Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНЧ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА МОЙИЛЛИКНИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНЧ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА МОЙИЛЛИКНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШ. 
 
НОРМУРОДОВА Н., Тер ДУ. 
 
Бошланғич таълим консепсиясида айтилганидек: Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг миллий 
тизими ҳар томонлама ривожланаётган ҳозирги шароитда бошланғич таълимнинг сифати ва самарадорлигини 
таъминлаш мақсадида уни янада такомиллаштириш талаб қилинмоқда. Бугунги кунда бошланғич таълим 
олдига бир қатор вазифалар қўйилмоқда: 
1. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш, ўрганиш, ўзлаштирган билимларни қўллаш ва кўникмаларни 
шакллантириш.
205 


2.Бошланғич синф ўқувчиларида юқори даражада шаклланган билиш жараёнига, билиш фаолиятига 
интилишни кучайтириш. 
Демак, мазкур концепсияда айтилганидек, бошланғич таълим ўқитувчиларининг олдига қўйилган 
асосий вазифалар янада ойдинлашди. Аввало, бошланғич синф ўқувчиларида ўқув жараёнига интилишни 
шакллантириш лозим. Биламизки, бошланғич таълим умумий ўрта таълимнинг пойдевори ҳисобланади. 
Шундай экан, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув жараёнига айни шу дамда жалб эта олиш лозим. 
Бошланғич таълим ўқувчиларини ўқув жараёнига мойилликни шакллантириш учун ўқувчиларни ўқув 
жараёнига қизиқтира олишимиз лозим. Ўқув жараёнига бошланғич таълим мазмунини интеграциялашни тарғиб 
қилиш, янги инновацияларни киритиш, ахборот коммуникатив технологиялардан фойдаланиш, педагогик 
технологиялардан фойдаланишнинг ҳам энг асосий мақсади ўқувчиларни ўқув жараёнига мойилликни 
шакллантириш, бунинг натижасида таълим сифати ошишига эришилади. 
Бошланғич синф ўқувчиларини тайёрлашда ўқувчиларнинг шаҳсий сифатларини ҳисобга олиш лозим. 
Таълим - инсон шахсига педагогик шароит яратиш орқали шахсий сифатларни шакллантиришга, 
ўқувчиларнинг субъектив ҳолатларини таркиб топишга қаратилгандир. Ўқувчилардаги субъектив ҳолатларни 
уйғунлашувида узлуксиз таълим қонуниятлари асосида ўз билимини ошириш устида ишлаши, малакавий 
кўникмаларни такомиллаштириши, ўзини ривожлантириши, индивидуаллашиши, ижтимоийлашуви ва камол 
топиши каби шахснинг шахсий йўналишларини ўзида мужассамлайди. Педагогик фаолият таълим, тарбия 
мақсадларига мувофиқ йўналтирилган ҳамда кўпгина қийинчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган 
фаолиятдир. Шунинг учун ҳам бу фаолият кишидан катта иродавий куч талаб қилади. Бу қийинчиликлар дарсга 
тайёрланиш, кўргазма қуроллари тайёрлаш, болаларга билим бериш ва уларни ишонтириш, синфдаги интизом 
учун курашишдир. Бу қийинчиликларни бартараф қилиш учун ғайрат, чидам, сабр-тоқат, умуман кучли ирода 
керакдир. 
Ўқитувчининг асосий мақсади хамма ўқувчиларнинг муваффақиятли ўқишига эришишдир. Мана шу 
асосий вазифани бажариш йўлида ўқитувчи қатор қийинчиликларни енгади. Бундай қийинчиликлардан бири, 
масалан дарсда интизом масаласидир. Баъзи синфларда интизомнинг ёмонлиги ўқитувчиларнинг бу масалага 
эътибор бермаслиги бу борада тегишли тадбирларни кўрмаслигидир. Дарс вақтида яхши интизом бўлишининг 
асосий шартларидан бири ўқитувчининг талабчанлигидир.
Ўқув жараёнига жалб этишнинг педагогик-психологик асосларидан бири, ўқувчиларга таъсир этишда 
ишонтиришдир. Форобий ўқувчиларни ўқув жараёнига жалб этишда ишонтиришнинг роли ҳақида шундай 
деган эди: “... кўпинча шундай бўладики, қатъий суратда, дангалига, рад қилиб бўлмайдиган талаб қўйишнинг 
ўзиёқ болаларнингсизнинг гапингизга кўниши ва сиз хоҳлаганингизча амал қилиши учун кифоя қилади. 
Ўқитувчининг иродаси ўз психик жараёнларини шароит талаби билан онгли равишда тормозлантиришда 
айниқса кераксиз ҳис- туйғуларни босиб туришда кўринади. Баьзан боланинг ҳулқи ўқитувчида қонуний 
равишда ғазаб туғдиради. Лекин, бундай вазиятда ўқитувчи ўзини тутиши, вазмин бўлиши керак. 
Ўқитувчининг иродовий сифатига саботлилик хосдир. Таълим- тарбия ишининг муваффақияти кўп 
жиҳатдан ўқитувчининг педагогик қобилиятига ва қизиқишига боғлиқдир. Ф.Н. Гоноболиннинг таъкидлашича, 
ўқувчининг баъзи психик процесслари ва хусусусиятлари унда ўқитувчи шахсига хос сифатларнинг шундай 
комлексини ташкил қиладики, буни педагогик қобилият дейишимиз мумкин.
Педагогик-психологик таъсир кўрсатиш методикаси болаларнинг ижтимоий-фойдали фаолиятни 
педагогик жихатдан мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш учун фойдаланиладиган воситалар тизимидан 
иборатдир. Бу воситалар тарбияланувчи шахсига қаратилган бўлиб, болаларнинг хулқ-атворини 
рағбатлантиради, уларнинг қийин ва мураккаб вазифаларини қувонч ижодий шавқ-завқ манбаига, ҳар бир 
тарбияланувчи ўқувчининг шаҳсий муддаоларига айлантиради. Педагогика ўз усулларини йўқ нарсадан 
яратмайди, уларни ўйлаб топмайди. У ҳаётдан кишилар хулқ-атворининг реал омилларини, болалар ҳаётини 
педагогик-психологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш вазифаларига жавоб берадиганларини 
танлаб олади, таълимий ва тарбиявий ишда педагогик-психологик таъсир кўрсатиш усуллари сифатида 
фойдаланади. Ўқитувчи ўқувчининг ички дунёсини тушуниши, яхши психолог бўлиши, ўқувчини қизиқтира 
олиши, ўқув материалларини тушунтира билиши, ўқувчининг билимларини тўғри баҳолай олиши, болаларга 
ижобий-тарбиявий таъсир кўрсатиш, ўқувчилар жамоасининг меҳнатини ташкил этиб, уларга раҳбарлик қила 
билиши, педагогларга ҳос одобга эга бўлиши, ҳар бир ўқувчи билан алоҳида- алоҳида муомалада бўла олиши 
керак. Шундагина у ўқувчиларни ўқув жарёнига жалб эта олади. Бошланғич синч ўқувчиларида ўқув жараёнига 
мойилликни шакллантиришда аввало, бошланғич таълим ўқитувчисини тайёрлашда педагогик-психологик 
билимларини такомиллаштириш самарали натижа беради. 

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish