Парламент. Узбекистон Республикаси ҳокимиятлар тақсимла- ниши принципи асосида давлат ҳокимиятида халқ вакиллигини таъминловчи ва қонунлар чиқариш билан шуғулланувчи орган сифатида мамлакат парламенти, яъни Олий Мажлисни таъсис этди.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси халқ томонидан бевосита сайлов асосида шакллантириладиган орган бўлиб, унинг асосий фаолият вазифасини қонун ижод этиш ташкил қилади.
Парламентнинг маъно-моҳияти ва таърифи Конституциянинг 76- моддасида белгиланган. Ушбу конституциявий қоидани ҳаётга бевосита жорий этиш мақсадида 1994 йил 22 сентябрда «Узбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги конституциявийқонун қабул қилинган эди. Қонунда талқин этилишича: «Узбекистон Республикасининг Олий Мажлиси республикада қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий вакиллик органидир» (1-модда). Давлатнинг қонун чиқариш фаолияти унинг жамиятни бошқариш, унга сиёсий-ҳуқуқий раҳбарлик қилиш борасидаги муҳим функциясидир.
Узбекистонда 1995 йилдан 2005 йилгача бир палатали Олий Мажлис фаолият кўрсатди. У ҳудудий бир мандатли сайлов округ- лари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланадиган 250 депутатдан иборат бўлди. Конституциянинг 77-моддасига мувофиқ, парламент 5 йил муддатга сайланади. Ваколат муддати тугагач, Олий Мажлис янги чақириқ Олий Мажлиси иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг иккинчи сессиясида (2000 йил 25 май) Президент томонидан таклиф киритилиб, қонун чиқарувчи идорани доимий асосда ишлайдиган икки палатали парламент тизимига ўтказиш масаласи ўртага қўйилди. 2002 йилянварда ўтказилган референдумда халкимиз мамлакатда икки палатали парламент тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
2002 йил 4 апрелда Олий Мажлис умумхалк овоз беришда билдирилган мулоҳаза ва кайфиятни умумлаштириб, «Референдум якунлари ва давлат ҳокимиятини ташкил қилишнинг асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий конунни кабул килди. Бу қонунда икки палатали парламентни шакллантириш борасидаги парламент ислоҳотларини - давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилишнинг асосий вазифаси сифатида белгиланди. Шунингдек, қонун устуворлигини, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасидаги мувозанатни, улардан ҳар бирининг мустакиллигини таъминлаш принципи мустаҳкамланди.
Икки палатали парламентга ўтилиши ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасидаги ваколатларнинг қайта тақсимланиши ҳисобига давлат ҳокимияти механизмининг маълум даражада ўзгаришига олиб келди. Аммо, бунда ҳокимиятлар ўртасида мутаносибликка зарар етмаслиги керак. Бу ислоҳотларга 2002 йил 12 декабрдаги «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ва
йил 24 апрелдаги «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунлар ҳамда«Узбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур қонунларда икки палатали парламентнинг ҳуқуқий ҳолати ва тузилишига доир асосий қоидалар мустаҳкамланди.
йил декабрь ва 2005 йил январь ойларида парламент сайловлари бўлиб, мамлакатимизнинг икки палатали парламенти шакллантирилди. Янги парламентнинг биринчи ялпи мажлисида Президент И.А. Каримов шундай деди: «Икки палатали парламентни шакллантиришдан мақсад: биринчи - парламент ўз ваколатларини самарали амалга ошириши, ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ўзаро мувозанат ва чекловлар тизимини яратиш. Иккинчи - Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал тарзда олиб боришини назарда тутган ҳолда, парламентнинг қонун ижодкорлиги борасидаги ишининг сифатини кескин ошириш. Учинчи - Сенат, асосан, Маҳаллий кенгашлар, ҳудудларнинг вакилларидан иборат бўлишини ҳамда вакиллик вазифасини инобатга олиб, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш. Тўртинчи - аҳолининг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки кўламини янада кенгай- тириш. Айнан шу мақсадлар юқори палата - Сенатнинг вилоят, шаҳар ва туман вакиллик органлари депутатларидан сайланиши замирида ҳам мужассам».
Мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ, Узбекистон Республикасининг сайлов кунига қадар 25 ёшга тўлган ҳамда камида 5 йилУзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқароси Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлиши мумкин.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси ҳисобланмиш ҳудудий вакиллик палатаси - Сенат деб номланади. Моҳиятан у ҳудудлардан сайланган вакиллардан иборат таркибда шакллантирилади. Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жў- қорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда 6 кишидан сайланади. Юқори палатанинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларда катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўлифуқаролар орасидан Узбекистон Республикаси Президенти томони- дан фармон билан тайинланади.
Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенге- си, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайланганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоят, туман, шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг сайлов куни 25 ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Узбекистон ҳудудида муқим яшаётган депутати Сенат аъзолигига сайланиш учун номзод бўлиши мумкин. Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлиси, агар унда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Давлат ҳокимияти вакиллик орган- ларининг қўшма мажлисини чақириш, Сенат аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги Низом Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Узбекистон Республикаси Конституциянинг 78-моддасига мувофиқ, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Узбекистон Республикасининг Конституцияси, конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; Узбекистон Республикасининг референдумини ўтка- зиш тўғрисида ва унинг ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; Узбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; Узбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қа- бул қилиш ва уларнинг мамлакат таркибидан чиқиши ҳақидаги қа- рорларни тасдиқлаш; бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўлибилан тартибга солиш; Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Узбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш; солиқларва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; Узбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш; Узбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа ор- ганларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш; Узбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; Узбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноанУзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ватасдиқлаш; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсонҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш; Узбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
Узбекистон Республикаси Президентининг Узбекистон Республика- сига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонинитасдиқлаш; Узбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки кисман сафарбарлик эълон килиш, фавкулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш, шунингдек конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар қоида тариқасида, аввал Қонунчилик палатасида сўнгра Сенатда кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |