3-Мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари Режа


IX-X асрларда Мовароуннаҳр худудларига келиб ўрнашган туркий элатлар



Download 128,5 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi128,5 Kb.
#48557
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари

IX-X асрларда Мовароуннаҳр худудларига келиб ўрнашган туркий элатлар
􀂾 Ябакулар в.б.
Агар аввал бошда бу қавмларга мансуб аҳоли асосан Мовароуннаҳр ўлкасининг Фарғона водийси ёхуд Шош воҳаларига кириб келган бўлса, кейинчалик улар бу заминнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрнашиб, ўтроқлашиб борди. Бу ҳол, шубҳасиз, юртимиз аҳолисининг этник таркибида жиддий ўзгаришларга олиб келди. Бунинг натижасида ўлкада яшаб келган тубжой аҳоли таркиби, унинг турмуш тарзи, маънавий ҳаёти, миллий қадриятлари сезиларли ўзгаришларга рўбаро келди, муҳим янгиликлар билан бойиди. Айни чоғда аҳоли таркибида юз берган қўшилиш жараёни орқасида туркий этносларнинг салмоғи ва таъсири ортиб борди. Кириб келган туркий элатлар Туронзамин ҳудудини макон тутиб, бу ердаги ерли аҳоли билан қўшилишиб, уларнинг турмуш тарзи, удуми, урф-одатлари, маросимларини ўзлаштириш, қабул қилиш баробарида ўзларига хос кўплаб бетакрор удумлару қадриятларни, маънавият сарчашмаларини ўлка ҳаётига олиб кирди, сингдирди. Зотан, «Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир».у тарзда ўзбек халқининг шаклланишида муҳим омил ҳисобланган маданий, маънавий, психологик умумийлик таркиб топади.
Энг муҳими, худди шу асрларда ўзбек адабий тили узил-кесил шаклланди. Ўзбек тилининг шаклланишида қарлуқ-чигил лаҳжаси муҳим ўрин тутди. Ўзбек тилида умумбашарий ғоялар ва қарашларни ўзида ифода этган кўплаб юксак умрбоқий асарларнинг яратилиши бунинг ёрқин исботидир. Ўзбек тилининг юксак бадиий жарангдорлиги, бойлиги ва қудрати жиҳатидан ўша даврда кенг эътироф топган араб ва форс-тожик адабиётларидан сира қолишмаслигини кўрсатади. Хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар»и сингари юксак инсонпарварлик ғоялари руҳи билан суғорилган бақувват асарлар бунга мисол бўла олади. Таниқли ёзувчи А.Иброҳимов сўзлари билан айтганда, «Барча туркий халқлар даврасида фақат бизким, ўзбеклар биринчи ворис ўлароқ Аҳмад Яссавий шеъриятини аслиятида - бевосита ўқиймиз, чунки Аҳмад Яссавий тили ўзбек адабий тилининг халқчил ва ёрқин намуналаридан биридир. Аҳмад Яссавий «Ҳикмати» барча ўзбеклар учун худди шу замонда ёзилгандек тушинарли ва ёқимлидир». Шундай қилиб, ўлкамизда узоқ йиллар давомида юз берган этник жараёнлар натижасида ўзбеклар IX-X асрларда этник бирлик - халқ бўлиб шаклланадилар. Унинг асосини ўлкада муқим яшаб келган туб ерли аҳоли ташкил этади. Кириб келган туркий тилли этник гуруҳлар ҳам ўзбек халқининг шаклланишида қатнашган асосий компонентлар ҳисобланади. Лекин уларнинг сони маҳаллий аҳолидан кам бўлган, улар турғун аҳоли билан аралашиб, қоришиб кетганлар. Кейинги даврларда ҳам шаклланган ўзбек халқи таркибига бошқа этник гуруҳларнинг кириб келиши ва қоришуви давом этди.
XIII асрда Мавороуннаҳр ва Ҳуросонда мўғуллар босқини ва ҳукронлиги давомида этник аралашув жараёни давом этди. Мўғуллар билан биргаликда уларга тобе қўшни юртлардан бир қатор туркий қавмлар-жалоирлар, барлослар, кавчинлар, арлотлар каби туркий уруғ, қабилалар бу ерга келиб ватан топдилар. Жумладан, барлослар Қашқадарё воҳасига жойлашган бўлса, жалоирлар эса кўпроқ Оҳонгарон водийсида қўним топдилар. Кавчинлар бўлса асосан Фарғона водийси, Қошғар ҳудудлари бўйлаб жойлашдилар. Арлотлар эса Сурҳон воҳаси жанубида ва Афғонистоннинг шимолий минтақасида ўрнашиб, бу ҳудудларда яшовчи аҳоли таркибига сингиб кетдилар. Ўрта Осиёга келиб жойлашган мўғул жамоалари ҳам аста-секин _троқ ҳаётга ўтиб, ўзларига нисбатан анча юқори маданиятга эга бўлган ерли аҳолиннг урф-одатлари, удумлари, турмуш тарзи, мусулмон дини эътиқодларини қабул этиб, кўп ҳолларда улар билан аралашиб борди. Айниқса XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу худудда мўғулларнинг исломни расмий дин сифатида эътироф этиши ва унга эътиқод қилиши, шунингдек, уларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиб бориши, туркий (ўзбек) тилда тўлиқ муомала юритиши – булар ўзаро қўшилиш жараёнининг муҳим омили бўлди.
Ўзбек халқи этник таркибининг эволюцион ўсиш жараёни XV аср охири ва XVI асрда яна муҳим ўзгаришларга дуч келди. Бу жараён мамлакатда ҳокимиятнинг Темурийлар сулоласидан Шайбонийлар сулоласига ўтиши билан боғлиқ ҳолда кечди. Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳокимиятни шайбонийлар сулоласи эгаллагач, бу ҳудудларга Дашти Қипчоқда яшовчи туркий халқлар, кейинчалик ўзларига ўзбек деган номни қабул қилган уруғ-қабилалар кириб келдилар. Баъзи манбаларда 92, бошқа бир манбаларда 96 та деб тилга олинувчи бу кўп сонли уруғ ва қабилаларнинг кириб келиши, ер-сув ва мулк олиб, ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтиши, мамлакатни бошқариш жилови марказда ва жойларда шу сулола вакиллари қўлида тўпланиши ўз навбатида ўлка ҳаётида кескин ўзгаришларнинг юз беришига олиб келди. Бу ҳол айни пайтда этник жараёнлар борасида ҳам акс этмай қолмади.
Қадим-қадимдан туркий этник гуруҳлар нафақат бизнинг она заминимизда,балки шу билан бирга кенг шарқий ва шимолий жуғрофий ҳудудларда, жумладанДашти Қипчоқда ҳам узоқ йиллар давомида истиқомат қилиб келганлар. Дашти Қипчоқ деб аталган, Сирдарёнинг қуйи ҳавзаси ва Орол денгизидан шимол сари чўзилган ҳамда ҳозирги Урал ва Ғарбий Сибир оролиғидаги кенг даштли ерларни ишғол этган ҳудудларда туркий қавмларга мансуб уруғ қабилалар олис асрлардан буён яшаб келганлар. Академик Б.Аҳмедовнинг ёзишича, «Ҳозирги ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва бошқа халқларнинг аждодлари шу халқлар ҳозир яшаётган ерларда қадим замонларда ҳам яшаганлар, лекин ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар деб аталмаганлар. Тарихий, адабий манбаларда Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмида қадим замонлардан бери турк қабилалари яшаганлиги ҳақида анчагина маълумотлар мавжуд. Бу ерларни XIII аср бошида забт этган мўғуллар бўлса, Дашти Қипчоқнинг турк қабилалари орасида тез орада сингиб кетганлар ва ҳатто ўз миллийлигини йўқотганлар»
Бу фикру қарашлардан келиб чиқадиган қатъий хулоса шуки, XVI аср бошларида Ватанимиз сарҳадларида рўй берган этник ўзгаришлар, тарихимиз кечмишини қийшиқ ойнада кўрмоқчи бўлган баъзи мухолифларимиз даъво қилганларидек, ажнабий халқлару элатлар босқини орқасида юз бермаган. Шунингдек, бу жараёнлар мажбурий, зўрлик асосида ҳам кечмаган. Бунинг акси ўлароқ, бу ўзгаришлар узун ўқ томирлари бир бўлган, бир-бирлари билан қон- қардошлик ришталари ила боғланган, азалдан турли алоқаларда бўлиб келган туркий халқларнинг аста-секин ўзаро қўшилиши, бирикиши давомида юз берган. Тўғри, Дашти Қипчоқда яшовчи ўзбек уруғ, қабилалари билан Мовароуннаҳр ва Хуросон халқи ўртасида турли объектив ва субъектив омиллар орқасида ҳамма вақт ҳам доимий алоқалар, борди-келдилар бўлмаган, уларни катта масофадаги бўш, саҳроли ҳудудлар ажратиб турган. Шу боис уларнинг турмуш тарзи, машғулот турлари, касб-корлари, урф-одатлари, удумлари бошқача кўринишда бўлганлиги табиийдир. Бунинг устига Дашти Қипчоқ аҳолисининг аксарият қисми кенг яйловларда чорвачилик, йилқичилик хўжалиги билан машғул бўлган. Бунинг аксича, Мовароуннаҳр аҳолиси узоқ асрлар давомида ўтроқ ҳаётга ўрганиб, она замин ҳаётида муқим яшаб келган. Улар азалдан миришкор бободеҳқонлар, моҳир ҳунармандлар, устамон савдогарлар сифатида ном қозонганлар. Уларнинг саъй - ҳаракатлари, меҳнати, заҳмати билан юрт обод этилиб, бир-биридан кўркам, гавжум шаҳарлар бунёд топиб, довруғ топган.
􀂾 Буркут Кенегас
􀂾 Қиёт Дўрмон
􀂾 Қушчи Қурловут
􀂾 Қўнғирот Туб
􀂾 Ушун (усун) Ойи
􀂾 Ўтачи Манғит
􀂾 Найман Нўкуз
􀂾 Жот Уйғур
􀂾 Чимбой Хитой
􀂾 Қарлиқ Тоймас
􀂾 Эчки Туман

Download 128,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish