб (а.с.)нинг
хасталиги шу куни келди. Мохов ва ўлат касаллиги чоршанба
куни ёки чоршанба кечаси давомида пайдо бўлади”.
Қон олдирмаганлар бурунлари қонашидан ва бавосил (геморрой)
қонашидан, аёллар эса ортиқча ҳайз кўришидан қўрқмасликлари
керак. Бу қонашлар - табиий “қон олдириш”дир ва бу қонашни тўх-
татмаслик лозимдир.
Xусусан, юқори қон босими туфайли бошланган бурун қонашини
тўхтатиш тўғри эмасдир.
Қадимги ҳакимлар (шифокорлар) бундай ҳолатларда киши ҳуши-
дан кетгунча ҳеч қандай тиббий муолажа қилмаганлар. Ҳушидан
кетиш билан биргаликда юрак уришлари ва қон айланиши секинла-
шиши сабабли ҳар турли қон кетиши ўз-ўзидан тўхтайди.
Бугун тайёр таом истеъмол қилган болалар орасида бурун қонаши
кўп учрамоқда. Бу қонаш сунъий овқатлар билан озиқланиш, оз рўза
тутиш ва ичакларнинг бузилиши туфайли қондаги зарарли моддалар-
нинг ортишидан безовта вужуднинг ўзини ҳимоя қилиш йўлларидан
биридир.
154
Вужуд тоза қонни ҳеч қачон ташқарига чиқармайди. Қонаб оти-
лган қон, шубҳасиз, заҳарли, ифлос қондир. Асосан, бу
турдаги
қонашлар ҳижрий ойнинг 13-чи, 14-чи, 15-чи (тўлиной) кунларида ва
29-чи, 30-чи, 1-чи (янги ой) кунларида бўлади. Бу кунларда ойнинг
таъсири билан денгизлар ва дунё юзи тозаланади. Ёмғир ёғади, шид-
датли шамоллар хаста ва ёши улуғ дарахтларни букади.
Бу кунларда, дунё ўзини тозалагани каби, инсон вужуди ҳам ўзини
тозалайди: касалликлар кучаяди, сурункали қонашлар кўпаяди, аёл-
лар хайз кўради ва ҳоказо.
Вужуд сурункали бачадон қонаши, бавосил (геморрой) ва бурун
қонаши билан ортиқча ва зарарли моддалардан ўзини тозалайди, қон
кўпайиб кетишидан сақлайди. Бу қонашларни тўхтатиш соғлиққа
зарар келтиради. Қонаш орқали ташқарига чиқмай қолган ортиқча ва
заҳарли моддалар вужудда тўпланади ва
менингит, ўрта ва
ички
қулоқ яллиғланиши каби яллиғланиш касалликларига, ангина, ревма-
тизми, буйрак яллиғланиши
касалликлари;
парапроктит ва юрак
хасталиклари, ҳатто сил (туберкулёз), садаф (псориаз), пес (витили-
го), ўпка саратони (раки) ва моховга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар ой 100-150 гр. ҳатто баъзи шароитларда 250-300 гр. қон
йўқотилиши зарарли эмас, фойдалидир.
Xожамoт - тиқилган ва энг кўп зарарли модда тўпланган жойлар-
даги ингичка ва капиляр томирлардан қон олинишидир.
Катта томирлардан қон олдириш ҳам бор. Мисол учун, ўнг тир-
сакнинг венасидан қон олинса - жигар, чап тирсакнинг венасидан қон
олдирса - талоқ касалликларига фойда бўлади.
Лекин беморга қон берилиши ва донорлик таҳликасиз эмасдир.Бу
ерда унитилмаслиги керак бўлган нарса - қоннинг харом бўлгани ва
ҳеч бир шаклда қўлланмаслик лозимлигидир. Қуръони
Каримда -
“ҳаром”, илмиҳолларда - “нажосат” дейилган қон инсонга қандай
шифо бўлиши мумкин? (Қаранг:
”Бақара”
,173,
“Моида”
, 3,
“Анъом”
, 145).
Бизга "Оллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн
берган-ку?", дейишлари мумкин.
Бу
саволга жавоб беришдан олдин,
Do'stlaringiz bilan baham: