Нархнинг ҳар қандай ўзгариши, биринчидан: реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи силжийди ва истеъмолчи сотиб олиши мумкин бўлган неъматлар таркибини ўзгартиради; иккинчидан - нархлар нисбатини ўзгартиради ва бир неъмат (Б) билан бошқа неъмат (А) алмаштирилади.
Б неъмат
Б
Б
Б1
Б3
Б2
A
A
A
A3
A2
A1
E1
E3
U2
E2
U1
А неъмат
X2
X1
Бюджет чизиғининг бошланғич ҳолати БА ва А неъмат нархи пасайгандан кейинги ҳолати БА келтирилган. Бошланғич бюджет чизиғида U1 бефарқлик эгри чизиғига мос келувчи оптимал мажмуа E1 нуқта билан ифодаланган. E1 нуқтада истеъмолчи Бнеъматдан Б1 миқдорда, A неъматдан A1 миқдорда сотиб олади. A неъматнинг нархи тушгандан кейин, янги оптимал мажмуа БА бюджет чизиғи билан U2 бефарқлик эгри чизиқлари кесишган E3 нуқтага ўтади. E3 нуқтада истеъмолчи Б3 миқдорда Б неъматдан ва A3 миқдорда A товардан сотиб олади. Демак, A неъмат нархининг пасайиши истеъмолчининг реал даромадини, унинг товар сотиб олиш имкониятини оширади, яъни унинг ўз эҳтиёжини қондириш даражасини оширади. Бу ерда A неъматни истеъмол қилиш ҳажмининг умумий ўзгариши (унинг нархи тушиши ҳисобидан) расмда A1A3билан белгиланган. Истеъмолчи бошида 0A1 миқдорда неъматдан сотиб олади, нарх ўзгаргандан кейин сотиб олиш ҳажми 0A3 га ўзгаради. Б товарни сотиб олиш ҳажми 0Б1 дан 0Б3 га қисқарди. A неъмат истеъмолининг умумий ўзгариши A1A3 га умумий самара дейилади. Энди умумий самарани даромад самарасига ва алмаштириш самарасига қандай ажралишни кўрамиз. Даромад самарасини аниқлаш учун БА бюджет чизиғига параллел қилиб БА бюджет чизиғини U1 бефарқлик эгри чизиғига уринадиган қилиб ўтказамиз ва бу урилган нуқтани E2 деб белгилаймиз. E2 нуқтага мос келувчи оптимал мажмуадаги A неъмат миқдори A2 га тенг ва у A1A3 умумий самарани икки қисмга ажратади: A1A2 ва A2A3. A2A3 ўзгаришга даромад самарасидейилади ва A1A2 ўзгаришга - алмаштириш самараси дейилади.
Бюджет чизиғининг бошланғич ҳолати БА ва А неъмат нархи пасайгандан кейинги ҳолати БА келтирилган. Бошланғич бюджет чизиғида U1 бефарқлик эгри чизиғига мос келувчи оптимал мажмуа E1 нуқта билан ифодаланган. E1 нуқтада истеъмолчи Б неъматдан Б1 миқдорда, A неъматдан A1 миқдорда сотиб олади. A неъматнинг нархи тушгандан кейин, янги оптимал мажмуа БА бюджет чизиғи билан U2 бефарқлик эгри чизиқлари кесишган E3 нуқтага ўтади. E3 нуқтада истеъмолчи Б3 миқдорда Б неъматдан ва A3 миқдорда A товардан сотиб олади. Демак, A неъмат нархининг пасайиши истеъмолчининг реал даромадини, унинг товар сотиб олиш имкониятини оширади, яъни унинг ўз эҳтиёжини қондириш даражасини оширади. Бу ерда A неъматни истеъмол қилиш ҳажмининг умумий ўзгариши (унинг нархи тушиши ҳисобидан) расмда A1A3билан белгиланган. Истеъмолчи бошида 0A1 миқдорда неъматдан сотиб олади, нарх ўзгаргандан кейин сотиб олиш ҳажми 0A3 га ўзгаради. Б товарни сотиб олиш ҳажми 0Б1 дан 0Б3 га қисқарди. A неъмат истеъмолининг умумий ўзгариши A1A3 га умумий самара дейилади. Энди умумий самарани даромад самарасига ва алмаштириш самарасига қандай ажралишни кўрамиз. Даромад самарасини аниқлаш учун БА бюджет чизиғига параллел қилиб БА бюджет чизиғини U1 бефарқлик эгри чизиғига уринадиган қилиб ўтказамиз ва бу урилган нуқтани E2 деб белгилаймиз. E2 нуқтага мос келувчи оптимал мажмуадаги A неъмат миқдори A2 га тенг ва у A1A3 умумий самарани икки қисмга ажратади: A1A2 ва A2A3. A2A3 ўзгаришга даромад самараси дейилади ва A1A2 ўзгаришга - алмаштириш самараси дейилади.