3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet239/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   277
Bog'liq
ДХН

Англияда ҳуқуқнинг асосий белгилари. Дастлабки даврлардаги Англия феодал ҳуқуқи ўзининг мураккаблиги, чалкашлиги ва устамонлик билан қилинганлиги (казеистиклиги) билан ажралиб турган. Бу ҳолат унинг алоҳида йўллар билан рим ҳуқуқи таъсирисиз шаклланганлигига боғлиқдир.
ХV асрда нормандлар босқинига қадар Англияда ҳуқуқнинг асосий манбалари одатлар ва қироллик қонунлари ҳисобланган. Одат ҳуқуқининг суднома ва қонунномалар деб юритилувчи кўплаб тўпламлари тузилган. Буларга мисол тариқасида Этелберт судномаси, Иэн қонунлари, Буюк Алфред судномаси, Этелстан ва Кнут қонунлари сигари етакчи роль ўйнаганларини кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари ҳуқуқнинг муҳим манбалари қаторига жорий қонунларни ҳам киритиш мумкин. Жумладан, Хлотар (673­685 й.), Эдрик (685-686 й.), Эдуард (899-925 й.), Эдмунд (939-946 й.), Эдгар (959-975 й.), Этелред II (979-1014 й.) ва бошқа қонунлар.
Англиянинг XI аср бошларида Дания қироли Кнут томонидан босиб олиниши натижасида Дания (Кнут) қонунларига Англия қонунлари билан тенг ҳуқуқ берилган. Англия Нормандия томонидан эгалланиши оқибатида эса қироллар инглиз-саксларнинг эски ва асл одатларига риоя этишга қаратилган сиёсат юритади.

  1. асрда қироллик сайёр судларининг доимий фаолият юритиши натижасида мамлакатнинг умумий ҳуқуқи ташкил топади. Умумий ҳуқуқ қонунчиликдаги камчилик натижасида норманд ва инглиз-сакслар одат ҳуқуқлари асосида вужудга келади. Сайёр судлар «судья ҳаракатдаги ҳуқуқ нормасини қўллайди», деган презумпсиядан фойдаланган. Улар томонидан ўрнатилган тамойил суд одатига айланиб, барча судьялар учун бажарилиши мажбурий бўлган. Фақат юқори суд органлари томонидангина бекор қилиниши мумкин эди. Улардан фойдаланиш учун қулайлик яратиш, назорат ўрнатиш мақсадида суд ишлари материалларининг эълон қилиниши билан бирга суд прецеденти назарияси ҳам шаклланди. Сўнгра илгариги қарорларда мустаҳкамланган раҳбарий тамойил келажакда шунга ўхшаш масалаларни кўришда аста-секин намуна кучига эга бўла бошлади.

  1. асрда тарихий шароитлар таъсирида Англияда адолат суди пайдо бўла бошлади. Шу билан бирга, яна бир ҳуқуқий тизим - адолат ҳуқуқи шаклланиб боради. У судларда ҳимояланмаганларни ҳимояга олиш баробарида юзага келган. XIV аср бошида лорд- канцлер ҳузурида адолат меъёрларига таянувчи суд органи иш олиб борган.

  2. асрдан олимларнинг муҳим ва мураккаб ҳуқуқий масалалар бўйича трактатлари пайдо бўла бошлади. Улар амалдаги (статут) ҳуқуқ нормалари бўйича қўлланма асарлар бўлиб, инглиз ҳуқуқининг ўзига хос манбаи характерига эга бўлган.

Қироллик қонунлари ассизалар, хартиялар, аммо кўпроқ ордонанслар, статутлар деб аталган. Айрим қиролларнинг қонунлари маълум даражада умумий ҳуқуқнинг шакли ва мазмунини белгилаган. Унинг асосий қоидалари ва тамойилларини ишлаб чиққан.
Англиянинг ўрта асрлардаги ҳуқуқ манбалари ичида савдо ва каноник ҳуқуқи меъёрлари алоҳида ўрин тутади. Уларнинг ҳуқуқий кучи кўпинча қироллик статутлари билан мустаҳкамланган.

  1. БОБ. МЎҒУЛЛАР ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ

  1. . Чиғатой улусининг ташкил топиши ва ижтимоий-сиёсий тузуми

Чингизхон 1155/1161 йилда туғилган бўлиб, отасининг исми Есугай баҳодир, онасининг исми эса Улун бўлган. Асли исми Темучин бўлган. Манбаларда келтирилишича, Темучин ўнг қўли юмилган ҳолда кафтида қон билан туғилган. Бу хабарни у ер юзида ҳукмдор бўлиши, бутун дунё подшолари унинг оёқлари остида бўлишини башорат қилишган. 1205/6 йилда пойтахт Қорақурумда император деб сайланиш арафасида у мўғул-татар хонларининг улуғ хони - қоони, Чингизхон номини олди. Унга Чингизхон номини, мўғул даштларида юрадиган Тиб Тангриси берган. Мазкур қурултой пайтида Темучинни минглаб хос соқчилари қўриқлаётган жойга қандай ўтиб борганлигини ҳеч ким билмайди. У Темучинни кўриб, кеча менга Худодан садо келди. Биз ер юзига янги ҳукмдорни танладик. Бутун дунё подшоларини унга бўйсундирдик, унга Чингизхон деб ном қўйдик, дейди. Бу ном Темучиннинг ўзига ҳам ёқади, аёнлар эса уни «Чингизхон» деб тан олади.

  1. асрнинг охирларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётда қуйи босқичларда турган мўғул қавм-қабилаларида қудратли мўғул давлатини барпо қилиш учун ўзаро кураш олиб борилган. Ҳокимият учун жангларда Темучин ғалаба қозонади ва

  1. аср сўнгида кўплаб туркий элатлардан иборат кучли мўғул давлатига асос солади. У кўчманчи мўғулларнинг одатларини асос қилиб, кучли ва марказлашган давлат тузади.

  2. аср бошларига келиб қўшни давлатларни босиб олишга киришилади. Жумладан, бу давр оралиғида Сибир, Шарқий Туркистон ва Хитой ерлари эгалланади. 1218 йилга келиб Темучин давлати ҳудудий тузилиши бўйича 60 та тумандан иборат бўлган. 1219 йил февралда Утрорга мўғуллар қўшинининг кириб келиши



биланУртаОсиёҳудудидаҳукмронликқилаётганХоразмшоҳлар

давлатигаюришбошланади. 1221 йилдабутунУртаОсиёдамўғулларҳукмронлигиўрнатилади.
Давлат тизимининг тепасида олий ҳукмдор - хон турган. У махсус чақириладиган қурултойда сайланган. Шу билан бирга олдин ҳокимиятни бошқарган хоннинг васияти ҳам ҳисобга олинган. Тахт мерос тариқасида ўтиши мумкин бўлган. У уруш ва тинчлик масалаларини, олий бошқарув лавозимларига тайинлаш ва четлатиш масалаларини ҳал қилган. Давлат ва ҳарбий бошқарувда ўзини фаол кўрсатган мансабдор шахсларни тақдирлаш ишларини олиб борган. Хон Чингизхон даврида ва ундан кейин ҳам давлатнинг асосий ҳудуди эгаси бўлган. У тарҳон ёрлиқларини чиқарган.
Давлат бошқарувида марказлашган давлат маҳкамалари ташкил этилмаган. Олий бошқарув сарой томонидан амалга оширилган. Мамлакат ҳудуди у ташкил топган даврларданоқ улусларга тақсим- ланганлиги боис марказий бошқарув таъсис этилмаган. Фақат улус бошқарувлари ўрнатилган. Удел-улус (ўлкалар) хон яқинлари ҳамда шаҳзодалар томонидан мерос тариқасида олинган ва улар ҳоқоннинг вассаллари бўлиб ҳисобланган. Марказ ва улус ўртасидаги алоқалар сарой томонидан олиб борилган.
Улуслар бошқаруви борасида хон улус ҳукмдори вафотидан сўнг уни марҳумнинг ўғиллари, набиралари, яқин қариндошларидан кимга ўтишини тасдиқлаган. Масалан, Жўжининг ўлимидан сўнг Ботухон унинг улусига ҳукмдор қилиб тайинланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, Чингизхон барча ўғилларини давлатни ҳамжиҳатликда бошқаришга чақиради. Жумладан, у шаҳзодалар олдида тўртта камон ўқини алоҳида синдириб кўрсатади. Кейин эса тўртта ўқни бирлаштириб, синдириш учун берганда ҳеч бир ўғили синдира олмайди. Шунда айтадики бу ўқлар ҳам сизларга ўхшар, агар барчангиз бирикиб, бирингизни подшоҳ қилиб унга бўйсунсангиз, сизларни ҳеч ким маҳв эта олмайди»36.
Давлатнинг олий бошқарув органи Қурултой бўлган. Унда юқори мавқега эга уруғ зодагонлари, йирик ҳарбий қўмондонлар иштирок этган. У жуда муҳим масалаларни ҳал қилишга ваколатли ҳисобланади. Унинг йиғинида хон якка ҳолда зодагонларни жазолаши мумкин бўлган.
Сарой бошқарув тизимида сарой хўжалиги бошқарувчилари, тунги танақўриқчилари, тана қўриқчилари, қўриқчилар, камончилар, кундузги хизматчилар, тунги хизматчилар ва бошқалар фаолият олиб борган.
Чингизхон ўзининг энг ишончли ва фидойи одамларини саройнинг асосий муҳим лавозимларига қўяди. Масалан, ўзининг тўрт ўғлини ҳар қайсисининг қобилияти ва савиясини ҳисобга олиб, давлат лавозимларига бириктиради. Жумладан, катта ўғли Жўжихон

  • саройдаги тантана ва овни тартиб этишга, иккинчи ўғли Чиғатойхон - лашкар ишларига, учинчи ўғли Уқтойхон - мамлакат тадбирларига, Тўлихон - сарой ва давлат амалдорларнинг муҳофазасига қўйилган.

Чингизхон томонидан амалга оширилган давлат бошқарувига оид ислоҳотлардан бири шуки, барча мўғулларни мингликларга бўлиб, уларга мингбошиларни тайинлайди. Натижада, 95 киши баҳодир, мингбоши лавозимига тайинланади. Ер ислоҳоти ўткази- либ, бир неча минг киши тархонларга айлантирилади. Сарой бошқарувида ўнта лавозим таъсис этилади. Хон хавфсизлиги бўйича 150 кишидан иборат шахсий гвардия тузади. Қўшин таркибида 1000 та довюрак, ишончли кучлардан иборат шахсий дружина ташкил этади ва уларнинг сони 10 000 кишига етказилади. Бу дружина қўшинлар сарасини ташкил этиб, энг оғир ва ҳал қилувчи пайтда жангга киритилган.
Мўғуллар давлатида аҳоли ҳам худди мўғул қабилалари сингари ўнлик, юзлик, мингликларга бўлинган. Шу тартибда 10 000 қўшинлик 10 000 ўтов ёки 40-50 мингга яқин аҳоли ҳудудидан иборат маъмурий-ҳудудий бирлик - «туманлар» жорий қилинган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, аҳоли ва қўшин мутаносиблиги жиҳатидан мўғуллар давлати бошқаруви - кўпгина манбаларда ҳарбий-маъмурий бошқарув тузуми сифатида ҳам эътироф этилади.
Белгиланган тартибга кўра бир овулдан бошқа овулга ўтиш тақиқланган. Умуман олганда, мўғул қабилалари ўнлик, юзлик, минглик, туманларга бўлинган. Уларга шу миқдор номи билан аталувчи шахслар бошчилик қилган. Бу шундай бирликлар гуруҳики, улар зарур ҳолларда ўн, юз, минг, ўн минг навкар туза олиши керак бўлади. Халқни юзлик ва мингликларга тақсимлаш алоҳида қайд этиб борилган.
Юзбоши, мингбоши, туманбоши унвонлари мерос тариқасида отадан ўғилга ёки яқин қариндошга қолиши мумкин. Бу унвонни олган шахслар - «нўён» (нуюн)лар деб аталган ва уларга хон томонидан ёрлиқ берилган.
Нўёнлар, ўз навбатида, шаҳзодалар ва хоннинг вассаллари ҳисобланган. Шу билан бирга доим юзбошилар мингбошиларнинг, мингбошилар туманбошиларнинг вассаллари ҳисобланган. Бошқача айтганда, давлат бошқаруви юқоридан қуйига ҳоқон-шаҳзода (улус ҳукмдори)-туманбоши-мингбоши-юзбоши шаклида бўлган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мўғуллар давлатининг дастлабки даврларида, яъни XIII асрда Папа Иннокентий IV нинг Чингизхонга юборган элчиси Плано Карпини (1246 й.) христианлик динига чақириш ва дўстлик мақсадида ташриф буюради. Элчи Плано Карпини мўғуллар давлатининг ижтимоий-сиёсий тузуми билан яқиндан танишади.
Чингизхон ҳали ҳаётлиги чоғидаёқ, яъни 1224 йилда босиб олинган ҳудудларни ўз яқинлари (ҳарбий саркардаларидан - Субитой, Хубилой, Жебе) ва фарзандлари ўртасида тақсимлаб беради. Тўнғич ўгли Жўжига Жанубий Сибир, Дашти Қипчоқ, Итил (Волга) бўйи, Шимолий Хоразм (айрим манбаларда келтирилишича Хоразм тўлалигича Жўжи улусига киритилган ва қисқа вақт ичида маҳаллий сўфийлар сулоласи намояндалигида ажралиб чиққан) ва Дарбандгача бўлган ерлар тегади. Жўжи вафотидан сўнг бу ерлар унинг ўғли Ботухонга (1227-1255 й.) қолади. У Шарқий Европанинг катта қисмини босиб олиб, Олтин Урдага асос солади. Шунингдек, Мовароуннаҳрнинг катта ҳудудлари ҳам унинг ихтиёрига ўтади. Иккинчи ўгли Чигатойхонга Шарқий Туркистон, Еттисув ўлкалари, Мовароуннаҳр, Хоразмнинг жанубий (маркази Қиёт шаҳри)

ҳудудлари, яъни Урта Осиёнинг Олмалиқдан Амударёгача қадар ҳудуди. Шунингдек, Балх, Бадахшон, Қобул, Ғазна ва Синд дарёсигача бўлган ерлар ҳам берилади. Учинчи ўгли Ўқтойга (1227­1241 й.) Чингизхон ўз ватани Мўғулистонни ва Хитойни ҳадя қилади. Кенжа ўгли Тулу (Тўлуй)га эса Хуросон, Эрон ва Ҳиндистон тегади.
Чингизхон лашкарларни ҳам фарзандлари ўртасида тақсимлаб беради. Шу тариқа мўғуллар забт этилган улкан ҳудудни улусларга бўлиб бошқарадилар. Улуслар марказий ҳокимиятга - хонлар хонига бўйсунади. Чингизхон вафотидан кейин хонлар хони, яъни қоон


Уқтой бўлган. Улуғ хоннинг пойтахти - Қорақурум шаҳри ҳисобланган.
Улус эгалари ўз улусларида хон унвони остида раиятни бошқар- ганлар. Вилоят бекларини лавозимга тайинлаган ва лавозимидан озод этган (Масалан, Мовароуннаҳрда Кеш, Бухоро, Шош,
Бадахшон, Хўжанд бекликлари). Олий суд ҳокимиятини амалга ошириб, низоли масалаларни ҳал қилганлар.
Одатда, мамлакатдаги улуслар салоҳияти унда яшовчи ўтроқ аҳоли сони, кўчманчи овуллар миқдори, кўчиб юриш учун зарур бўлган ҳудуд ва йиғилиши мумкин бўлган аскарлардан иборат ҳолда белгиланган.

Утроқ аҳоли яшовчи маданий ўлкалар улус таркибига кирса-да, дастлабки даврларда ҳоқон томонидан бошқарилган. Хон-император бу ерларни алоҳида тайинланган губернаторлар орқали бошқарган. Шаҳзодалар бу ерлардан тушадиган солиқлар даромадидан фойдаланиши мумкин. Лекин ўзлари мустақил тарзда солиқ йиға олмаган.
Мовароуннаҳр, Шарқий Туркистон, Еттисув ўлкалари ва Хоразмнинг жанубий ҳудудлари Чиғатойхон (1227-1241 й.) улусига қарашли бўлиб, улус пойтахти Бешбалиқ шаҳри ҳисобланади. Бу сулоладан 32 хон ҳукмдорлик қилган. Улус XIV асрнинг 40 йилларига қадар мавжуд эди. XIV аср ўрталарига келиб, Чиғатой улуси 15 га яқин ерлар мулкларга бўлинади. Жалойир ва бошқа қабилаларнинг кўчиб кетиши, бош кент Туркистонга кўчирилиши, мўғулларнинг ислом динини қабул қилишлари билан Чиғатой улуси иккига бўлиниб кетади. Бошқача айтганда, шимолий-шарқий қисмда Еттисув ва Қошғардаги мўғуллар ўз мустақиллигини эълон қилишлари туфайли Еттисув ва Шарқий Туркистондан иборат Мўғулистон давлати (ҳокимлик) пайдо бўлди. Бу вақтда Мовароуннаҳр Амир Хусайн томонидан идора этилади.
о
Жўжи улусига кирган туркий халқларнинг кўпчилиги Узбекхон давридан бошлаб «ўзбеклар», Чиғатой улуси таркибидаги туркий халқлар эса «чиғатойлар» деб атала бошланади.
Мўғуллар давлатининг маслаҳат органи бўлган қурултой қисқа муддат ичида алоҳида улус бўйича ҳам чақирилиб турилган. Жумладан, 1240-1241 йилларда Уғадайхон Катта қурултой чақирган. Унда акалари, ўғиллари, қариндошлари иштирок этиб, Ясо қонунлари яна бир бор эълон қилади.
1269 йилда Қурултой чақирилиб, унда Туркистоннинг оғир иқтисодий аҳволи муҳокама этилиб, Чингизхон ворисларининг ўзбошимчалиги ва ўзаро жанжалларига қарши қарор қабул қилган. Хусусан, ҳар бир шаҳзода шартномага кўра ўзига тегишли минглик (ҳазора) билан ҳамда Самарқанд ва Бухородаги ҳунармандчилик устахоналари билан қаноатланиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарилиб, қўшинларни шаҳарларга ва экин ерларига яқин келишлари тақиқланади.
Чиғатой улусида 1235, 1251 йилларда икки марта аҳоли рўйхати ўтказилиб, ҳатто ҳунармандлар ҳам мўғул феодалларига, оилалар ҳазора, яъни мингликларга бириктирилган. Минглик деганда, даромад келтирувчи солиқ тўловчи аҳоли тушунилган.
Чиғатой улусида Уғодойхон даврида солиқ ислоҳоти ўтказилган. Унга кўра деҳқонлардан ҳосилнинг 10 фоизини (калон, хирож), чорвадорлардан 1 фоиз (натура, қопчур), подадан 1 та икки яшар қўй (шулен), 1000 та отдан 1 та бия йиллик солиқ сифатида олиниши белгиланган.
Кейинчалик Мункахон солиқларини пул билан белгилайди. Ҳар кишидан 11 диноргача «туз», «жон ва кумуш солиғи» солиқ олишни жорий этган. Бундан ташқари, қатор натура тўлов ва махсус ўлпонлар жорий этилган. Хусусан, ҳунарманд молнинг 1/30, савдогарлар 1/40 миқдорида солиқ тўлаган.
Мовароуннаҳр мўғуллар истилосидан кейин Чиғатой улусига кирса-да, Чингизхон вафоти (1227 й.)га қадар барча улуслар қатори дастлаб тўғридан-тўғри Улуғхон томонидан бошқарилган. Кейинчалик, Чингизхон вафотидан сўнг Уғадойхон Чиғатой улусида ҳокимиятни бошқаради. Бу даврда (1227-1241 й.) Чингизхоннинг илгариги элчиси бўлган маҳаллий савдогар Маҳмуд Ялавоч (кейин Пекин ҳокими), сўнгра унинг ўғли Маъсудбек (1238-1289 й.) мўғул давлати номидан Мовароуннаҳр ва Қошғарни ноиб-ижарадор сифатида идора қилишади.
Улар Мовароуннаҳрдан олинадиган ўлпон ва солиқларни ўзлари тўлаб бошқарганлар. Бу даврда давлатнинг маркази Хўжанд (Сирдарё)га кўчирилган. Уларга ҳоқон номидан раиятни бошқариш ва солиқларни йиғиш ҳуқуқи берилган. Мўғул босқоқлари ихтиёридаги кўп сонли жангчилар ҳам улар ихтиёрига бириктирилган. Шу аснода улар 70 йилдан ортиқ даврда Мовароуннаҳрни мўғуллар номидан бошқарганлар. Ҳарбий ҳокимият, аҳолини рўйхатдан ўтказиш, солиқ йиғиш ишлари эса дорухачи ва тамғач, деб аталувчи мўғул амалдорлари қўлида бўлган.
Маъсудбек (1238-1289 й.) 1271 йилда пул ислоҳоти ўтказади. Унга кўра Мовароуннаҳрнинг кўпгина шаҳарларида бир оғирлик сифатига эга бўлган кумуш тангалар зарб этилади. Шунингдек, у маҳаллий юрт вакили сифатида савдони ривожлантиради, мўғулларнинг солиқ ва тўловларига оид ўзбошимчалигига чек қўяди.
Ислом дини ва мусулмон руҳонийларининг мавқеи ошади ҳамда аҳолининг ўтроқлашиши кучаяди.
Чиғатой сулоласидан бўлган Дувахон даврида бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, Фарғонада Андижон, Хоразмда Янги шаҳар (Урганч) шаҳарлари қурилади. Чиғатойхон авлодидан Дувахоннинг ўғли Кебекхон (1318-1326/1334 й.) эса пойтахтни кўчириб, Қарши шаҳрига асос солди. Шунингдек, Кебекхон Чиғатой улусида пул ва маъмурий-ҳудудий ислоҳотларни ҳам ўтказди. Унинг пул ислоҳотига кўра янги тангалар - «капака» зарб этилиб, катта ва кичик кумуш танга - тилла динор ва дирҳамлар жорий бўлади.
Кебекхоннинг маъмурий ислоҳоти асосида улусни аҳолиси 40­50 минг кишидан иборат маъмурий-ҳудудий бирлик - туманларга бўлиш ётади. Бундан мақсад давлатни марказлаштириш, бекликларнинг ўзбошимчалигини тугатиш эди. Шунинг учун илгариги бекликлар тугатилиб, туманлар ташкил қилинган (Самарқандда 7 та, Фарғонада 9 та). Энди туман бошлиқлари хоннинг амирлари бўлиб қолади. Шаҳар ҳокимлари туман бошлиқларининг ноиблари ҳисобланади. Туманбоши бир вақтнинг ўзида ҳам ҳоким ва умумий суд ишларини кўрувчи бўлган.
Давлатда олий суд - ҳоқон ҳисобланган. У энг оғир жиноятларни кўриб чиққан ва ҳал этган. Жойларда судлов ишларини ёрғучилар олиб борган.
Қўшин тизимли бўлинмаларга бўлинган. Ун жангчига битта бошлиқ, яъни ўнбоши, ўнта ўнбошига битта юзбоши, .. .мингбоши ва туманбошилар таъсис этилган.
Қўшин таркибида бир қанча махсус лавозимлар жорий этилган. Жумладан, юртчи - мансабдор шахс бўлиб, унинг асосий вазифаси хон ва қўшиннинг ёзги ва қишки кўчиш қароргоҳини олдиндан белгилаш, хон, амалдорлар ва ҳарбийлар ўтовини махсус қоида асосида жойлаштиришдан иборат бўлган. Бу қонун-қоидаларга кўра хон ўтовининг ўнг томонида ҳокимлар, амирлар, қўшин бошлиқларининг ўтовлари жойлашган. Чап тарафида эса вазирлар, тўралар, Қурултой аъзоларининг ўтовлари жойлашган. Девонхона котиблари, қозилар ва муҳим диний амалдорлар хон ўтовининг қаршисига жойлашган. Одатда ўтовлар аҳоли яшайдиган ҳудуд ва экин майдонларидан узоқда жойлаштиради.
Қўшинда жорий этилган бўларгувчининг асосий вазифаси ўрдадан қўзғалган пайтда ўтовларда одамлар, буюмлар, қорамол, қуллар ва анжомлар қолган ёки қолмаганлигини назорат қилиш, эсдан чиқарилган нарсаларни эгасига қайтариш эди. Тевачи, яъни туякаш бўлган. Баковул қўшинга маош бериш, қўлга киритилган ўлжага муҳр қўйиш, ўлжани сақлаш ва тақсимлаш билан шуғулланган. Торгувчи эса қўшин муҳрини сақловчи ҳамда ҳарбий мансабдорлар орасида юзага келувчи низоларни ҳал қилувчи қози вазифасини бажарган. Ясовулларнинг вазифаси ҳарбий амалдорларнинг маросим, кўрик, ов ва ўрдадан чиқиш пайтларида эгаллашлари лозим бўлган жойларни кўрсатишдан иборат бўлган.

  1. . Чингизхон «Ясоғи» - асосий ҳуқуқ манбаи


УртаОсиёдамўғулларҳукмронлигидавридаҳуқуқнингасосийманбалариқаторидаЧингизхонюсунларибиланбиргаўтроқаҳолияшайдиганҳудудлардашариатқонунлари, кўчманчиаҳолиҳудудидаодатҳуқуқинормалариамалқилган.
УлкандавлаттузганЧингизхонбудавлатнингичкимустаҳкам- лигинитаъминлабтуришдақонунларнингаҳамиятикаттаэканлигинитушунган, буҳолатунингбитикларидаўзаксинитопган. 1206 йилдаЯсоққонуниқабулқилинди. БуҳуқуқийқоидалартўпламишахсанЧингизхонтомониданишлабчиқилганвақабулқилинган. Чингизхоннингайтишича, унингдавригақадарўғрилик, ваҳшийлик, талончиликлар, тартибсизликлар, хиёнатважирканчиллатлароддийбирҳолбўлган. Фарзандларота-оналаригаитоатэтмас, ёшларкатталаргақулоқсолмас, эрлархотинларигаишонмас, хотинларэрларигабўйсунмас, қайнонакелиннивакелинқайнонаниҳурматқилмасди, бойларкамабағалларгаёрдамбермасэди. Чингизхонбуишларданнафратланади, ўзибошбўлганмамлакатдақаттиқтартибинтизомўрнатишнимақсадқилади. Шубоисданҳам «Ясоқ» қонунидабундайтартибинтизомнингҳуқуқийқоидалариишлабчиқилган.
Ундамулкийтенгсизликкўзгаташланиб, ҳукмронтабақатарҳонларгакаттаимтиёзларберилган.
Кўчманчиёкияримкўчманчиаҳолиўртасидатуманваулуслардаайниқса, аҳолиўзурф-одатлари, қабилауруғчиликанъаналаригақатъийамалқилибкелганлар. ШубоисданҳамЧингизхонЯсоққонунларихусусиятлариниўзидасингдирган. Одатҳуқуқимазкурерлардаижтимоиймуносабатларнитартибгасолиш, хусусанҳарбийхизматниўташ, шон-шараф, иззат-нафс, чорваниўғирлаш, келинўғирлаш, қалинтўлаш, қариндошларниўлдирганликучунқасдолишкабинизоларнимуҳокамақилишваҳалэтишдатаомилгаасосланганҳолдақўлланилган.
Ясоқнитузишданмақсадмарказлашганмўғулдавлатинитузишданиборатэди. Ундадавлатҳуқуқи, ҳарбийқурилиш, давлатбошқаруви, беклар, ноёнларваамалдорларўртасидагиўзаромуносабатгаоидқоидалар, жиноят, фуқаролик, судюритиш, жазоваунингтурларига, оила-никоҳвамулккатегишлимеъёрлартўпланибметаллтахталаргаўйилибёзилганваҳарсафарянгихоннисайлашвақтидаэълонқилинган. Ясоқнинг 33 парчасиҳамдаЧингизхоннингдавлатбошқаруви, ҳарбийишлар, жиноятважазогаоид 27 нутқи - биликлари, парчалартарзидабизгачаетибкелган.
Ҳарбирянгисайланганхонбиринчинавбатдаўзи «Ясоқ»қақатъийриояқилиштўғрисидақасамичишилозимбўлган. Халққа «Ясоқ»қахиёнатқилганхоннитахтданағдаришваумрбодқамоқжазосигасолишҳуқуқиберилади.
Ясоқлардаосмонваернияратувчи, ҳаётваўлим, бойликёкикамбағалликберувчи, ибодатларимизниқабулқиладиганёкиқилмайдиганягонахудонитанолишҳақидақоидамавжуд.
Унгакўраисломдинибошлиқлариқаландарлар, қорилар, дарвешлар, сўфилар, ювғувчилар, зоҳидлар, гадолар, қозилар, табибларсолиқтўлаш, оғиришларданважамоатишлариданозодқилинадилар.
Урушлардавридааёлларнинггуноҳиафвэтишлозимлигибелгиланди. Уғриларганисбатанқаттиқжазотартибларижорийқилинган. Агарўғричорваниўғирласа, учорванархинингтўққизбаробаринитўлашилозим. Тўлашимкониятибўлмаса, ўғринингфарзандлариасоратгасолиниши, фарзандларивамаблағларибўлмагантақдирдаэсауўлимжазосигамаҳкумэтиларди.
«Ясоқ»дамўғулларонгигаурушолибборишнингялпиқирғинуслубинисингдиришфахрлиишэканлигиалоҳидатаъкидланади. Умуманолганда, ўлимжазосимўғулҳарбий-феодалдавлатитузуминимустаҳкамлашнингбирдан-бирсамараливоситасиҳисобланган. Жумладан, фоҳишалар, порахўрлар, ёлғончилар, сувваоловниҳақоратлаганларучунҳамдасутниергатўкканликучунўлимжазосибелгиланган.
Айниқса, қўшиннимустаҳкамлашваундатартибинтизомнийўлгақўйишмақсадидаўлимжазосикенгқўлланилган. Хоннингбуйруғинибажармасликэнголийгуноҳҳисобланган. Хонбуйруқлариунингихтиёридагиамалдорлартомониданбевоситатуманбегиларгавақабилабошлиқларигаетказилган. Бошлиқларгаўзгабошлиққатобежангчиларниқабулқилишқатъиянтақиқланган. Белгиланганжойгақўйилганҳарбирбошлиқбошқаларёрдамгамуҳтожбўлгантақдирдаҳамрухсатсизўзжойиданкетаолмас, ўзнавбатидабошқаларҳамунданёрдамкутишгаҳақларийўқэди. Буқонуннибузишўлимбиланжазоланган. Махсусбуйруқсиздушманниталон-торожқилишҳамўлимбиланжазоланган. Уёкибумамлакатгаурушочишвақўшинтортибборишмасаласинифақатқурултойҳалқиларэди.
Ясоқкўрсатмаларинибажармаганликучунҳарбийлартомонидан, айниқса, ҳарбийамалиётлардавридатақиқланган 36 хилҳаракатдан 13 тасигаўлимжазосиберишбелгиланган. Жумладан, бошлиққаитоатсизлик, белгиланганжойгақўйилганбошлиқнингўзўрниниўзбошимчаликбиланташлабкетиши, ўзбошлиғинингбуйруғинибажармаслик, жангвақтидақочиш, келишмайтурибчекиниш, сотқинликвахоинлик, қочоққулниэгасигақайтарма- ганликҳамдаасиргаолинганкишигаасиргаолувчинингижозатсизёрдамберишкабижиноятларгабиржазо - ўлимжазосиберилган.
Буларданташқари, айғоқчилар, сохтагувоҳликберувчилар, жодугарлар, ахлоқсизлар, табиатниифлослантирувчилар, вазифаси- данфойдаланибпораолувчилар, фоҳишаларваунгадалолатчиларганисбатанҳамўлимжазоситайинланган37.
Мол-мулккақаршиқаратилганжиноятларданмайдаўғриликучунўғирланганнарсанингучбаравари (баъзиҳолларда 9 баравари) миқдоридажаримаундириш, агарунитўлайолмаса, 7-700 мартагачақамчибилануриш, кўпмиқдордагиўғриликучунэсаўлимжазосибелгиланган.
Мўғулларнингжиноийжазосиёсатидаамалқилгандин - буддавийликҳуқуқиймафкурасинингтаъсирисезилибтуради. Масалан, ёлғонкўрсатмаберганлик, сувваўт (яйлов)ниифлослантирганликҳамдамуқаддасичимликҳисоблангансутниергатўкканликучунқатлэтишжазоситайинланган.
Ясоққоидаларигаулуғхонлари, айниқса, Чиғатойхонқаттиқамалқилган. Баъзиҳоллардауларнингўзлариҳамбуқоидаларнингбенуқсонбажарилишиучунбуйруқларчиқарганлар.
ЯсоққонунлариМўғулларҳукмронлигитаркибидабўлганбарчаҳудудларда, жумладанОлтинУрдадоирасидаҳамқўлланилган. Аммоўзбекхондавридамўғулларёппасигаисломдининиқабул
о
қилиб, ўзларитурклашибкетганлар. Ушадаврдагиўзбектили -
о
турк-чиғатойтилиОлтинУрдаадабиймуҳитда, шунингдек, давлатишлариниюритишдаҳамшаклланаборган. Бинобарин, мазкурхонликдаЯсоққонунлариданкўрашариатҳуқуқиасосийҳуқуқманбаигаайланган38.
Суд тизими борасида шуни айтиш мумкинки, Олтин Урда ёки бу

даврда Чиғатой улусининг таркибига кирган ҳозирги Узбекистон ҳудудида суд ишларининг ташкил қилиниши масалаларига доир манбалар ёки махсус бир асар ҳозирги кунга қадар маълум эмас. Дастлабки вақтларда, яъни жамиятнинг юқори табақаси мусулмон динини қабул қилмаган ва мўғуллар ҳокимияти мусулмонлашмаган даврларда мўғулларга тааллуқли ишларда суд юритиш Ясога
о
асосланган. XIV асрнинг 30-йилларида Олтин Урданинг энг маданий ўлкаси - Хоразмнинг пойтахти Урганчга борган араб сайёҳи Ибн
о
Батутта ўз эсдаликларида Олтин Урданинг Хоразмдаги ноиби Қутлуғ Темурхоннинг қабул маросимида бўлиб суд масалалари хусусида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: «Бу амирнинг адолатларидан бири шуки, ҳар куни қози унинг қабулхонасига келади ва ўзига ажратилган курсига ўтиради, унинг билан бирга фақиҳлар ва котиблар келадилар. Қозининг рўпарасига амалдорлардан бири ўтиради, унинг қабулида орғучи (ёрғучи) деб аталадиган саккизта амир ва турк шайхлари ҳам иштирок этадилар. Одамлар уларнинг ҳузурига судлашиш учун келадилар. Диний ишларга тааллуқли жанжалларни қози ҳал қилади, бошқа ишларга шу амирлар ечим топадилар. Уларнинг қарорлари аниқ ва адолатлидир»39.
Профессор З. Муқимовнинг фикри мазкур хулосаларнинг тўғрилигини исботлайди: суд ишлари марказда бевосита хон ноибининг ҳузурида, унинг назорат остида олиб борилган; диний ишлар шариат ҳуқуқи асосида ёрғувчилар (судьялар) томонидан ҳал этилган; судьялар - ёрғучилар нуфузли, эътиборли зодагонлардан тайинланганлар; суд функцияси кундалик иш бўлган.
XIY асрларга келиб, Ясоқ аста-секинлик билан ўз ўрнини узил- кесил шариат нормаларига бўшатиб бера бошлаган40.
Шуни алоҳида қайд қилмоқ лозимки, Чингизхон вафотидан кейин мўғул давлати улуслар мулки тарзида яшади. Кейинчалик ўзбек, қозоқ, қирғиз, бошқирд, тотар ва бошқа халқлар таркибига кирган турк уруғ ва қабилалари бу давлатнинг таянч кучларига айланди. Зеро, Ясо


қонунлари Узбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихида ўз таъсирини қолдирди. Зотан, ўзбек давлатчилиги ва ҳуқуқининг кейинги тараққиёт босқичларида сезиларли из қолдирди, айниқса бу, одат ҳуқуқининг кўп жиҳатларида намоён бўлди ва кўчманчи аҳоли ўртасида кенг тарқалиб узоқ вақт амал қилиб келди.
о
Мўғулларнинг Урта Осиёни босиб олиши билан бу ерда давлат ва ҳуқуқ, армия билан боғлиқ масалаларда ҳам мўғуллар даври маълум даражада из қолдирди. Жумладан, бу ҳудуддаги давлатлар ҳаётига қурултойлар ўтказиш, маҳаллий-маъмурий бўлиниш, солиқ бирликларини аниқлаш, туманларнинг жорий этилиши, ҳужжат эвазига маълум шаҳар, қишлоқ ва туманларни суюрғол (ҳадя) қилиб бериш, баъзи бир жиноят (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) учун Ясоқ қонунларига биноан оғир жазо тайинлаш, армия таъминоти ва тузилиши, тартиби каби давлат бошқаруви унсурлари кириб келиб ўзбек хонликлари даврида ҳам маълум даражада амалда бўлди. Уларнинг кўплари қадимги туркий халқлардан олинган бўлса-да, Туркистонга босқинчилар орқали жорий бўлган ислоҳотлар сифатида баҳоланиши мумкин. Чиғатой улусининг иккинчи қисми Мўғулистонга келсак, унинг аҳолиси туркий ва туркийлашган мўғул қабилаларидан иборат бўлиб, улар Туғлуқ Темурхон давридан, хусусан, у хонликка кўтарилган даврдан (1347-1348 й.) эътиборан ислом динини қабул қила бошладилар. Шу муносабат билан Чингизхон ясоғдан кўра шариат ҳуқуқи улар орасида кенг ёйила бошлади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Мовароуннаҳрдаги мўғулларги- на эмас, балки Мўғулистон ёки «Жете»да ҳам мўғуллар турклашиб, ислом динини қабул қилдилар ва шариат ҳуқуқини ХУ асрнинг биринчи ярмидаёқ ҳуқуқнинг асосий манбаи сифатида тан олдилар.

  1. БОБ. АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ

  1. . Мовароуннаҳрда марказлашган Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва унинг давлат бошқарув аппарати

Маълумки, Амир Темур бутун жаҳонга машҳурва буюк қудратли давлат барпо этган. Унинг ташкил этган бу давлати ўзбек миллий давлатчилиги давоми бўлиб ҳисобланади. Бу фикрнинг тасдиғини Амир Темурнинг қуйидаги сўзларида ҳам кўришимиз мумкин: «Биз ким, Мулки Турон Амири Туркистонмиз. Биз ким, миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи Туркнинг бош бўғинимиз». Амир Темур ўзбек давлатчилигини ташкил этиш билан Марказий Осиёда мўғуллар мустамлакачилигига барҳам берди. Ислом дини, шариат қоидаларини қўллаб-қувватлади.
Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги олдида қилган хизматлари- дан бири шундаки, у 150 йиллик узоқ бир давр ўтиб, одатлар, анъаналарда катта ўзгаришлар содир бўлганига қарамай, қадимдан мавжуд бўлган ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимининг энг илғор намуналарини қайтадан тиклади. Давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатини белгилади. Жумладан, жамият аъзоларини 12 табақага ажратиб, давлатчилик асосларини мазмунан бойитди.
Соҳибқирон Амир Темур шахси ва ўгитлари бугунги кундаги аҳамияти каттадир. Ҳозирги кунда истиқлол шарофати туфайли Амир Темур шахси ва фаолияти миллий давлатчилик тажрибаси нуқтаи назаридан ўрганилмоқда. Темур тузуклари эса бой илмий- маънавий мерос сифатида қадрланиб келинмоқда.
о
Ушбу сўзларимизнинг исботи сифатида Узбекистон Республика- си Президенти Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз: «Бизнинг тарихимизда Амир Темурдай улуғ сиймо бор экан, унинг қолдирган мероси, панду-ўгитлари бугунги ҳаётимизга ҳамоҳанг экан, олдимизда турган бугунги муаммоларни ечишда бизга қўл келаётган экан, бизнинг бу меросни ўрганмасдан, таърифламасдан, тарғибот қилмасдан ҳаққимиз йўқ»41. Мамлакати- миз раҳбарининг ушбу фикрида мавзунинг долзарблигини яна бир маротаба кўриш мумкин.
Президент Ислом Каримовнинг яна қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: «Ҳамиша халқ ғамини, юрт ғамини ўйлаб яшаган Соҳибқирон ёвлар оёғи остида топталган ўлкани дунёнинг энг қудратли салтанатига айлантирган эди. Келинглар, азиз дўстлар, барчамиз якдил бўлиб, ҳалол меҳнатимиз, ақлу заковатимиз, Ватанга

муҳаббатимиз билан Узбекистонни жаҳон ҳавас қиладиган буюк давлатга айлантирайлик. Бу йўлда бобокалонимизнинг: «Адолат ва озодлик - дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин» деган доно ўгитлари доимий шиоримиз бўлсин»42.
Амир Темур ҳижрий 736 йил (милодий 1336 йил 9 апрел)да Қашқадарё воҳасининг Шаҳрисабз (Кеш) беклигига қарашли Хўжа Илғор қишлоғида, барлос Тарағай хонадонида таваллуд топган. Оталари - туркий барлос уруғининг бийи (оқсоқол) Муҳаммад Тарағай, оналари Садр аш-шариъа уруғидан Бухоро қонунларини шарҳловчисининг қизи Такина Муҳибегимдир.
Амир Темур қуйидаги унвонларга эга бўлган: Соҳибқирон - Зуҳро ва Муштарийнинг бир-бирига яқинлашиш ҳолати «Қирон буржи» деб аталади. Амир Темур Зуҳро (Венера) ва Муштарий (Юпитер) бир-бири билан яқинлашганда туғилган. Эътиқодга кўра бундай бола келажакда тож-салтанат ва бахту-иқбол эгаси бўлади; Қутбиддин - замона пешвоси, йўл кўрсатувчиси, авлиё; Абулмансур

  • зафарманд, ғалаба қозонувчи.

Амир Темур 1405 йил 18 февраль куни Хитойга юриш чоғида Утрорда вафот этади. У умрининг энг сўнгги дақиқаларигача фақат бир нарсани - эл-юрт осойишталиги ва равнақини ўйлади. Бу унинг васиятларида ўз аксини топган: Зўравонликка монелик қилиш ишини кечиктириш мамлакатни хавфу хатар остида қолдиради, жумлайи халойиқнинг ҳузур ҳаловатини бузади, маслагу-тариқатнинг бузили- шига олиб келади. Қиёмат куни биздан сўрайдилар, суриштира- дилар. Шу кундан эътиборан фарзандимиз (набирамиз) Пир Муҳаммад (ибн) Жаҳонгирни ўзимизга валиаҳд ва тожу тахт вориси этиб тайинладикким, Самарқанд тахти унинг амри фармонида бўлғай, тамкинлик ва истиқлол билан мулку миллат, лашкар ва райятнинг муҳим юмушлари билан машғул бўлсин. Сизлар эса унга
тобелик ва бўйсуниш маросимини ўрнига қўйинглар, биргаликда уни қўллаб-қувватланглар, токи олам бузилмасин... . Мамлакат манфаати ва халқлар фаровонлиги бобида (кишилар тажрибасида) нимаики айтилган бўлса, ёдда тутинглар. Райят ва қўл остингиз- дагилар аҳволидан бехабар қолманг. Қилич дастасини шижоат ва мардлик қўли билан маҳкам ушланглар, шундагина мен каби подшоҳлик тизгинини мустаҳкам тутгайсизлар. Шу йўл билан мен Турон ва Эронни мухолифлар ва муфсидлардан тозаладим, адолат ва эҳсон орқали обод этдим. Агар менинг васиятларимга амал қилгудек бўлсангиз, адолат ва ҳимматни ўзингизга мақсад қилиб олсангиз, давлат ва мулк узоқ йиллар давомида сиз билан қолгай. Агар ораларингда бир қадар қарама-қаршилик юз бергудек бўлса, билингки, унинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Чунки (бундай шароитда) душманлар фикрини фисқу фасод қамраб олади ва (бу сизлар учун кўплаб кутилмаган) қийинчиликларни туғдиради.
Ривоят қилишларича, Тарағай Баҳодир кунларнинг бирида ғалати туш кўради. Тушида бир нуроний одам унинг қўлига қилич тутқазади. Исломга эътиқоди кучли бўлган Тарағай эртасига бомдод намозидан кейин пири-шайх Шамсуддиндан кўрган тушининг таъбирини сўрайди. Шайх унга «сен ўғил кўрасан, бу ўғлон дунёни забт этади», дейди. Чиндан ҳам оилада ўғил туғилади.
Темурнинг шахсий қиёфаси, куч-қудрати тўғрисида Ибн Арабшоҳнинг қуйидаги иборалари ғоятда асослидир: «Амир Темур жисму жасади келишган, қадди-қомати тик, узун бўйли, гўёки қадимги паҳлавонлар авлодлари мисоли бўлиб, боши катта, ғоятда кучли ва салобатли, ажойиб бўлалик, оқиш юзини оч қизил ранг жонлантиргани билан ҳеч бир доғсиз, буғдойранг эмас. Қўл-оёқлари бақувват, елкалари кенг, бармоқлари йўғон, почалари гўштли, бўйи басти камолига етган, серсоқол, икки кўзи бамисоли икки шамдек бўлса-да шодлиги билинмас, йўғон овозли эди, у ўлимдан қўрқмас, ёши саксонга етган бўлса-да изтиробсиз, вазмин, бадани тўла ва пишиқ бўлиб, гўё зич тош мисоли қаттиқ эди. У ҳазил-мазах ва ёлғонни ёқтирмас, ўйин-кулги-ю кўнгил хушликка майлсиз, гарчи унда ўзига озор етадиган бирон сўз бўлса ҳам ҳақиқат (тўғри сўзлик) унга ёқар эди. У бўлиб ўтган ишга азият чекмас ва қўлга киритиладиган ютуқлардан шодланмас эди»43.
Манбаларда Амир Темурнинг қуйидаги шахсий фазилатлари келтирилади: маърифатпарварлик, инсонпарварлик, донишмандлик, раиятпарварлик, адолатпарварлик, кечиримлилик, раҳмдиллик, олижаноблик, мардлик, баҳодирлик, қаттиққўллик, иродалилик, жасоратлилик, собитлик, вазминлик, чидамлилик, сабр-бардошлик, инсофлилик, меҳрибонлик, мурувватпешалик.
Амир Темур тарихан ўта мураккаб вазиятда XIV асрнинг 60- йилларида сиёсат майдонига чиқади. Бу даврда мўғул ҳукмдорлари ўртасида тожу тахт, давлат ва мол-дунё учун бўлган курашлар кучайиб, Чиғатой улусида феодал тарқоқлик авж олади. Мовароун- наҳр ҳудудида ўнтача мустақил бекликлар вужудга келади. Шаҳрисабзда Ҳожи Барлос, Хўжандда Боязид Жалойир, Балхда Амир Ҳусайн, Шибирғонда Муҳаммад Аперди Найман, Кўҳистонда

Амир Сотилмиш, Арҳанг Саройда Улжой Аперди ва бошқалар ўзларини ҳокими мутлақ деб ҳисоблашарди. Шу боисдан ҳам феодал тарқоқликка барҳам бериш, марказлашган кучли давлат ҳокимияти барпо этиш, мўғулларнинг истибдодидан озод бўлишга интилиш ғояси кучайиб борар эди. Халқнинг ана шу истак ва орзусини биринчилар қаторида тушунган маҳаллий амирлардан бири Амир Темур эди.
Амир Темур дастлаб Шаҳрисабз беклигида ҳокимиятни эгаллаган тоғаси Ҳожи Барлос ёнида елкадош сифатида юради. Сўнгра 1361 йилда Мўғулистон (Жете) хони Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрдалиги пайтида унинг хизматига кириб, ўз маслаҳатларини беради. 1365 йилда Туғлуқ Темурнинг ўғли Илёсхўжа Мовароуннаҳрга юриш қилиши ва бунда маҳаллий аҳоли мудофааси - сарбадорлар ҳаракати устун келиши туфайли Амир Ҳусайн билан бирга Амир Темур Самарқандга келади. Ҳукмрон Амир Ҳусайн ўзи Балхга, яъни Хуросонга кетиб, ўрнига Амир Темурни қолдиради. 1370 йилда Балх (Амир Ҳусайн ҳокимлиги)ни эгаллаб, пойтахти Самарқандда бўлган Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдорига айланади.
1370-1371 йилларда Фарғона, Утрор, Ясси, Тошкент, Ҳисор, Бадахшон, Қундуз бўйсундирилади. 1381 йилда Ҳирот, Сеистон, Мозондарон, Сарахс, Сабзавор эгалланади. 1371-1389 йилларда жами 7 марта юриш қилиб Мўғулистон ҳукмдори Амир Қамариддин қўли остидаги Мовароуннаҳрнинг Шарқий ва Шимолий ҳудудлари (Фарғона, Шибирғон вилояти, Қашғар, Иссиқкўл ва Еттисув) босиб олинади. 1371, 1373, 1375, 1379, 1388 йилларда Хоразмдаги сўфийлар сулоласини енгиб, Хоразм қўшиб олинади. 1386-1388, 1392-1396, 1398-1404 йилларда Эрон, Кавказ орти ҳудудлари, Шимолий Ҳиндистон, Сурия, Ироқ ерлари, Кичик Осиёнинг кўпгина қисми босиб олинади. Шу тариқа 1361-1404 йилларда Амир Темур давлати ҳудудий жиҳатдан кенгайиб боради. Соҳибқироннинг таъбири билан айтганда, салтанат 27 ўлка (жумладан, Турон, Олтин
о
Урда ва ҳ.к.)дан ташкил топади.
Амир Темур давлати ўз даврида дунёнинг кўп қисмига эга салтанат сифатида дунёнинг қудратли давлатлари томонидан тан олинади. Европанинг Франция, Англия, Испания давлатлари билан иқтисодий, дипломатик алоқалар олиб борилади.
Темур жуда кўп жангу жадал, тадбиркорлик билан кучли давлат барпо эта олди. Темур давлатининг сиёсий тизими ўша давр ижтимоий иқтисодий ва сиёсий ҳолатига мос келарди.
Темур даврида марказда ва жойларда хон бошчилигида муйян давлат бошқарув аппарати тузилди. Бошқарув тизими иккига: даргоҳ ва девонларга (вазирликлар) бўлинган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish