Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕТОДИК



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕТОДИК
ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ ҲОЗИРГИ ХОЛАТИ 
 
ТОШПУЛАТОВА М.И., ТДПУ. 
Жамиятнинг замонавий тараққиёти, одам ҳаёти ҳамда фаолиятининг турли соҳаларида жаҳон 
тизимларининг глобаллашуви ва интеграциялашуви, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтилиши касбий 
сифатига тобора юқори талаблар қўймоқда. Юзага келган касб рақобати ўқитувчининг шахсий фазилатлари ва 
унинг касб фаолиятига жамият талабларида бир қатор ўзгаришларни юзага келтирди. Шунга боғлиқ равишда 
меҳнат бозорида рақобатбардош ўқитувчига, интеллектуал, мулоқот, ахборот ва бошқа соҳаларда асосий 
компетенциялар тўпламига эга шахсга эҳтиёж юзага келди. 
Бошланғич таълим концепциясида қуйидаги фикрлар билдирилган: “Бошланғич таълим жараёни, 
биринчи навбатда, гуманизм принципи асосида ташкил этилиши керак. Чунки Ўзбекистон Республикасининг 
таълим соҳасидаги сиёсати ўзининг инсонийлик характерига эгалиги билан ажралиб туради. Ушбу сиёсат, 
биринчи навбатда, умуминсоний қадриятларга асосланишга йўналтирилгандир. Инсонийлик принципи асосида 
ташкил этиладиган бошланғич таълим жараёни ўқувчиларнинг эркин ривожланишларини таъминлаши керак.
Бутун дунёда рўй бераётган интеграллашув ва глобаллашув жараёни билан боғлиқ ҳолда таълимнинг 
мазмун-моҳияти ҳам ўзгармоқда. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ўқитувчилари олдига ўта муҳим вазифа – 
ўз-ўзини англаш салоҳияти, янги интеллектуал даражага эга бўлган мустақил фикрловчи шахсни 
шакллантириш вазифаси қўйилмоқда. Бундай ўқувчилар назарий тафаккур юритиш, ижодий фаолиятни амалга 
ошириш, ўз хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини мустақил бошқариш имкониятига эга бўлишлари керак.” Шу 
маънода бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш масаласи 
айниқса долзарб саналади. Чунки бошланғич синф ўқувчиларини мақсадга йўналтирилган ҳолда ўқитиш ва 
тарбиялаш жараёни айнан бошланғич синф ўқитувчиларидан бошланади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 
қабул қилингандан сўнг мамлакатимиз таълим тизимида, хусусан, бошланғич таълимда кенг қамровли ижобий 
ўзгаришлар амалга оширилди. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида умумий ўрта таълимнинг жумладан, бошланғич таълим 
мазмуни янгиланди, бошланғич таълим давлат стандарти ва янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, босқичма-
босқич таълим жараёнига жорий этилди. Давлат таълим стандарти ва янги ўқув дастурлари асосида 
дарсликларнинг янги авлоди яратилди. Ўқувчиларни замонавий дарсликлар билан тўлиқ таъминлашга 
эришилди.
Бугунги кунга келиб, анъанавий ўқитиш ўрнини шахсга йўналтирилган ёндашувлар эгалламоқда. Шу 
нуқтаи назардан, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини мунтазам назорат қилиб бориш, 
299 


ўқувчиларнинг олаётган билимларидаги бўшлиқларни ўз вақтида тўлдириб бориш, иқтидорли ўқувчилардаги 
интеллектуал потенциалнинг мунтазам ривожланишига шарт-шароит яратиш, катталар билан ҳамкорликда 
фаолият кўрсатишга қизиқтириш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган 
педагогик ёндашувлар ва тажрибаларни бойитиш, синфдан ташқари педагогик тадбирлар режасини ишлаб 
чиқиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ҳамда педагогика фанининг илғор 
ютуқларидан мунтазам фойдаланиш яъни таълим жараёнига ахборот-коммунакация технология элементларини 
олиб кириш, улардан самарали фойдаланиш, ўқитувчиларнинг ота-оналар билан ҳамкорликда фаолият 
юритишини йўлга қўйиш, бошланғич синф ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакаларини мунтазам ошириб 
боришда замонавий метод лардан фойдаланиш каби вазифаларни амалга ошириш долзарб бўлиб қолмоқда. 
Таълимга доир меъёрий хужжатларда ҳам бошланғич синфлар учун ўқитувчиларни тайёрлаш масаласига 
алоҳида эътибор қаратилади. 
Ижодий шахсни тайёрлашга тўсқинлик қиладиган камчиликлар сирасига нафақат психологик-
педагогик туркумидаги ўқув фанлари ўқитилишида узлуксизлик йўқлигини, балки қуйидагиларни ҳам киритиш 
мумкин: 
– 
методик, ихтисослаштирилган ва гуманитар фанлар ўртасида фанлараро алоқадорлик етарлича ишлаб 
чиқилмаганлиги; 
– 
меҳнат фаолиятига тааллуқли таълим шаклларининг оптимал нисбатини белгилаш муаммоси ҳали 
ҳам ҳал этилмаган, маъруза, семинар, лаборатория ва амалий машғулотлар ҳамда мактабда амалиёт ўртасидаги 
номутаносиблик аввалгидек кўзга ташланиб туради; 
– 
касбий тайёргарликнинг назарий ва амалий таркибий қисми структураси ўртасидаги оптимал нисбат 
масаласи ҳануз ҳал этилмаган; 
– 
олий таълим муассасадаги ўқув-тарбиявий жараёнда касбий-шахсий шаклланишга, шунингдек 
технологик янгиликлар (билим ва кўникмаларга интеграциялашув қобилиятини шакллантириш, ахборот 
технологиялари ва бошқалардан фойдаланиш) ни жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаяпти; 
– 
ижтимоий, бошқарув, ахборот-мулоқот компетенциялари шаклланишига имкон берувчи фанлараро 
ўқув фанларини ўрганиш амалиёти деярли мавжуд эмас; 
– 
олий таълимнинг ўқув стандарти дастурларида бошланғич синф ўқитувчилари ва бошқаларни касбга 
тайёрлашнинг интегратив жиҳатларига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Назарий тайёргарлик қанчалик 
чуқурлаштирилмасин, унга қанчалар кўп ўқув соатлари ва фанлар ажратилмасин, унинг ўзи келгуси педагогик 
фаолиятнинг илмий асоси бўла олмайди.
Анъанавий ўқитиш методикаси асосида таълим олаётган талаба машғулотларда кўпинча эшитади, 
кўради, эслаб қолади, такрорлайди, ёддан айтиб беради, бироқ кам ўйлайди. Муаммоли вазиятни қўйишга, 
фараз ва унинг ечимини илгари суришига, муаммоларга ечим топишнинг оптимал йўлларини излаб топишига, 
алоқа ва муносабатлар ўрнатишига деярли тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам, бошланғич синф ўқувчилари 
билан ишлашда ўқитишнинг фаол шакллари ва методларидан фойдаланиш учун унга намуна бўлмайди. 
Методик тайёргарлик амалиётида аллақачон ишлаб чиқилган мазмунга эга турли ҳаракатлар (таҳлил, 
баҳолаш, таркиблаш) ни бажаришга йўналганлик сезилиб туради. Талабалар камдан-кам ҳолларда таълим 
жараёнини мустақил лойиҳалашига ёки унинг муайян ўқув вазиятлари билан боғлиқ таркибий қисмларини 
тузишига тўғри келади. Бундан ташқари, мазмун билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. 
Талабаларнинг методик тайёргарлигида, шунингдек, қуйидаги қарама-қаршиликлар мавжуд: 
– 
мавжуд методик тажрибани ўзлаштириш ва ривожлантирувчи таълимни таъминлаш ҳамда 
такомиллаштириш ўртасидаги қарама-қаршилик; 
– 
педагогик олий таълим муассасада математика ўқитиш методикаси ва бошланғич синфда математика 
ўқитиш методикаси ўртасидаги қарама-қаршиликлар (шахсга йўналтирилган таълим ва бошланғич синфда 
ўқитиш метод лари методикаси ўртасида, компетенциявий ёндашувга асосланган ДТСдаги математика фани 
учун қўйилган компетенциялар ва олий таълим муассасада методик тайёргарликда бошланғич таълим учун 
математика ва уни ўқитиш методикаси ўртасида) ва бошқалар. 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини бошланғич синф ўқувчиларига математика ўқитиш учун 
методик тайёргарликни такомиллаштиришда янги устуворликлар вужудга келмоқда. Илм-фан асосларини 
ўрганиш билан бир қаторда олинган билимларни фаолият жараёнида юзага келган масалаларга ечим топишга 
татбиқ қилиш, турли муаммоли вазиятларни бартараф этиш, билим олиш методлари ва методикаларига эга 
бўлиш устувор тус олмоқда. Бундан бошланғич таълим ва спорт тарбияий иш йўналиши талабаларини методик 
тайёргарлигини янги мақсадлари келиб чиқади. Улар, биринчи навбатда, инсон маданияти компоненти 
сифатида математиканинг аҳамияти ҳақида тасаввурлар, фикрлаш методлари ва унинг сифати (ўзгарувчанлиги, 
кенглиги, танқидийлиги ва бошқалар) ни шакллантиришга қаратилган. Олий таълим муассасаси бўлажак 
бошланғич синф ўқитувчиси томонидан қўйилган методик тайёргарлик мақсадларини аниқ белгилаб олиши 
лозим, шунда бундай тайёрлаш самаралироқ бўлади. 
Таълим мақсадлари унинг натижалари қандай бўлишини ҳам белгилаб беради. Энди улар билим, 
кўникма ва малакаларининг муайян мажмуи сифатида эмас, балки муайян масалаларни ечишда талаба намойиш 
қиладиган интеллектуал фаолият (фикрлаш амалларини қўллай олиш малакаси, мушоҳада метод лари, билиш 
фаолияти метод ларини) тавсифи сифатида ифодаланади. 
300 



Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish