Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
УМИРЗОҚОВА З.Ф.,
Андижон вилояти Булоқбоши тумани 11-мактаб-интернати
 
XXI асрнинг бошига келиб, таълим олувчилар билан педагоглар орасида ҳамкорлик ўрнатиш мсаласи 
янада долзрблашди. Болаларнинг биргаликдаги фаолиятларини қўллаб-қувватларш ва рағбатлантиришга 
алоҳида эътибор қаратила бошланди.
Ягона таълим майдонида болаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятларини қўллаб-қувватлашда бир қатор 
принципларга таяниш талаб этилади: 

умуминсоний қадриятларнинг истиқболлилиги; 

таълимнинг инсоний характерга эгалиги; 

инсон ҳаёти ва саломатлигининг истиқболлилиги; 

таълимнинг барча учун очиқлиги; 

таълим тизимининг болалар тайёргарлиги ва интеллектуал даражасига мослиги. 
Ўзбекистон таълим тизими учун қуйидаги бир қатор сифатлар хосдир: 
-
болаларни ўзаро ҳамкорлик асаосида дўстона муносабатларга тайёрлашнинг истиқболлилиги; 

педагогларнинг болалар руҳий-физиологик саломатликларини ҳимоя қилиш ва юкламаларни 
бажаришда уларга кўмаклашишга тайёрликлари;

мактабгача таълим дастурларидаги мавзуларнинг изчиллиги ва болаларни ҳамкорлик муҳитига олиб 
кириш учун қулайлиги кабилар. 
Болаларни ижтимоий-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилишларига 
кўмаклашиш таълимнинг истиқболли йўналишларидан биридир. Бу соҳада бир қатор зиддиятларнинг 
мавжудлиги ҳам кузатилмоқда. Муайян чора-тадбирлар натижасида болаларнинг ҳамкорликдаги 
фаолиятларини қўллаб-қувватлаш асослари вужудга келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабгача 
таълим муассасалари дастурларини ислоҳ қилиш мамлакатимизда XXI асрнинг дастлабки йилларидан 
бошланган эди. “Учинчи мингликнинг боласи”, кейиняалик эса “Болажон” ўқув дастурида мактабгача таълим 
жараёнида болалар фаоляитини такомиллаштириш ва илмий асосда ташкил этиш чора-тдбирлари назарда 
тутилган. Бу йўналишларда болаларни ҳамкорликка ундаш масаласи устувор ўрин эгалламоқда.
Болаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарали йўналтириш кўпқиррали ва 
кўп йўналишли педагогик жараёндир. Биринчи навбатда, бу соҳадаги мавжуд тажрибаларни аниқлаш ва илмий 
жиҳатдан таҳлил қилиш эҳтиёжи мавжуд. Мавжуд тажрибаларни ҳар томонлама таҳлил қилмасдан туриб, 
болаларни ҳамкорликда фаолият кўрсатишга тайёрлаш мумкин эмас. Чунки инсонийлик принципига 
асосланган таълим тизимининг муҳим хусусиятларидан бири – болаларнинг ҳкамкорликдаги фаолиятларини 
қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялашдан иборат. 
Таълимнинг барча бўғинларида болаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш орқали 
уларни ҳар томонлама ривожлантиришга эришиш лозим. Шунга кўрса болаларни ҳамкорликдаги фаолиятга 
ундашнинг кўп вариантли моделларидан фойдаланиш зарурияти мавжуд. Болаларни ҳамкорликдаги фаолиятга 
307 


ундаш орқали уларни ҳар томонлама ривожлантириш жараёнининг мазмунини аниқлаш, айниқса, алоҳида 
долзарблик касб этмоқда.
Мазкур зиддиятларни бартараф этишнинг назарий асосларини яратиш эҳтиёжи болаларни 
ҳамкорликдаги фаолиятга ундаш орқали уларни ҳар томонлама ривожлантириш муаммосини ёримитиш 
эҳтиёжини кучайтирмоқда.
Педагогнинг бундай фаолияти бир томонлама характер касб этмоқда. Булар болаларнинг ҳам 
томонлама ривожланишларига салбий таъсир кўрсатади. Бир томондан қараганда, педагогнинг ҳаракатлари 
хайрихоҳлик ва яхшиликка интилишдай кўринади. Улар болаларнинг ҳаёти ва 
саломатлигига ғамхўрлик қиладилар, уларни мулоқот ва ҳамкорлик қилишга 
ўргатадилар, атроф-олам билан таништирадилар, борлиқ ҳақидаги дастлабки 
тушунчаларни сингдиришга ҳаракат қиладилар. Лекин бундай ёрдам 
шаклидан барча тарбиячилар бирдай фойдаланмайдилар. Улар кўпинча 
болаларни кўрқитадилар, уларга бақириб, буйруқ оҳангида мурожаат қиладилар. Бу эса болада қўрқув ҳиссини 
пайдо қилиб, уни журъатсиз бўлишга мажбур қилади. Улар ўз гуруҳдошлари ва ўртоқлари билан фаол 
ҳамкорликка кириша олмайдилар. Шунинг учун ҳам болаларни ривожлантиришга йўналтирилган таълим 
жараёнининг самарадорлиги паст бўлади. Ички зиддиятлар натижасида бола қайсар ва қўрқоқ бўлиб қолади. 
Бунинг натижасида у тарбиячидан узоқлашади. Унда ўз тарбиячисидан ҳимояланиш эҳтиёжи вужудга келади. 
Ўзлигини яшириб, вазиятга мослашишга ҳаракат қилади. Бу, ўз навбатида, ривожланиш имкониятларини 
чеклайди. 
Шунинг учун ҳам тарбиячи болаларнинг ташқи хатти-ҳаракатларинигина эмас, балки ички майллари, 
интилишлари, эҳтиёжларини ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганган ҳолда уларга нисбатан дўстона муносабатда 
бўлиши ва ҳамкорлик қилиши зарур. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish