4-мавзу: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар шароитида ташкилий хулқ Режа: Ташкилий ва инновацион ўзгартиришлар тушунчаси Ташкилотлардаги ўзгартиришларни бошқариш



Download 150,17 Kb.
bet4/5
Sana23.06.2022
Hajmi150,17 Kb.
#696856
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5251412845886707592

Одамларнинг мавҳумликдан қўрқиши. Мавҳумликка одамлар кўпинча хавфсираб қарайдилар. Ишдаги ҳар қандай ўзгартириш мавҳумликни келтириб чиқаради. Масалан, янги иш бошлаётган кишилар бу ишни талаб даражасида бажара олишларига шубҳа билан қарайдилар. Бундай вазиятларда ўзгартиришларнинг ўзи эмас, балки уларнинг номақбул оқибатларга олиб келиши мумкинлиги шубҳага сабаб бўлади.
Иқтисодий сабаблар. Агар ўзгартиришлар давомида ўз даромадлари камайиб қолса ёки камайиш дараги бўлса, одамлар бундай ўзгартиришларга қаршилик қилишлари мумкин. Ишлаётган одамлар муайян миқдордаги пулни қандай қилиб топишни биладилар. Илгариги иш тартиби ўзгариши оқибатида иш ҳақи камайиб қолишидан чўчийдилар
Ўзгартиришларга ташкилий қаршиликнинг асосий манбалари. Ўзгартиришларга муайян даражада қаршилик қилиш ташкилотнинг табиатига хос хусусиятдир. Ташкилот ишининг ҳамма соҳаларида барқарорликка эришилса, ишлар яхши бораверади. Ташкилот бирор янгиликни бошлаши биланоқ, унумдорлик пасайиши мумкин. Ўз фаолиятидаги унумдорлик ва самарадорликни сақлаб қолиш учун ташкилот табиий равишда ўзгартиришларга қаршилик қилади. Ўзгартиришларга қаршилик умуман ташкилот томонидан ҳам, унинг айрим бўлинмалари томонидан ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ташкилий тузилма. Ҳар бир ташкилот самарали бўлиши учун барқарорликка интилади. Ана шу барқарорликни айни ана шу тузилма таъминлайди. Тузилмага биноан ходимларнинг вазифалари аниқланган, ишдаги тартиб-қоидалар, ахборот оқими ва ҳоказолар белгилаб қўйилган бўлади. Уларни ҳар қандай тарзда ўзгартириш тадбирлари қаршиликка учраши табиий.
Ташкилий маданият. Ўзгартиришларни амалга оширишда ташкилий маданият жуда муҳим роль ўйнайди. Ташкилий маданиятни ўзгартириш жуда қийинлигини, ўзгартиришлар давомида бу жиддий тўсиқ бўлишини ҳисобга олиш керак.
Воситаларнинг чекланганлиги. Маълумки, ҳар қандай ўзгартириш анчагина маблағ ва вақтни, малакали ходимлар, бошқа турдаги ресурсларни талаб қилади. Ана шу воситалар етарли бўлса, ташкилий ўзгартиришларнинг муваффақиятли ўтиши тайин.
Ташкилотлараро келишувлар. Бундай келишувлар ташкилот ва одамларнинг зиммасига феъл-атворни тартибга солувчи ёки чекловчи аниқ-равшан мажбуриятлар юклайди. Чунончи, ҳар қандай ташкилот хомашё етказиб берувчилар билан, маҳсулотни сотиб олувчилар билан бир талай шартномалар тузган бўлади. Касаба уюшмаси билан ҳам шартнома асосида иш юритилади. Жаҳон хўжалик амалиётида касаба уюшмалари ходимларнинг манфаатига мос келмайдиган ўзгартиришларга тўсқинлик қилганлари маълум.
Ташкилотларнинг инновация соҳасидаги тадбирлари ҳам қаршиликларга учраб турганлиги ҳақида мисоллар бор.
Бундай ҳолатларда ташкилотларнинг инновацион фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни кўриб чиқиш одат тусига кирган. Масалан, баъзи олимлар ўтказган тадқиқотлар кўрсатишича, қўйидаги омиллар кўзга яққол ташланади:
- ташкилотларнинг молиявий маблағи ва малакали ходимлари етишмаслиги, инновацион имконияти пастлиги, мазкур фаолиятнинг юқори инновацион қалтислик хавфининг юқорилиги (ички омиллар);
- давлатнинг инновацияларни қўллаб-қувватлашга етарли маблағ ажратмаслиги, дунёдаги янги технологиялар тўғрисидаги ахборотнинг камлиги(ташқи омиллар).
Инновация фаолиятида қатнашувчи шахсларнинг феъл-атворида олтита тоифа кўзга ташланади:
Инноваторлар – улар ўз ғояларини таклиф этадиган ва қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган ташаббускорлар бўлиб, ўз таклифлари рўёбга чиқарилиши учун курашадиган, бу йўлда ҳатто можаролашувдан ҳам тап тортмайдиганлардир.
Янгилик тарафдорлари – янгилик муҳимлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин уни дарҳол қўллаб-қувватлайдиганлардир. Ташаббускорнинг таклифи жорий этилишини хоҳлайдиган раҳбар ана шуларга таяниб иш тутмоғи лозим. Аммо у якдиллар гуруҳини ташкил қилаётганида янгиликнинг далил-исботли эканига ишонч ҳосил қилиши керак.
Янгиликка иккиланиб қаровчилар – янги таклифнинг аҳамиятини етарлича тушунмаётган ёки унинг фойдасидан зарари кўп бўлиши эҳтимолидан чўчийдиганлар.
Бетарафлар – янги таклифларга бефарқ қаровчилар.
Ишончсизлик кайфиятидагилар – янгиликлардан салбий оқибатларни қидирувчи ходимлар.
Янгиликларга терс қаровчилар – янгиликка қаршилик қилувчилар.
Раҳбар янгиликларга ходимларнинг қарашлари ҳар хил эканлигини эътиборга олиб, инновация дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг барча босқичларида муайян феъл-атвор тактикасини пухта ўйлаб тузиши зарур.

Download 150,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish