5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet2/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Диалектиканинг тарихий ривожи
иалектика элементлари Қадимги Ҳиндистон ва Хитой фалсафасида ҳам мавжуд бўлган. Масалан, даосизм фалсафасига кўра, дунёда ҳеч нарса доимий эмас: бир хилнарсалар кетади, бошқалари келади, бирлари равнақ топади, бошқалари завол топади. Ҳодисалар муайян етуклик даражасига еткач, ўз зиддига айланади: нотўла тўлага, эгри тўғрига, бўш нарса тўла нарсага айланади, эски янги билан алмашади.
Фалсафа тарихида Қадимги юнон диалектикасини алоҳида айтиб ўтмоқ жоиз. Гераклитнинг фикрича, ҳамма нарса мавжуд ва айни вақтда мавжуд эмас: ҳамма нарса ўткинчи, доимо пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш жараёнида бўлади. Масалан, унинг фрагментларидан бирида бундай дейилади: «Биздаги айни бир нарса – жонли ва жонсиз, уйғоқ ва ухлоқ, ёш ва қари. Ахир, бу ўзгарган ўшадир ва аксинча, ўша ўзгарган будир»1. Диалектик қарашлар Арастуда унинг модда билан шакл ўртасидаги нисбатни уларнинг бир-бирига ўтиш имконияти ва шароити сифатида қилган таҳлилида мавжуддир. Ҳар бир нарса бошқа нарсага: мармар ҳайкалга, дарахт столга айланиши мумкин ва ҳакозо.
Диалектик ғоялар ўрта асрлар фалсафаси доирасида ҳам ривожланиб борди, айниқса, фалсафа теология хизматкорига айлантирилган Ғарбий Европага қараганда Яқин ва Ўрта Шарқда кўпроқ ривожланди. Янги замонда умуман XVII-XVIII асрлар фалсафасида тафаккур усулини метафизик усул деб тавсифлаш мумкин бўлсада, Декарт, Спиноза, Лейбниц ва бошқаларда диалектик ғояларни учратиш мумкин.
Диалектика немис классик фалсафаси доирасида ва энг аввало Хегел фалсафасида кучли ривожланди. Агар антик диалектика ақлий фаразларга (масалан, дунёнинг ўзгарувчанлиги, зиддиятлилиги тўғрисидаги ғояларга) асосланган бўлса, Хегел диалектикаси асосан ўз замонасининг илмий ютуқларига таянди ва назарий ғояларнинг мукаммал тизими сифатида гавдаланди. Хегел энг аввал диалектиканинг асосий тушунчаларини – унинг категориал аппаратини таърифлаб берди, бу аппарат бугунги кунда ҳам муваффақиятли амал қилиб турибди. Хегел диалектикасининг асосий тушунчалари ва қонунлари тизими алоқалар, ўтишлар, ўзгаришларнинг турли-туманлигини ва умуман ривожланишни жараён сифатида акс эттира олар эди. Хегел биринчи бўлиб тараққиётнинг асосий қонунларини: сифат ва миқдор ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонунини, қарама-қаршиликларнинг бирлиги ва кураши қонунини, инкорни-инкор қонунини таърифлаб берди. Хегел диалектиканинг асосий принципларини: ҳодисаларнинг универсал алоқаси принципини, қарама-қаршиликлар бирлиги принципини, диалектик инкор орқали ривожланиш принципини диалектик тафаккур нормаси сифатида таърифлаб берди. К.Маркс ва Ф.Энгельс диалектика билан материализмни бирга қўшиб, диалектик материализм назариясини яратдилар ва уни билиш жараёнларига, табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига татбиқ этдилар.
Ҳозирги замон фалсафасида диалектика фалсафий билимнинг муҳим элементи сифатида мавжуддир. Фалсафада диалектика ғояларини ишлаб чиқишда экзистенционалдиалектика ва мессианлик диалектикаси каби бир қатор йўналиш-ларни кўрсатиш мумкин. Экцистенциал диалектика инсон «Мен»ининг ривожланиш қонуниятини тушунишга уринади. Мессианлик диалектикаси ўз таълимотига практика тушунчасини асос қилиб олади ва бутун дунёга социология категориялари нуқтаи-назаридан қарайди. XX аср диалектик фалсафасининг маълум йўналишларидан бири машҳур Франкфурт мактабининг намоёндаларидан бири Т.Адорнонинг негатив диалектикасидир. Бу мактабнинг асосий ғоясига кўра, ривожланиш бузишдир, ҳаммани ва ҳамма нарсани инкор этишдир. Т.Адорнонинг «негатив диалектикаси»га кўра, қарама-қаршиликлар кураши, миқдорнинг сифатга ўтиши, турли тизимларнинг ўсиши ва мураккаблашувига эмас, балки аксинча, унинг парчаланишига, ўлишига йўналган. Адорно ижтимоий тизимларнинг ривожланишига диққатни жалб қилади ва ривожланишнинг асоси регрессив ижтимоий ўзгаришлардир (рефлексиянинг ўлиши, унинг стереотип реакциялар, фикрлаш шаблонлари билан алмашиниши ва ҳакозолардир), деб билади. Жамиятда бу оммавий маданиятнинг ривожланиши ва ёйилиши, инсоний муносабатларнинг стандартлашуви, ўзига хосликларнинг йўқотилиши орқали ифодаланади. «Негатив диалектика»да инкор ҳар қандай тушунчалар тизимидан воз кечиш, қандайдир позитив модель бўлмаган утопиянинг конкрет имкониятларини деб ҳар қандай диалектикликни инкор этиш сифатида кўринади.
Диалектика соҳасида француз файласуфи Г.Башлярнинг неорационализми вужудга келади. У билиш жараёнида рационализм билан эмпиризмнинг доимий (диалектик) ўзаро таъсирини кўрди. Башляр ноклассик фан тушунчасини киритди. Унга хос нарса, қандайдир узил-кесил ҳақиқатлардан воз кечиш, очиқлик (экспериментал раддияга тайёрлик), янги эмпирик маълумотларни тушунарли умумлаштиришга синтезлаштирувчи лаёқат, билимнинг турли шакллари, тузилмалари ва соҳалари ўртасидаги янги алоқаларни топишдир. Биологик тадқиқотлар соҳасида – бу Александернинг эмержент диалектикасиҳамда Р.Ж.Коллингвуд асарларида ўз ифодасини топган тарихий билиш диалектикасидир.
Билишнинг методологик тамойиллари – бу ҳар бир фалсафий назариянинг энг умумий, тизимий элементларидир. Бир томондан, бундай тамойиллар тизимининг шаклланиши бу фалсафий тафаккурнинг юқори даражада ривожланганлигининг кўрсаткичидир. Чунки бундай тизим таркибида фалсафа ва фан тараққиётида яратилган билимлар йиғилади ва синтез қилинади. Иккинчи томондан фалсафий назариянинг квинтэссенциясини, моҳиятини ва энг асосий мазмунини ташкил қилувчи методологик тамойиллар тизими фалсафа келгуси ривожининг сермахсул қуроли ва воситаси бўлиб ҳизмат қилади. Фалсафий таълимотнинг методологик тамойиллар тизими унинг ялпи бойлиги ва эвристик аҳамиятини энг кучли, синтетик ва умумлашган тарзда ифода этади.
Турли фалсафий тизимлар турли фалсафий методологик тамойилларга асосланади. Биз диалектик фалсафанинг методологик тамойилларини баён қилишга ҳаракат қиламиз. Диалектик фалсафада методологик тамойиллар элементлари ўзаро боғланган ва ўзаро таъсир қилувчи бирбутун изчил тизимни ташкил қилади. Бу тамойиллар мазмуни ўзгармас, қотиб қолган эмас ва фалсафа, фан, амалиёт ютуқлари асосида янгиланиб, бойитилиб ва конкретлаштириб борилади.
А

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish