Спорт – эстетик тарбиянинг замонавий воситаси.
Спорт эстетик тарбия воситаси
сифатида замонавий инсонни камол топтиришда алоҳида эътиборга эга. Ҳозирда спортни
ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган асосий
мақсад авлодни жисмонан бақувват, соғлом, ватаннинг жасур ҳимоячиси қилиб тарбиялашдир.
Соғлом турмуш тарзи эстетикаси.
Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эстетик
тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта ва уларга, ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбия тарбияни киритиш
мумкин. Соғлом турмуш тарзи эстетикасига анъанавий ва замонавий ёндошувлар мавжуд. Эстетик
тарбиянинг турлари ва йўналишларига: оммавий ахборот воситалари; санъат; бадиий адабиёт
киради. Шахсни эстетик тарбиялашда таълим тизимининг роли ниҳоятда аҳамиятлидир. Меҳнат
эса - турмуш эстетикасининг муҳим омили ҳисобланади. Инсонда хулқ гўзаллигини
шакллантиришнинг замонавий кўринишлари мавжуд бўлиб, дидлилик ва фаросатлилик – юксак
маданият белгиси, фаросатсизлик эса шахс камолотидаги иллат ҳисобланади.
Эстетик тарбия моҳиятан инсоний идеал билан боғлиқ бўлиб, эстетик идеал эгаси нафис
дидга, покиза туйғуларга эгалиги билан ажралиб туради. Маълумки, шахс ижтимоий
тараққиётнинг турли хил жабҳаларида бевосита ва билвосита иштирок этади ва фаолият олиб
боради, шахс бу билан ижтимоий тараққиётнинг эстетик субъектига айланади.
эстетик тарбия
– жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак берувчи муҳим унсур
бўлиб, у инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда ана шу орқали инсонни жамият
муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.
Турмуш эстетикаси.
Турмуш эстетикаси деганда биз инсоннинг воқеликка кенг қамровли
эстетик муносабатини тушунамиз. У ҳозирги пайтда кийинишидан тортиб, хулқий гўзалликкача,
оилавий анъаналардан тортиб, оилавий маконгача бўлган эстетик “доирани” ўз ичига олади.
Турмуш эстетикасида энг муҳими, одамларнинг нарсалар дунёсига, гўзаллик ва улуғворлик
орқали қарашлари эстетик дидга, ижтимоий идеалларга ўзига хос муносабатлари намоён бўлади,
пировард натижада у турмуш маданиятининг юксалишига хизмат қилади
Биринчи навбатда турмуш эстетикаси инсоннинг хулқий гўзаллик қонун-қоидаларига риоя
қилиб яшашини тақозо этади. Хулқий гўзаллик эса оилада жамоат жойларида ўзини тутишни,
бошқалар билан мулоқотда, касбий муносабатларда муомала одоби ва этикет нуқтаи назаридан
ёндашувни, ўзаро суҳбатларда ҳам сўз воситасида (вербал), ҳам новербал жиҳатларнинг гўзал
бўлишини таъминлайдиган маънавий ҳодисадир. Турмуш эстетикасида мода алоҳида аҳамиятга
эга. Маълумки, мода деганда ташқи маданият шаклларининг вақти-вақти билан қисман ўзгариши
ва такрорланиб туршини тушунамиз. Бундай такрорланишлар ва ўзгаришлар иқтисодий,
маънавий, ахлоқий, эстетик омиллар каби ижтимоий асосга эга бўлади.
Турмуш эстетикаси айни пайтда оилавий муҳитдаги нафосат муаммоларига ҳам катта эътибор
қилади. Оиладаги нафосат, одатда, мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ўқув юртларидаги
эстетик тарбия билан уйғун олиб борилиши турмуш маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият
касб этади. Бунда оилавий анъаналар, ота-онанинг намунавийлиги ва фарзандларга эстетик
шароит яратиб бериши катта рол ўйнайди. Ота ёки она чолғу асбобларидан бирини (дуторми,
рубобми, пианиноми) чалишни, профессионал даражада бўлмаса-да, билиши, китоб ўқишга
иштиёмандлиги, вақт топиб фарзандларни қўғирчоқ ёки ёшлар театрига, циркка, спорт ўйинлари
томошаларига олиб бориши болалар эстетик диднинг шаклланишига, оила турмушининг эстетик
тиклашига имкон яратади.
Барпо этилаётган янги кўчалар, йўллар, майдонлар, тарихий меъморчилик ёдгорликлари
инсонда юксак масъулият, гўзалликларни асраш руҳиятини туғдиради. Инсоннинг гуллар ва ранг-
баранг ноз-неъматлар билан безатилган оқ дастурхон атрофида ўзини тута билиши ҳам унинг
эстетик онги ва маданияти даражаси билан белгиланади. Халқимиз қадимдан меҳмондўстликнинг
ахлоқий, шу билан бирга, эстетик меъёрларини яратганлиги маълум. Табиийки, бу нарса одоб-
ахлоқ эстетикасида ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |