122
Бадиий гимнастика машғулотлари инсонда чиройли ва текис қомат, енгил ва
табиий юришнинг шаклланишига, ҳаракатларнинг координациясига, эпчиллик,
нафосатга ошно бўлишида ва шахснинг баркамол ривожланишига туртки бўлади.
Мамлакатимизга бадиий гимнастика ХХ асрнинг ўрталаридан кириб
келган бўлсада, мазкур спорт тури билан шуғулланиш
учун кенг имкониятлар
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги қўлга киритилгач яратилди. Ҳозирда
бадиий гимнастика билан шуғулланиш мамлакатимизнинг барча ҳудудларида
оммалашмоқда, ҳатто энг олис қишлоқларда ҳам мазкур спорт тури ривожланмоқда.
Спортчи-қизларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок
этмоқдалар. Ўзбекистоннинг барча ҳудуларидан келган вакилалар иштирок
этадиган ёш тоифалари бўйича чемпионат ва мамлакат биринчиликлари
ўтказилмоқда.
Бадиий гимнастика машқлари йўналтирилган ва дам олиш билан биргаликда,
шунингдек, тиргак ёнида бажариладиган ва гавда, қўл-оёқлар
мушакларини
ривожлантирувчи сакраш, мувозанат сақлаш, бурилиш, айланиш,буюмли ва
буюмсиз ҳаракатларни амалга оширишни ўз ичига олиб, улар нафақат куч ва
ҳаракатчанликни ривожлантиради, балки нафис мушак сезгилари, ҳаракатлар
координацияси
(мувофиқлиги),
тик
қоматни
шакллантиради,
мураккаб
шароитларда
мувозанатни
сақлашга
кўмаклашади.
Бадиий
гимнастика
машқларининг ўзига хос томони рақс, турли хил югуриш ва сакрашр элементлари ва
ҳаракатларини уйғунлаштириш ҳисобланади. Мазкур машқларни бажараётганда
ўқувчилар ўз танасини эркин бошқариш, осонлик билан енгил ҳаракатланиш
кўникмаларига эга бўлади.
Машғулот қатнашчилари бадиий гимнастика машқларини туғри
бажаришни
ўрганиши учун, аввало, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниши, бошқа
турдаги гимнастикадан нимаси билан фарқланишини билиши зарур. Машқларнинг
асосий хусусиятлари яхлитлик ва жўшқинлигида кўринади. Улар қон айланишини,
моддалар алмашинувини яхшилайди, ҳаракатланувчи аъзоларнинг вазифавий
имкониятларини оширади, юрак-қон-томир тизими ва иш қобилиятини орттиради.
Бадиий
гимнастика
машқлари
енгил-қийинлиги
каби
жисмоний
зўриқтиришига қараб ҳам осон ажратилади. Жисмоний зўриқишларни ўзгартириш
орқали тартибга солиб бориш мумкин.
- комплексдаги машқлар миқдори;
- ҳар бир машқдаги
такрорланишлар сони;
- ҳаракат суръати;
- ҳаракат кўлами;
- дам олиш ва машқ орасидаги муддат;
- буюм ва бошқаларнинг вазни ва ўлчами.
Бадиий гимнастика машқларини ўргатиш педагогларнинг ўз машғулотларини
онгли, фаол, тизимли, изчил ва кўргазмали равишда олиб бориш принципларига
мувофиқ амалга оширилади. Таклиф қилинаётган машқ хақидаги дастлабки
тасаввурни ҳосил қилиш учун мураббий топшириқнинг номини туғри номлаши ва
агар имкон булса, секинроқ
суръатда, усулнинг деталларига диққат қаратиб,
бажариб кўрсатиши шарт. Агар машқ қийин бўлса, аввал ўнга яқин ва уни
осонлаштирадиган машқларни қилишга тўғри келади.
Бадиий гимнастика машғулотларини янги бошлаганлар учун 40 дақиқадан
куннинг иккинчи ярмида ҳафтада тўрт марта олиб борилгани маъқул. Машғулот
тузилиши барчага бирдай қабул қилинган тартибдан хеч қандай фарқ қилмайди:
кириш қисми (4-6 дақиқа), асосий қисм (28-30 дақиқа) ва якуний (3-4 дақиқа).
Машғулотнинг биринчи қисмида юриш, югуриш, енгил ўйин топшириқлар каби
машқлар таклиф этилади. Иккинчи қисмда болалар рақс характерига эга бўлган
123
буюм билан ёки буюмсиз ҳаракатли уйин-машқлар бажарадилар. Якуний қисмида
нафас ростлаш ва мушакларни бўшаштирувчи машқлардан фойдаланилади
Машғулотларни яхши шамоллатилган (ҳавоси тозаланган) хонада олиб бориш
зарур. Кийимлар енгил, қулай, ҳаракатланганда ундан уялмайдиган (майка, трусик
ёки чўмилиш кийими) бўлиши керак. Спорт инвентарлари қатнашчиларнинг ёши ва
бўйига мос бўлиши лозим. Машғулот учун тўрт ўлчамда коптоклар, резинали ёки
ипли арғамчи, тахтали ёки пластмассали чамбарак, кенглиги 3-4 см.ли ва узунлиги 3
метргача бўлган
ипакли лента, эбонитли ёки ёғоч таёққа маҳкамланган чилвир
бўлиши зарур. Залда бир нечта учишга мўлжалланган гимнастик нарвон ва
девордан 15-20 см. масофада бола бели баравар узун рейка ўрнатилгани маъқул.
Агар бунинг иложи бўлмаса, машқни стул суянчиғини ушлаган ҳолда бажарилади.
Машғулотга буюмлар билан олиб бориладиган машқларни болалар сафланиш,
янгидан сафланиш, юриш, югуриш ва бошқа ҳаракатларни қилишда
бир мунча
билим ва кўникмага эга бўлгач, аста-секинлик билан қўшилади. Шу туфайли
дарсларда тартиблиликка осон эришилади. Энг аввал, болаларга нарсаларни тартиб
билан олиш, бериш, уларни қўлда тўғри ушлаш, узатиш ва юмалатишни ўргатиш
зарур. Болалар буюмли машқларни бажаришганда аниқ суръат ва ритмда, ҳамда
ҳаракатни такрорлаганда ўша суръатни сақлаб туриши жуда муҳим.
Эстафета ва ҳаракатли ўйинлар вақтида жароҳатланишнинг олдини олувчи
чора-тадбирларга риоя қилиш керак: масалан, югуриш ва сакраш вақтида болалар
орасидаги масофани сақлаш, майдонни бегона буюмлардан бўшатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: