Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ОНА ТИЛИДАН ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ОНА ТИЛИДАН ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
 
НУРМАНОВ Ф.И., НДПИ. 
Она тили машғулотларида ўқувчи фаолияти ўз - ўзидан фаоллашмайди, албатта. У биринчи навбатда, 
ўқитувчи томонидан тўғри танланган методга боғлиқ. Тўғри танланган метод уни ривожлантириш воситаси 
бўлиб хизмат қилади. 
Она тили таълимнинг мазмуни муҳим ва етакчи омил саналади. Чунки самарадорлик аввало 
ўқувчиларга “Нимани ўқитиш?” масаласи билан чамбарчас боғлиқ. Она тили тълимидан ўқувчилар эгаллаши 
лозим бўлган зарурий билимлар ҳамда шу билимларга мувофиқ келадиган малака ва кўникмалар тизими тўғри 
белгилансагина, “Қандай ўқитиши керак?” деган саволга жавоб топиш мумкин. Демак, самарадорлик аввало 
ана шу икки омил билан бевосита алоқадордир. 
“Нимани ўқитиш?” ва “Қандай ўқитиш керак?” бир жараённинг икки қиррасидир. Булар шу даражада 
бир-бири билан боғланганки, бири иккинчисиз ҳеч қандай самара кўрсатмайди. 
Она тили таълимнинг самарадорлиги, биринчидан, таълим мазмуни, яъни шу фандан ўқувчиларга 
бериладиган зарурий билим, малака ва кўникмалар тизими билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, таълим жараёнида 
педагогик технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг она тилини ўрганишга бўлган қизиқиши, билиш 
эҳтиёжини юзага келтирадиган воситалар билан чамбарчас боғланган. 
Она тили таълимнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўқитиш методини 
тўғри танланишидир. Она тили дарсларида ўқитувчи кўпроқ ўқувчи фаолияти билан боғлиқ методларга 
мурожаат қилади. Чунки ўқув материалини тушунтириб бериш ёки ўқувчи дуч келадиган тушунча, таъриф ва 
қоидалар атрофида суҳбат ўтказиш билан ўргатиб бўлмайди. Она тили машғулотларида ўқувчи таълим 
жараёнининг субъекти яъни фаол ишловчисига айланиб, ҳар бир ўқув топшириғини ақлий фаолият 
“чиғириғи”дан ўтказган тақдирдагина, ўқув материалларни ўзлаштириш жараёни анча енгил кечади ва дарс 
машғулотларининг самарадорлиги таъминланади. Ўқитишнинг амалий методларига таянган ўқитувчи ўқув 
топшириқларини бажариш жараёнида ўқувчининг фаоллигини тўғри уюштира олади ва унинг муваффақиятли 
кечишини таъминлайди. 
Ўқувчиларига она тилидан билимларни тайёр ҳолда баён қилиш серунум метод саналмайди. Чунки 
билимлар ўқитувчи томонидан тайёр ҳолда берилар экан, ўқувчи шу жараённинг иштирокчисига, 
тингловчисига ва фақат андазага қараб ҳаракат қилувчига айланиб қолади.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, она тили ўқитувчилари таълим методларини танлашда жуда кўп 
қийинчиликларга дуч келадилар. Айрим ўқитувчилар маълум бир методга ортиқча баҳо бериб, иккинчисини 
эътибордан четда қолдирадилар; баъзилари ҳар бир методдан бир шингил олишга уринадилар. 
Ўқитувчиларнинг кўпчилик қисми таълим методини тасодифий танлайдилар. 
Ўқитувчи таълим методини танлашда қуйидагиларга амал килиши лозим: 
1. Танланаётган методнинг ўрганиладиган тил материали мазмунига мувофиқ келиши, мавзунинг 
мураккаблик даражаси, ўрганилаётган ўқув материали юзасидан ўқувчиларда айрим тушунчаларнинг 
мавжудлиги, ўқув материалининг ҳажми таълим методини танлашга таъсир кўрсатади. Мавзу ўқувчиларнинг 
ўқув имкониятига мувофиқ келиб, улар шу ўрганилаётган тил ҳодисаси юзасидан олдинги синфлардан маълум 
бир тушунчаларга эга бўлсалар, қайта хотиралашга асосланган методлар билан бир қаторда, муаммоли ўқитиш 
методидан фойдаланишга тўғри келади. Мавзу ҳажм жиҳатидан катта ва мураккаб бўлса, тушунтириш-
намойиш этиш методини муаммоли таълим методи билан қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқдир. 
2. Танланаётган метод она тили таълимининг асосий мақсади ва ўрганилиши кўзда тутилган мавзунинг 
хусусий мақсадига мувофиқ келиши шарт. Она тили дарсида янги мавзу ўрганиладиган бўлса, ўтилганларни 
хотирада тиклаш орқали ўқувчилардан ижодийликни талаб қиладиган топшириқларга кўпроқ эътибор 
берилади. 
3. 
Танланаётган метод ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, мустақил ишлаш даражасини, ёш ва шахсий 
хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши лозим. Ўқувчиларнинг реал ўқув имкониятларидан келиб чиқиб, бир 
вақтнинг ўзида бир неча методдан фойдаланса бўлади. Масалан, ўқувчилар томонидан билимларни мустақил 
эгаллаш жараёнида ўзлаштириши бўш ўқувчилар учун қайта хотиралаш ва қисман изланувчанлик 
методларидан фойдалансак, ўзлаштириш даражаси юқори бўлган ўқувчилар учун кўпроқ изланувчанлик 
методдаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Танланадиган метод ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига ҳам боғлиқ. Болаларнинг ёши улғайган сари 
209 


тил материаллари устида мустақил ишлаш даражаси ҳам ортиб боради. Қуйи синфларда ўқувчи ўз-ўзини 
назорат қилишда анча қийналса, 7–8-синфларга бориб, уларнинг ўз фаолиятини ўзи назорат қилиши ортади. 
Шунинг учун 5–6-синфларда ўқув топшириқларини бажариш учун кўп ҳолларда намуна кўрсатишга зарурият 
сезилса, 7–8-синфларда уларда ижодий фаолият кўрсатиш имкониятлари анча кенгаяди ва изланувчанликка 
асосланган методларга тез-тез мурожаат қилишга тўғри келади. 
4. Она тили дарсида қўлланиладиган метод мавзулараро, бўлимлараро ва фанлараро боғланишларни 
ҳам ҳисобга олиши лозим. Чунончи, "Жарангли ва жарангсиз ундошлар" мавзуси ўрганилар экан, ўқувчилар 
бир вақтнинг ўзида ҳам жарангли ва жарангсиз товуш жуфтлари устида иш олиб борадилар, ҳар бир сўзга 
маънодош, уядош ва қарама-қарши маъноли сўзлар излайдилар. Бундай ҳолатларда билимларни хотирада 
тиклаш изланувчанлик методлари билан қўшилади. 
Ўқувчиларнинг орфографик, орфоэпик ва пунктуацион малакалари устида ишлаш маълум бир бўлим 
доирасида чекланмайди. Бу малакалар деярли ҳар бир она тили машғулотида такомиллаштирилади. 
Қўлланиладиган метод она тили дарслари зиммасига юклатилган бу вазифани муваффақиятли амалга 
оширишга хизмат қилади. 
5. Таълим методи она тилидан бериладиган билимларнинг манбаига ҳам боғлиқ. Агар ўқувчи 
билимларни ўқитувчининг жонли сўзидан оладиган бўлса, тушунтириш-намойиш этиш методи ўқувчиларнинг 
мустақил изланиши билан қўшилади, агар билим берилган топшириқларни бажариш асосида ўрганиладиган 
бўлса, асосан, ўқувчи фаолияти билан боғлиқ методларга мурожаат қилинади. Ўқув материали индуктив усулда 
берилган бўлса, ўқувчиларнинг фаоллик даражаси юқори бўлади. 
Танланаётган метод ўқув материалини ўрганиш учун ажратилган вақт ва ўқитувчининг 
имкониятларига ҳам мувофиқ келиши лозим. Мавзуни ўрганишга ажратилган вақт оз бўлса, ўқувчиларнинг 
изланишига асосланган методларни қўллаш имкониятлари анча чегараланади. Бундай ҳолларда ўқитувчининг 
баёни эвристик суҳбат билан қўшилган ҳолда амалга оширилади. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish