3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet259/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   277
Bog'liq
ДХН

Хоразм Халқ Совет Республикасининг сиёсий тузуми. 1920 йилнинг феврал ойида Хива хонлиги, сентябр ойида Бухорода хони ва амир ҳокимияти ағдариб ташланган. У ўрнига янги давлат тузуми Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикалари эълон қилинган.
Хива ва Бухорода ҳам «халқ инқилоби» деб аталган инқилоб ташқаридан киритилган. Хонлик ва амирликдаги давлат тўнтариш- лари ёш хиваликлар, ёш бухороликлар ва бухоро комунистлари иштирокида Қизил армия кучи билан амалга оширилган. Бухоро ва Хивада давлат тўнтаришлари Бутунроссия МИҚ комиссияси ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси томонидан тузилган режа орқали амалга оширилган.

  1. йил 13 сентябрда РСФСР ва ХХСР ўртасида 24 та моддадан иборат иттифоқ шартномаси ва 15 та моддадан иборат ҳарбий- сиёсий битим тузилади. Иттифоқ шартномасига биноан ХХСРнинг мустақил ва дахлсиз суверен давлат эканлиги тан олинади. Бироқ амалда бошқарув РСФСРнинг Хивадаги мухтор вакиллари қўлида бўлиб, ўлкани мустамлака ҳолатда қолдиришга ҳаракат қилинган.

Янги вужудга келган давлатлар ўз Асосий қонунларини қабул қила бошлайдилар. Биринчи Умумхоразм қурултойи 1920 йилнинг

  1. апрелида йиғилди. 30 апрелда I таъсис қурултойида биринчи конституция қабул қилинди.

Конституцияда Хива халқи ташқи тутқинликдан озод бўлиб, мустақилликка эришганлиги, бундан буён озод ҳаёт кечиришга интилиши, Хивада саноат тараққий этмаганлиги учун халқ орасида синфий кураш ҳам ривожланмаганлиги, янги давлат камбағал кўпчиликнинг, ҳамда мусулмон ва номусулмон аҳолиниинг манфаатини ҳимоя қилиши кўрсатилган.
Давлат олий ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий органларни ташкил қилиш тартиби, уларнинг тузилиши ва ваколатлари белгиланган.
Олий ҳокимият органи Умумхоразм халқ вакиллари қурултойи этиб белгиланади. Республикани бошқаришни қурултой томонидан сайлаб қўйиладиган ва унинг олдида жавоб берадиган 15 нафар аъзодан иборат Халқ Нозирлар Кенгаши амалга ошириши кўзда тутилган. Халқ нозирлар кенгаши раис ва унинг ўринбосари, икки котиб ҳамда ҳарбий ишлар, адлия, иқтисодий ишлар, назорат, деҳқончилик, молия, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маориф ва ташқи ишлар нозирлари тузилиши кўзда тутилган.
Маҳаллий бошқарув аҳоли томонидан сайлаб қўйиладиган район советлари (шўро)га тегишли бўлган.
Конституцияда Хоразм республикасининг мудофаасини ташкил қилиш, вақф ишлари, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати, актив ва пассив сайлов ҳуқуқлари, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, сайлов тартиби, иқтисодий сиёсат тўғрисидаги, хон ва хон авлодларининг мулки тўғрисидаги, республиканинг байроғи ва герби масалалари мустаҳкамланган.

  1. Умумхоразм халқ вакиллари қурултойи 1921 йилнинг май ойида Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритди. Сайлов тартиби конкретлаштирилиб, Умумхоразм қурултойига вакиллар сайлашда, 400 маҳаллий аҳолидан бир депутат ва 100 нафар қизил аскарлардан бир депутат ҳисобида белгиланди.

Янги конституцияда қурултойлар орасидаги даврда Хоразм МИҚ олий ҳокимият органи деб эълон қилинди. Хоразм МИҚнинг доимий иш органи, раис бошқарадиган ва етти кишидан иборат бўлган Раёсат ҳисобланган. МИҚ раиси ўз навбатида Республика Президенти деб аталган. Олий ижроия-фармойиш берувчи идора қилиб ХХСР Нозирлар кенгаши белгиланган.
Умумхоразм (Бутунхоразм советлари) III қурултойи 1922 йил­нинг июл ойида конституцияга тўлдиришлар ва ўзгаришлар киритди. Унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар аниқлаштирилди. Олдинги Хоразм конституцияларидан фарқли равишда бунда қурултой ва Хоразм МИҚнинг ваколатлари мустаҳкамланган.
Умумхоразм қурултойи ва МИҚ ваколатларига барча ички ва ташқи масалалар кириши белгилаб қўйилган. Умумхоразм қурул- тойининг мутлақ ваколатига Хоразм конституциясини қабул қилиш, унга тўлдириш ва ўзгартириш киритиш, тинчлик шартномаларини ратификация қилиш масалалари киритилган.

  1. йилнинг 20 октябрида Бутунхоразм Советларининг ГУ қурултойи янги конституция қабул қилди ва Хоразм Халқ Совет Республикаси номини ўзгартириб, Хоразм Халқ Совет Социалистик Республикаси деб эълон қилди. Янги Конституцияда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилган, хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинган. Мулкдорлар, руҳонийлар ва аксинқилобий кучлар сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилган. Давлат органлари тизимига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмай, уларнинг ваколатлари кенгайтирилган ва аниқлаштирилган.

Шундай қилиб, Хоразм ХСР Конституцияларида Россия ҳукума- тининг қаршиликларига қарамай, бугунги кунда ҳам долзарб бўлган мамлакат мустақиллигини сақлаш, халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинч-тотув яшаш, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish