6. “Яримўтказгичлар физикаси” фанидан маъруза матнлари


Ҳақиқий кристаллардаги нуқсонлар



Download 4,64 Mb.
bet4/47
Sana22.02.2022
Hajmi4,64 Mb.
#108739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
6. ЯУФ III курс маъруза матнлари

1.3. Ҳақиқий кристаллардаги нуқсонлар



Ҳақиқий кристалларда қатор сабаблар туфайли турли хил нуқ-сонлар мавжуддир. Нуқсонлар деганда атомларнинг кристал панжа-радаги нормал жойларидан силжиши ёки кристал панжарага бегона атомларнинг кириб қолиш ҳоллари тушунилади. Бундай нуқсонлар кристаллга махсус ташқи таъсир кўрсатиш жараёнида ёки бошқариб бўлмайдиган тасодифий омиллар туфайли юзага келади. Айниқса, яримўтказгич кристаллар кўпчилик нуқсонларга ўтасезгир бўлади. Яримўтказгичларда содир бўладиган қатор ҳодисалар (электрик ўт-казувчанлик, диффузия, кристалларнинг ўсиши, оптик ва бошқа хоссаларнинг намоён бўлиши ва ҳоказолар) кристалл панжарадаги нуқсонларнинг таъсири билан тушунтирилиши мумкин.
1.3а-расм. Кристалл панжарада вакансия ёки Шоттки ну=сони
1
.3б-расм. Кристалл панжарада тугунлараро атом

1
.3в-расм. Кристалл панжарада атомларнинг жойлашиши:


1-тугунлар; 2-тугунлараро киришма атомлар

Кристалларда учрайдиган нуқсонларни тўртта гуруҳга ажра-тиш мумкин. Булар нуқтавий, чизиђий, сиртий ва ҳажмий нуқсон-лардир. Нуқтавий нуқсонлар кристалл панжаранинг баъзи нуқтала-рида панжаранинг ўз атомлари йўқлиги ёки бирорта ортиқча атом мавжудлиги натижасида юзага келади. 1.3(а, б, в,. г, д)-расмда энг кўп учрайдиган нуқтавий нуқсонлар тасвирланган. Агар кристалл панжаранинг бирор тугунида хусусий атом етишмаса (1.3а-расм) у холда бундай нуқсон вакансия ёки Шоттки нуқсони деб аталади. Кристалларда баъзибир ҳолларда вакансиялар жуфти мавжуд бўлади. Бундай нуқсонлар дивакансиялар деб аталади. Агар тугунлар орасида ортиқча атом жойлашган бўлса, бундай нуқсон киришмавий нуқсон (1.3б-расм) деб аталади. Кристалл панжаранинг тугунларида ёки ту-гунлари орасида жойлашган киришма атомлар ҳам нуқтавий нуқсон дейилади (1.3г-расм).




1.3 г-расм. Кристалл панжаранинг нуқтавий нуқсони:


1-тугунлараро киришма атом; 2-тугундаги киришма атом

Вакансия ва тугундан чиқиб қолган хусусий атом жуфти ҳам нуқтавий нуқсон ҳисобланади ва Френкель жуфти номи билан юри-тилади (1.3д-расм).



1.3д-расм. Френкель нуқсони: вакансия ва тугундан чиққан хусусий атом жуфти





Чизиђий нуқсонларга чегаравий ва винтсимон дислокациялар таалуқлидир. Чегаравий дислокация 1.4 а-расмда тасвирланган. Бу хил дислокациялар атомларнинг шундай тартибсизлигидан иборатки, бунда чексиз кўп атомлар текисликлари ичида битта дислокация чи-зиђи билан тугайдиган атомлар яримтекислиги кузатилади. Агар кристаллни ҳаёлан яримтекислик билан кесиб, кристаллнинг ажрал-ган қисмларини яримтекислик чегараси йўналиши бўйлаб бир бир-лик атомлар орасидаги масофагача силжитсак, винтсимон дислока-ция (1.4 б-расм) тасвирини тасаввур қилишимиз мумкин.
1.4а-расм. Кристалл панжарадаги чегаравий дислокация



1.4б-расм. Кристалл панжарадаги винтсимон дислокация


С
иртий нуқсонлар икки тур: ташқи ва ички бўлади. Кристалл сиртининг бошқа муҳит билан чегарадош бўлганлиги ташқи нуқсон-ларнинг юзага келишига асосий сабабчидир. Муҳит билан ўзаро таъ-сирлашиш натижасида кристалл сиртида адсорбцияланган бегона атомлар қатлами, оксидланган қатлам ва бошқа сиртий нуқсонлар юзага келади. Ички нуқсонлар кристалл панжара бир хил ориента-циядан иккинчи хил ориентацияга ўтган жойларда юзага келади. Бундай нуқсонларга қўшмоқланиш текисликлари, поликристалл жисмлар доначаларининг чегаралари, кичик бурчакли дислокация чегаралари киради.


1.5-расм. Кристалл панжаранинг ҳажмий нуқсонлари


Ҳажмий нуқсонларга стехиометриядан четланиш, вакансиялар мажмуаси (1.5-расм) ёки бошқа элементар нуқсонлар тўплами ва дарз кетган жойлар, бўшлиқлар, бошқа фазаларнинг аралашмаси ка-би тартибсизликлар ва ҳоказо нуқсонлар киради.


Биз юқорида зикр қилиб ўтган нуқсонлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтирмаймиз. Бу мавзу билан қизиққан ўқувчига махсус адабиётга мурожаат қилишни тавсия этамиз. Келгусида айниқса ки-ришма атомлар билан бођлиқ нуқсонларни кўп учратамиз. Чунки, зарур параметрларга эга бўлган яримўтказгичлар олишнинг кенг тар-қалган йўли-унга маълум миқдорда зарур киришма киритишдир.
Биз шу мавзуга қисқача бўлса ҳам тўхталиб ўтганимизнинг асосий сабаби шундаки, яримўтказгич хоссаларига ва у асосида ясалган турли хил яримўтказгич асбоблар электрфизик параметрла-рига ҳар қандай нуқсон ҳам жуда кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун техникада соф, тузилиш нуқтаи назардан бенуқсон яримўтказ-гич материаллар олиш муаммоси доим алоҳида ўрин эгаллайди.



Download 4,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish