Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


таълим стандартининг янги авлодини



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

таълим стандартининг янги авлодини яратиш олиб борилмоқда:
 
Коммуникатив компетенция 
 
Ахборот билан ишлаш компетенцияси
 
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси 
 
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси 
202 


 
Умуммаданий компетенциялар 
 
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш 
компетенцияси
 
Математик (фанга оид) компетенция
Коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол 
фуқаролик, умуммаданий ҳамда фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш 
компетенциялари тушунчаларига умумий таърифлар берилган бўлса ҳам, биз бу компетенцияларга математика 
фанининг ўзига хослиги ва ўқувчиларнинг ёши ва психологик хусусиятини хисобга олган холда ёндашдик.
«Математик компетенция» тушунчасига келсак, унга қуйидагича ёндашилган:
2
Таъриф: Математик компетенция – кундалик ҳолатларда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш 
учун математик мушоҳада юрита олиш ва уни қўллай олиш қобилиятига эга бўлиш. 
Ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг ривожланган кўникмаларига таянган ҳолда асосий урғу 
тафаккур юритиш, билим ва малакаларга берилади. Математик компетенция- турли даражада математик 
мушоҳада юрита олиш (мантиқий ва фазовий тафаккур) ҳамда маълумотларни тақдим этиш усулларини пухта 
эгаллаш ва қўллашни ўз ичига олади. 
 
ЗАМОНАВИЙ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
НЕЪМАТОВ Б., Тер ДУ. 
 
Замонавий бошланғич таълимнинг мақсад ва вазифаларига бугунги кунда қатор янгиликлар киритилди. 
Яъни, ривожланган таълим тизимига эга бўлишимиз учун қатор ислоҳатлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар 
бошланғич таълимда яққол кўзга ташланади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида бошланғич 
таълимнинг мазмуни янгиланди.
Бошланғич таълим концепсиясида айтилганидек: “Бугунги кунга келиб, анъанавий ўқитиш ўрнини 
шахсга йўналтирилган ёндашувлар эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, 
кўникма ва малакаларини мунтазам назорат қилиб бориш, ўқувчиларнинг олаётган билимларидаги 
бўшлиқларини ўз вақтида тўлдира бориш, иқтидорли ўқувчилардагиинтеллектуал потенциални мунтазам 
ривожланишига шарт-шароит яратиш, ўқувчиларни катталар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишга 
қизиқтириш, уларнинг саломатликларини муҳафаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган педагогик 
ёндашувлар ва тажрибаларни бойитиш, синфдан ташқари педагогик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ўқув-
тарбия жараёнида замонавий педагогик технологиялардан ҳамда педагогика фанининг энг илғор ютуқларидан 
мунтазам фойдаланиш, таълим жараёнига ахборот-коммуникацион технологияларини олиб кириш, улардан 
самарали фойдаланиш, ўқитувиларнинг ота-оналар билан ҳамкорликдаги фаолият юритишларини йўлга қўйиш, 
бошланғич синф ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакаларини мунтазам ошириб боришда замонавий 
усуллардан фойдаланиш каби вазифаларни амалга ошириш долзарб бўлиб қолмоқда”. 
Шуни таъкидлаш лозим-ки, бошланғич таълимни ривожлантириш мақсадида таълим марказига аввало, 
дарслик қўйилди. Ундан кейин, моддий-техник баъзага катта эътибор қаратилди. Шундан кейин аёнлашдики, 
таълимнинг марказига ўқувчи қўйилса, таълим сифатига эришилади. Ўз-ўзидан анъанавий ўқитиш ўрнини 
шахсга йўналтирилган ёндашувлар эгаллади. Биз биламиз-ки, инсон камолатида бошланғич таълимнинг ўрни 
беқиёс. Ҳусусан, замонавий бошланғич таълимда интеграллашган дарслар, компетенциявий ёндашувлар 
бошланғич таълимнинг истиқболини белгилайди. Замонавий бошланғич таълимда ўқувчининг ёши, физиологик 
ҳусусияти, тафаккурига мос таълимий фаолият олиб борилади.
Бошланғич таълимнинг асосий мақсади: кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашга 
ўргатиш, теварак-атроф ва табиат билан таништириш, ижодий ва мантиқий фикрлаш хислатларини, нутқ ва 
хулқ-атвор маданиятини, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш ҳамда шахсий 
имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат.
Шунга кўра, бошланғич таълимнинг асосий вазифалари:

ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартида 
белгиланган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишларини таъминлаш; 

ҳар бир ўқув фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурида белгиланган билим
кўникма ва малакаларга эга бўлишларига шароит яратиш; 

иқтидорли ўқувчиларнинг интеллектуал потенциалларини мунтазам ошириб боришларига шароит 
яратиш; 

ижодий ва мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини, 
коммуникатив саводхонлигини ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириш; 

жисмонан соғлом бўлишга, моддий борлиқ гўзалликларини ҳис эта олишга, гўзаллик ва нафосатдан 
завқлана олишга, миллий урф-одатларини ўзида сингдиришга ва ардоқлашга, уларга риоя қилишга ўргатишдан 
иборат.
Бошланғич синфга 7 ёшдан қабул қилинади. Аммо, 6 ёшдаги болаларни ҳам бошланғич синфга қабул 
қилиш мумкин. Фақат боланинг мактабга тайёргарлик даражаси кўп вариантли педагогик ҳамда психологик 
тестлар ёрдамида текширилиши мақсадга мувофиқдир. Боланинг мактабга функционал жиҳатдан тайёргарлик 
даражасини мактаб психология хизмати (унинг таркибида психолог, болалар врачи, логопед ҳамда бошланғич 
203 


синф ўқитувчиси бўлиши шарт) аниқлаши лозим. Хафта давомида болалар қуйидаги миқдордаги сўзларни 
ўзлаштиришлари мумкин: 
6 ёшда -20 та сўз 
7 ёшда -30 та сўз 
Ўқувчиларнинг ушбу тафаккур имкониятларини инобатга олган ҳолда, бой ўзбек тилининг энг 
латофатли сўзларини ўргата олиш ҳам замонавий бошланғич таълимнинг долзарб вазифаларидан биридир.
Замонавий бошланғич таълимдаги энг асосий ва ижобий ўзгаришларга сабаб бўлган қарорлардан бири 
бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 10-декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қароридир. Ушбу қарор асосида чет тилларини, асосан, 
инглиз тилини ўрганиш умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки 
нутқ дарслари шаклида, 2-синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўқитиш босқичма-босқич 
бошланади.
Ўқувчилар қониқарли баҳо олишлпри учун ДТС да белгиланган талабларни бажарган бўлишлари 
лозим. Яхши ва аъло баҳо олиш учун ўқувчилар ДТС да белгиланган талаблардан юқори бўлган талабларни 
бажарган бўлишлари керак. Маълум-ки, ДТС да минимал талаблар белгиланган ҳисобланади.
Замонавий бошланғич таълимни олиб бориш учун бошланғич таълим жараёнини ўқув-методик 
мажмуалар билан таъминлаш лозим. Бошланғич синфларда дарсларни дидактик ўйинлардан фойдаланиб 
ўтишнинг самараси беқиёс каттадир. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билув фаолиятининг 
компонентларини босқичма-босқич шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳар бир дарс ўқитувчи 
томонидан лойиҳалаштирилиши, таркибий қисмлари аниқ чегараланган бўлиши лозим. Дарсда ўқитувчи ҳар 
бир ўқувчи билан ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик ўрната олиши, диалогга киришишиучун қулай шароит 
яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Бошланғич таълим самарадорлигини ошириш учун ўқувчиларни ўйин 
фаолиятидан ўқув-билув фаолиятига ўтишларини таъминлашга хизмат қиладиган инновацион методлар 
мажмуини яратиш талаб этилмоқда. Дидактик ўйинлар бошланғич таълимда ўқитишнинг муҳим методи 
сифатида алоҳида мавқе эгаллаши керак.
Замонавий бошланғич таълимда замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш 
ҳозирги кунда энг актуал холатлардандир. Бошланғич таълимда кенг фойдаланалидиган махсус техник 
воситалардан бири-мулътимедиадир. Дарсларда АКТ лардан кенг фойдалана олишимиз учун аввало, 
мактабнинг моддий-техник базаси бунга тайёр бўлиши лозим. Бундан ташқари, ўқитувчининг билими, 
изланувчанлиги ҳам ушбу талабга уйғун бўлмоғи айни муддаодир.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish