Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


II. Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар



Download 467 Kb.
bet12/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
II. Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар:
2.1. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасида назарда тутилган “ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахслар” жумласи чиқарилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилиши лозим: ро ми+н
Адвокатура ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмалрини ўз ичига олади. Адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади.
2.2. Фикримизча, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунининг 122-моддаси 1-қисмида адвокатлар палатасининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, унинг 8-бандида “адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини ташкил этиш” Адвокатлар палатаси зиммасига юклатилган. Ушбу модданинг 8-бандига адвокатлар палатасига адвокатларни касбий малакасини оширишни молиялаштириш вазифаси ҳам юкланиши тўғрисида қонунчиликка қўшимча киритиш лозим. Бундай ўзгартириш Адвокатлар палатасининг вазифалари белгиланган Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 122-модда 1-қисми 8-бандини қуйидаги таҳрирда ифодалаш орқали амалга оширилиши мумкин:
Адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини ташкил этиш, шунингдек малака оширишни молиялаштириш.
2.3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддаси 3-қисмида танланган ҳимоячини ишга киришиши учун 24 соат муддат белгиланган. Фикримизча мазкур муддат танланган адвокатни ишга киришиши учун етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Жумладан бу борада хорижий малакатлар (Россия федерацияси, Қирғизистон Республикаси) жиноят процессуал қонунчилигида таҳлил этилганда, бу муддат 5 сутка муддат белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳолатда танланган адвокатни ишда иштирок этиш учун киришишига 72 соат муддат белгиланиши ҳимояланишга доир принциплар талабларига мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, мазкур моддада танланган ҳимоячи ишда иштирок этишга киришишга имкон бўлмаган ҳолларда ҳимоячи тайинлашни сўраб Адвокатлар паластнинг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилиш белгиланган қисмидан “ёки ҳимоячини тайинлашни” қисми чиқариб ташланиши лозим. Мазкур ҳолатда Жиноят процессуал кодексининг 50-моддаси 3-қисми қуйидаги таҳрирда ифодаланиши лозим деб ҳисоблаймиз:
Танланган ҳимоячининг 72 соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилишни тавсия қилади.
2.4. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув битими тузиш жараёнида, адвокат томонидан ҳимояга доир вазифасини амалга ошириш учун ҳуқуқий механизм етарли эмас. Адвокат ҳимояси остидаги шахс илтимоснома тақдим этган ҳолларда, эътироз билдириш ҳуқуқига эга бўлгандагина жиноят прцессида тарафларнинг тортишувчилик ҳамда тенглиги принциплари талабларига риоя этилади деб ҳисоблаймиз. Бундан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилган 53-моддаси 1-қисмига қуйидагича қўшимча киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
“Гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан жиноят содир этмаганлиги аниқ бўлган ҳолда, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги келтирилган илтимосномага эътироз билдириш”

    1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 297-моддасида назарда тутилган адвокат иштирокининг бошланиши кенгроқ талқин этилиши лозимлиги, қолаверса маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш адвокатга юкланганлигидан келиб чиқиб, адвокатни процесс иштирокчиси сифатида “ҳимоячи” деб номлаш лозимлигини инобатга олиб, шунингдек мазкур кодексда адвокатни ҳуқуқларини баён қилинишини мукамамаллаштириш мақсадида ушбу моддани қуйидагича таҳрирлаш таклиф этилади.

297-модда Ҳимоячи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда ҳимоячининг ишда иштирок этишига маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий тартибда ушлаб қўйилган, маъмурий иш қўзғатилган пайтдан бошлаб, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишнинг исталган босқичида рухсат этилади.
Адвокат ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқишга, далилиллар тақдим этишга, илтимосномалар тақдим этиш ва рад қилишга, иш бўйича иш юритишни таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ва иш бўйича қарор бўйича қарор устидан шикоят қилишга ва қонун ҳужжатларида унга берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.
2.6. Адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда мажбурий иштироки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилмаганлиги сабабли, баъзи шахслар, яъни ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари таъминланишида қийнчиликлар юзага келишини инобатга олиб, бу борада хорижий мамлакатларнинг (Қозиғистон Республикаси) қонунчилигидаги ижобий тажрибани эътироф этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳимоячи иштироки шарт бўлган ҳолатларни ҳамда мазкур ҳолатларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини назарда тутувчи қуйидаги таҳрирдаги 2971-моддасини киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
2971-модда Ҳимоячи иштироки шарт бўлган ҳоллар
Қуйидаги ҳолларда ҳимоячи иштироки таъминланади:
1) жисмоний ёки руҳий нуқсонлари туфайли маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ўзининг ҳимоя ҳуқуқини мустақил равишда амалга ошира олмаслигини билдириб, ҳимоячи иштирокини таъминлаш тўғрисида илтимоснома тақдим этганда;
2) маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган ва қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқбузар томонидан ҳимоячи иштирокини таъминлаш тўғрисида илтимоснома тақдим этилганда.
Юқорида назарда тутилган ҳолларда адвокатнинг кўрсатган юридик ёрдами учун ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2.7. Вазирлар Махкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилганюридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳак тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорга илова қилинган низомга адвокатларнинг кунлик юридик ёрдам кўрсатганлиги учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов белгиланиши ҳамда суд мажлисининг танаффус кунлари учун адвокатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи тўлов миқдори белгиланиши тўғрисида ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.


Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish