4-mavzu. O'g'it turlari. Azotli o'gitlar Агрокимё. Д. С. Сатторовнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, “Чўлпон”, 2011. 131-152 бетлар


Ўсимликларда учрайдиган фосфат кислота бирикмаларининг шакллари



Download 110,42 Kb.
bet2/22
Sana23.02.2022
Hajmi110,42 Kb.
#133538
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
07-1Mavzu matni (2)

Ўсимликларда учрайдиган фосфат кислота бирикмаларининг шакллари
(қуруқ вазнга нисбатан Р2О5 нинг % миқдори)





Экин

Умумий фосфор

Жумладан органик модда таркибидаги фосфор

Минерал

Умумий фосфорга нисбатан %

лицитин

фитин

нуклеопротеид

бошқа
лар

жа
ми

фосфор

органик

минерал

1

Буғдой
(дон)

0,860

0,032

0,609

0,130

-

0,771

0,089

89,6

10,4

2

Йўнғичқа(хашак)

0,554

0,050

0,300

0,050

0,084

0,484

0,070

87,0

13,0

Ҳужайранинг тузилмавий таркибида фосфорнинг тақсимланиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади ва бу йўнғичқа мисолида кўриб чиқилган. Унинг биринчи хужайраси цитоплазмасида фосфорнинг миқдори 50%, ядросида 21%, пластидасида 19% ва митохондрияларида 10% ни ташкил этади.
Барг таркибидаги фосфорининг анча қисми (кузги жавдар, буғдойда 15%, салатда 22%) фотосинтезни амалга оширувчи хлоропластларга тўғри келади.


Ўсимликларнинг фосфор манбалари

Табиий шароитда ўсимликлар учун асосий манба бу ортофосфат кислотанинг тузлари ҳисобланади. Лекин пиро-ва умуман полифосфатлар гидролиздан сўнг ҳамма экинлар томонидан ўзлаштирилиши аниқланган. Метафосфатлар гидролизсиз ҳам ўзлаштирилиши мумкин, лекин уларнинг асосий қисми гидролизга дуч келади, чунки одатда улар полимер масалан, (КРО3)п ҳолатда учрайди.


Уч асосли кислота бўлганлиги учун ортофосфат кислота уч хил анионга диссоциацияланиши мумкин. Н2РО4-, НРО42- ва РО43-. Кучсиз нордон муҳитда асосан биринчи хил анион кўпроқ учрайди, лекин иккинчи хили ҳам мавжуд бўлади, учинчи хили амалий жиҳатда ўсимликларнинг озиқланишида иштирок этмайди (34-жадвал).
Тупроқ эритмаси РН 5 (чимли- подзол тупроқлар) дан, 7 (қора тупроқлар) гача ўсимликлар ихтиёрида кўпроқ Н2РО4- ва камроқ миқдорда НРО4-2 бўлади. Тупроқда фақат ортофосфат кислотасининг тузлари, лекин замонавий мураккаб ўғитлар ва мета ва полифосфат кислоталарининг тузлари ҳам учраши мумкин.
34-жадвал
Муҳитнинг ҳар хил рН кўрсаткичларида диссоциацияланмаган Н3РО4 ва унинг анионларининг нисбати, (% ҳисобида )





Кислота, ионлари

рН

5

6

7

8

1.

Н3РО4

0,1

0,01

-

-

2

Н2РО4-

97,99

83,68

33,90

4,88

3

НРО4-2

1,91

16,32

66,10

95,12

4

РО4-3

-

-

-

0,01

Лекин баъзи экинлар борки, улар фосфорни фақат уч алмашинган кальций фосфат ёки хатто таркиб жиҳатидан яна ҳам мураккаброқ ва эрувчанлиги янада камроқ бўлган табиий фосфоритларнинг таркибидан ҳам ўзлаштира олар экан. Улар жумласига гречиха, люпин (бўрикаллик), хантал (горчица), нўхат, қашқар беда (донник), эспарцет ва наша киради, улар бироз камроқ бўлсада, лекин ҳар холда фосфоритлар таркибидаги фосфорни ўзлаштира оладилар. Бу ўсимликларнинг қийин эрийдиган фосфатларни ўзлаштириш қобилияти бўлиши уларнинг илдизларидан чиқариладиган ажратмаларининг нордонлигидадир.


Бўрикаллик (люпин) нинг илдиз туклари юзасига тегиб турадиган эритма пардасини рН 4-5 га тенглиги, худди шунингдек беданинг илдиз атрофи зонасини рН 7-6 га тенг эканлиги олдиндан маълум. Шу кўрсаткичларга асосан нима учун бўрикаллик фосфоритни эритиши, беда эса эрита олмаслигини тушунтириш мумкин. Лекин илдизнинг ичидаги хужайра ширасини реакцияси ўсимликнинг фосфоритни эритиш қобилияти билан корреляцияда бўлмайди, бинобарин кўп қишлоқ хужалик экинлари учун хужайра ширасининг рН 5-7 оралиғида яъни нейтрал нуқтага яқин бўлади. Хужайра ширасининг ўта нордан реакцияси отқулоқ, бегония ва ровоч ўсимликларига хос. Уларда хужайра ширасининг рН 1,2 -1,5 гача бўлади
Ф.В.Чириков қийин эрийдиган фосфатлар ҳисобига озиқланувчи ва бу қобилияти бўлмаган ўсимликларнинг гуллаш босқичида бу жараёнга СаО ва Р2О5 нинг нисбатан таъсирига эътибор беради. Натижа, шуни кўрсатадики, бўрикаллакда бу кўрсаткич 1,3 дан баланд, донли ўсимликларда эса 1,3 дан паст. Шундай қилиб, биринчи хил ўсимликлар томонидан ташқи эритмадан кальцийни жадал равишда йўқотилиши, фосфоритдаги фосфат кислота қолдиғини эритмага ўтишига сабабчи бўлиши, бу нарса эса экиннинг фосфорит уни ҳисобига фосфат иони билан тўлиқ таъминлашини кўрсатади.
Иккинчи хил кальцийни кам ютувчи ўсимликлар ташқи эритмадаги кальцийни йўқота олмайди ва оқибатда фосфоритнинг эриши тўхтаб қолади, натижада бу экинлар, фосфоритлар ва умуман қийин эрувчи фосфатлар эвазига ўз талабини қондира олмайди. Лекин бу қонуниятда мустаснолик мавжуд. Масалан, узун толали зиғир СаО ва Р2О5 нинг нисбати 1,8 бўлганда ҳам, ёши ўтган сари бу кўрсатгич янада ошганда ҳам фосфорит таркибидаги фосфорни ўзлаштира олмайди.
Демак СаО ва Р2О5 нинг кулидаги нисбатини фосфорнинг цитин эрийдиган манбалари эвазига озиқланишини ифодаловчи ягона шароит деб бўлмайди. Бунда ташқи муҳит шароити ҳам муҳим аҳамият касб этади. Улар жумласига ўғит учун қулай бўлган шароит аниқроғи, унинг физиологик нордонлиги ва тупроқнинг потенциал нордонлиги шароитлари киради. Яна ўзлаштириш қобилиятини юзага чиқарадиган шароит уч валентли катионлар ва фосфорит кислотанинг ўрта асосий тузлари хисобланади, улар нордон тупроқларда фосфоритларнинг асосий улушини (А ва бошқалар) ташкил қилади.
Ўсимликларнинг фосфорли очиқиш симптомларини ташқи кўриниши, барглар базан оқиш ва тўқ сариғш рангли доғларга эга бўлиши (оқсил синтезини тўхтаб қолиши ёки шакарларнинг тўпланишидан гувохлик беради) билан кузатилади. Одатда фосфор етишмаслиги шароитида барглар майдалашиб юпқа бўлиб ривожланади, уларнинг чеккалари тепага қараб буралади (картошка). Уларнинг ранги меёр чегарасида фосфор билан озиқланган ўсимликларга нисбатан тўқ рангда бўлади. Тамакининг фосфорли очиқиши шароитида барглар пояга нисбатан тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашади, пластинкаси гўё чўзилгандай бўлади, узунроқ ва торроқ бўлиб қолади.
Фосфор танқислиги шароитида экинларнинг ўсиши тўхтаб қолади, ҳосилнинг пишиб етилиши кечикади. Шуни ҳам қайд этиш жойизки, фосфорнинг ошиқчалиги унинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилишини ёмонлаштиради, чунки бу ҳолатда фосфатларнинг кўп қисми минерал шакилда айниқса вегетатив органларда (уруғларда 90% гача фосфатлар органик моддалар таркибида) бўлади. Фосфор ошиқча бўлганда ўсимлик яхши хосил хажмидаги махсулотларни тўплаб улгурмай тез пишади.
Фосфор донда ва умуман хосилнинг товар маҳсулотида сомон ва умуман бошқа товар бўлмаган массага нисбатан анча кўп бўлади. Бу қонуниятдан картошка мустаснодир (35-жадвал).
Ўсимликлар, тупроқ ва ўғитлардан фосфорнинг миқдорини фосфор (v) оксид орқали ифодалаш қабул қилинган.
Фосфорнинг ўсимликларда содир бўладиган ҳаётий жараёнларга таъсири хилма-хилдир. Яхши фосфорли озиқлантириш қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилини оширибгина қолмай балки унинг сифатини ҳам яхшилайди. Ғалласимонларда умумий хажмдаги доннинг миқдори ошади, дон крахмалга, баъзан эса оқсилга ҳам бой бўлиб қолади. Мева ва илдиз меваларда карбон сувларнинг миқдори ошади. Махсулоти йигириш учун ишлатиладиган экинларнинг бўйи узунроқ, пояси мустахкамроқ бўлиб қолади.

35-жадвал.



Download 110,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish