5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


Фаолиятини вақтинча тўхтатган ЯТТни кейинги фаолиятини текширувдан ўтказиш ва натижалари бўйича чора кўриш



Download 1,19 Mb.
bet20/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

Фаолиятини вақтинча тўхтатган ЯТТни кейинги фаолиятини текширувдан ўтказиш ва натижалари бўйича чора кўриш
Белгиланган тартибда расмий равишда ўз фаолиятини тўхтатган даврда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган жисмоний шахслар фаолиятини текшириш Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (ҳудудий комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга оширилади. Бунда уларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатишигача бўлган даврдаги фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний шахс фаолиятида ўтказилган текшириш якуни бўйича далолатнома ДСҚнинг 2010 йил 4 мартдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган «Солиқ тўловчиларда солиқ текширувларини ташкил қилиш, ўтказиш ва ҳужжат билан расмийлаштиришга доир услубий тавсиялар»га мувофиқ тузилади.
Текшириш материаллари ДСҚнинг 2011 йил 11 ноябрдаги 329-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Давлат солиқ хизмати органларида солиқ текшируви материаллари ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир тузилган материаллар ҳаракати тўғрисида»ги Регламентга асосан кўриб чиқилади.
Фаолиятини вақтинча тўхтатган ЯТТнинг фаолиятини амалга ошириш манзили давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар) ҳудудидан ташқаридаги бозор ёки савдо комплексларида бўлса, рўйхатдан ўтказувчи органнинг бу тўғрисидаги ДСИга тақдим этган ахборотининг нусхаси 2 кун муддат ичида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг тегишли ҳудудий бўлимига назоратни амалга ошириш учун расмий хат орқали ҳамда электрон шаклда юборилади.
Ўз навбатида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлими ушбу ахборотни олгандан кейин узоғи билан 5 кун муддатда ЯТТнинг кейинги ҳолатини ўрганиб, натижаси бўйича ДСИга ёзма маълумот ҳамда ушбу қўлланманинг 1-а-иловасига мувофиқ далолатнома нусхасини (сканер нусхасини электрон ахборот алмашинуви орқали) тақдим этади.
Амалдаги тартибга кўра, доимий яшаш жойидан давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини бошқа жойда амалга оширадиган ЯТТ бўйича рўйхатдан ўтказувчи органдан фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги тўғрисида олинган ахборот нусхаси 2 кун муддатда фаолиятни амалга ошириш жойидаги ҳудудий ДСИга хат орқали ҳамда электрон шаклда юборилади.
Ўз навбатида ЯТТнинг фаолиятни амалга ошириш жойидаги ҳудудий ДСИ ушбу ахборотни олгандан кейин узоғи билан 5 кун муддатда ЯТТнинг кейинги ҳолатини ўрганиб, натижаси бўйича ДСИга ёзма маълумот ва ушбу қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ далолатнома нусхасини (фото нусхасини электрон ахборот алмашинуви орқали) юборади.
Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларни кейинги ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича хисоботни участка давлат солиқ инспекторлари мазкур қўлланманинг 2-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 2 санасига қадар ДСИ бошлиғига, ДСИ томонидан мазкур қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 3 санасига қадар ДСБга, ДСБ томонидан мазкур қўлланманинг 4-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 5 санасига қадар ДСҚга тақдим этадилар.
Давлат солиқ инспекциялари билан Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ўртасида рўйхатдан ўтган ҳамда фаолиятини вақтинча (бутунлай) тўхтатган тадбиркорлар тўғрисида ҳар ойнинг 3-санасига солиштирма далолатнома тузилади.
Ҳудудий давлат солиқ органлари, рўйхатдан ўтказувчи орган ҳамда МФЙ (ҚФЙ) ходимлари билан биргаликда фаолиятини вақтинча тўхтатиб, узоқ муддатдан буён қайта тикламаган ЯТТларга ўз фаолиятларини ихтиёрий тўхтатиш чораларини кўриш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширади.

7. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш хусусиятлари


Ўзбекистон шароитида сув қадрли ресурс ҳисобланади. Чунки, республикамизда қишлоқ ҳўжалиги асосан суғориладиган ерлардан иборат. Сув ҳар қандай давлат учун асосий бойлик ҳисобланади.
1998 йилга қадар сувдан фойдаланаётган корхоналар “сув учун тўлов” тўлашар эди. Истеъмолчиларнинг сувдан самарали, тежаб фойдаланиш мақсадида Республикамиз солиқ қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, 1998 йил 1-январдан бошлаб, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди. Ушбу солиқ умумдавлат солиқлари таркибига кириб, Республика бюджетининг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги 1449-сонли Қарорига асосан, ушбу солиқ тушуми маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказиладиган бўлди.
Тадбиркорлик фаолияти давомида сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.
Юридик шахслар сувдан фойдаланиш жойида давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиниш жойидан қатъий назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдилар.
Бино (хона)ни ижарага олган ва ўзлари сув этказиб бериш тўғрисида шартнома тузган юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мустақил равишда тўлайдилар.
Мулкчилик ва бўйсуниш шаклидан қатъий назар, иссиқ сув ва буғ узатувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни улар томонидан юзадаги ва ер ости манбаларидан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми учун тўлайдилар.
Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ер усти манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари, турли хил канал ва ҳовузлар киради.
Ер ости манбаларига артезиан қудуқлар ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи киради.
Фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми солиқ солиш базаси ҳисобланади.
Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар.


Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish