ТАЪЛИМДА ИНТЕГРАЦИЯ МАСАЛАЛАРИ ДЖУРАЕВА Д.Ш. Тер ДУ. Таълимда интеграция деганда олам тўғрисида бир бутун(целостного) тассавурни шакллантириш
мақсадида боланинг ривожланиши ва шахснинг ўз ўзидан ривожланишига мўлжалланган аниқ уллуксиз таълим
доирасидаги мазмуннинг структуравий компонентлари орасида боғланишлар ўрнатиш жараёнини тушунамиз.
Узлуксиз таълим тизимида предметлар интеграцияси янги педагогик ечимни актив топиш, ўқувчиларга
самарали ақлан таъсир қилиш мақсадида педагогик ходимларнинг ижодий потенциалини ривожлантиришнинг
асосий йўналишларидан бири.
Интеграция ўқувчиларнинг билимларини бир тизимга солади,уларни бир бутун билимлар билан
мулоқотда бўлишини, умум инсоний қадриятларни таъминлайди.
Педагогика фани интеграцияга оид бой тажрибаларга эга. Ўқув жараёнида турли табиатли фанлараро
алоқадорликдан фойдаланиш Б.С. Абдуллаева, Я.А. Коменский, И.Г. Песталоции, Ж. Ж. Руссо, Л.Н. Толстой,
К. Д. Ушинский ишларида қаралган.
Ахборот ҳажмининг тез ўсиши шароитида унинг таъсир имконияти ва амал қилиши бирданига
камайди. Бу ҳолатдан турли ўқув предметларнинг синтези, интеграцияланган курсларни ишлаб чиқиш, барча
фанларнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш орқали чиқилади.
Ўқув материали мазмунининг интнграцияси уч даражага бўлинади: ичкипредметли - интеграция
тушунчаси, билим, малака ва ҳоказолар алоҳида предметлар ичида; предметлараро –тушунча, тамойиллар ва
ҳоказо фактларнинг синтези икки ва ундан ортиқ предметлар ичида; транспредметли – таълимнинг қўшимча
мазмуни ва асосий копонентлар синези.
Интегрцияланган таълимнинг асосий ғоялари қуйидагилардан иборат: шахсга йўналтирилган
таълим(Шахс- таълим жараёнининг асосий (ценность) қисми); умумлашган предметли структура ва фаолият
усулларини шакллантириш(қонун-қоидаларни қўллаш асосида билимларни эгаллаш); таълимда мазмун берувчи
мотивлар пешқадамлиги(қўзғатувчи, ички, ташқи ва ташкил этувчи); таълимда тизимлилик (илмий назарялар
ичидаги боғланишларни билиш); муаммоли таълим; фаолият рефлексияси; сўзлашувчанлик(сўзлашув
муносабати жараёнида туғиладиган ҳақиқатлар).
Интеграцияланган таълимнинг мақсади: оламни бир бутун кўришни шакллантириш. Интеграцияланган
таълим ичидаги технологияларни алохида ажратиш мумкин: интеграцияга; лойихали технология; глобал
ахборот жамиятида таълим технологиялари; интернет асосида систематик курсларни ўқитиш.
Интеграциялланган дарсларни режалаштиришда қуйидагилар ҳисобга олинади: блимлар блоки
бирлашади, шунинг учун дарснинг бош мақсадини аниқлаш жуда муҳим; мақсадга эришиш учун зарур бўлган
маълумотларни олиш; ўқув материали мазмунида боғланишлар ўрнатиш; интеграциялланган мазмуннинг
бўлаги дарснинг зарурий қисми ва якуний хулоса олишга мўлжалланиб режалаштирилади; таълим методи ва
усули танланади ва дарсда ўқувчиларнинг дуч келадиган қийинчиликларини аниқлаш.
Интеграция жараёни аниқ шартларни бажарилишини талаб этади: тадқиқот объекти бир хил бўлади ёки
етарлича яқин; интеграциялланган предметларда бир хил ёки тадқиқотнинг яқин методлари қўлланилади; улар
умумий қонун ва назарий концепсия асосида қурилади. Масалан, математика таълимида физика, кимё,
география ва бошқа фанлар орасида боғлиқликларни аниқлаш.