4-Мавзу. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:
1. Қонун устуворлиги ва Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш.
2.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.
3.Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик.
1. Қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
Ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – Ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. Дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушунчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ тушунчадир.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият қонун усутуворлигини таъминлаш ва қонунчиликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли аҳборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши баён этилган.
Қонун устуворлиги таъминлансагина адолат қарор топади, инсонлар миллати, тили, урф-одати, анъанаси, қадриятлари, диний эътиқоди, жинси, ижтимоий аҳволи кабиларда тенгликка эришадилар. У мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида барқарорлик таъминланишининг асоси ҳисобланади. Қонун оёқ ости қилинган мамлакатда талон-торожлик, тенгсизлик, адолатсизлик, зўравонлик ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келади. Ана шунинг учун ҳам қонун устуворлиги умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган. Қонун билан яшашни миллат вакилларининг дунёқарашига айланишига эришиш, миллий ривожланишнинг муҳим йўналишини ташкил қилади. Яъни, фуқаролар қонунга бўйсунсагина, уларга итоат этсаларгина адолат ҳукмрон бўлади. Ҳеч ким жазодан қочиб қутула олмайди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда “...энди биронта фуқаро қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилмаслиги шарт. Конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли кафолатлар яратишимиз зарур”1.
Президентимиз суд, миллий хавфсизлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишига фақат ва фақат халқимизнинг ўзи баҳо беришини, улар учун ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилишдан иборатлиги айтилди. Энг асосийси, биз бир идора қўлида барча ваколат ва ресурслар тўпланиб қолишига, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати принципи бузилишига йўл қўймаслигимиз зарурлиги уқдирилди.
Қонунларга қатъий риоя этилиши жиноятчиликнинг олдини олишнинг, қонун бузилишига йўл қўймасликнинг зарур шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қонуннинг кучи, обрўси, таъсири, амалий аҳамияти ҳаётда унинг ҳалол, ҳақиқий, одилона татбиқ этилишидадир. Дарҳақиқат, қонунларга сўзсиз итоат этилиши натижасида 2018 йилда 3 минг 205 та маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмаган, дея қайд қилади Президентимиз 2018 йил 28 декабрда қилган Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Агар қонун ижрочилари бурчлари ва масъулиятларига холисона одилона ёндашиб, тўғри йўлдан тоймай Ватан, давлат манфаати ва тақдирини ўзлари учун олий мақсад деб ҳисоблаб қонунларни турмушга адолатли қўлласалар, бундан давлат ва жамият ҳам, халқ ҳам наф кўради.
“Қонун – ижроси билан кучли” деган иборага урғу берадиган бўлсак, ғоявий қараш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасаддилар учун асосий мақсад, жамият, халқ ва Ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим.
Ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонуннинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқуқий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар ғоявий қараш қонунлар тантана қилмоғи лозим. Қонуннинг олийлиги давлат ва жамият ҳаётининг муқаддас принципларидан биридир. Ижтимоий сиёсий турмушда қонун муқаддас саналиб, унинг юксак нуфузга эга бўлишининг боиси шуки, унда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади.
Шунинг учун ҳам Конституция 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас». Агарда бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим.
Қонун устуворлигининг аҳамияти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, халқнинг манфаатлари, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар, давлат ишини ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа масалаларда муҳим аҳамиятга эга.
Қонун устуворлигига эришиш учун авваламбор уларни қабул қилиш жараёнида пухта ва мукаммал қилиб, жамиятда келажакда узоқ вақт ўз фойдасини бера оладиган даражада ишлаб чиқиш лозим. Бундан ташқари қонунларни қабул қилиш жараёнида шуни эътиборга олиш лозимки, яъни жамият, халқ ушбу қонунга эҳтиёж сезаяптими ёки йўқми. Айнан шу масала ҳам қабул қилинадиган қонуннинг ҳаётда қай даражада жамиятга наф келтириши келтирмаслигини белгилаб беради.
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон респубикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясида ўз ифодасини топди. Уларнинг энг асосий бандлари қуйидагилар:
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш:
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш:
2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш:
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:
2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:
Do'stlaringiz bilan baham: |