13-Маъруза. Мавзу: рақобат ва яккахокимлик


Рақобатчилик мухитини яратиш



Download 25,45 Kb.
bet4/4
Sana26.04.2022
Hajmi25,45 Kb.
#583057
1   2   3   4
Bog'liq
13.BAP.РАҚОБАТ ВА ЯККАХОКИМЛИК

13.4. Рақобатчилик мухитини яратиш.
Иқтисодий рақобатни сўндирмай, унинг авжлашиши учун қулайлик яратишни талаб қилади.
Иқтисодий сараланиш оқибатида корхоналарнинг бир қисми ғоят йирик корхоналарга айланиб, монопол мавқени эгаллайди. Улар ўзаро тил бириктириб, эркин нархлар ўрнига монопол нарх ўрнатадилар. Рақобатчилар ғоят озчилик бўлгандан иқтисодий эркинлик чекланади ёки унинг ўрнига иқтисодий зўравонлик қарор топади. Бу ўз навбатида иқтисодий турғунлик вужудга келтиради, монопол мавқеда товарларни арзонлаштирмай, уларни сифатини оширмай туриб, юқори нарх белгилаш орқали фойдани максимумлаштириш мумкин бўлиб қолади. Масалан, эркин рақобат шароитида товар 10 сўмга сотилса, шундан 8 сўми харажатни қоплайди, 2 сўми фойдани хосил этади. Фойдани 3 сўмга етказиш учун харажатларни 7 сўмга тушириш керак. Монополия шароитида эса харажатни пасайтирмасдан нархни 11 сўмга кўтариб 2 сўм ўрнига 3 сўм фойда кўриш мумкин. Демак, югуриб-елиб юрмаган холда яхши фода олишининг йўли таъминланади. Монополия ҳукумрон соҳага тақрибининг кириб чекланади. Монополиялар зўравонлик билан ўзгалар товар бозоридан жой бермайди, уларни ресурс бозорига қўймайди, молия бозори ва меҳнат бозорида ҳам тўғоноқлик қилади. Бозор иқтисодий учун эса рақобатчилар қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхши ундан иқтисодиёт ўсади, нархлар осмонга ўрмаламайди ва бундан ҳамма манфаат кўради. Шу боисдан давлат рақобатчилар сафини кенгайтириш чораларини кўради, монополияларни чеклаш бўйича сиёсат олиб боради. Бу сиёсат монополияга қарши (ёки монополиядан чиқариш) сиёсат деб аталади. Давлатнинг монополияга қарши сиёсати қуйидаги йўланишларда боради:
1) Монополиялашувига йўл бермай, монополоя фаолиятини жиловлаш тўғрисида қонунлар қабул қилинади ва риоя этилишни давлат ўз назоратига олади.
2) Шерикчилик асосидаги тадбиркорликда бир корхона мол-мулкининг бошқаси қўлига ўтиши чекланади. Бир корхонанинг бошқа корхона капиталидаги хиссаси хам чекланади. Бу чора ўзгаларга тазйиқ ўтказишга имкон бермайди.
3) Бозорда нарх-навонинг эркин ташкил топиши учун олдиндан келишилган холда нарх белгилаш қонун билан ман этилади, ягона нарх белгилаш бўйича корхоналар иттифоқи ёки бирлашмаларни тузиш мумкин бўлмайди.
4) Давлат рақобатининг қонун-қоидаларини яратиб, уни бузганлик учун жазо чораларини хам белгилайди. Қонунбузарларга катта жарима солинади ва хатто уларнинг корхонаси ёпиб қўйилади.
5) Монополиялар ҳукмронлигига йўл бермаслик учун хориж товарларини мамлакатга киритишни кўпайтириш мақсадида бож пули камайтирилади, кичик корхоналар қўллаб-қувватланади, уларнинг товарлари монополия товарлари билан рақобатлашуви учун шароит яратилади. Давлат рақибига кун бермай уни синдириш ва бозордан сиқиб чиқаришга қаратилган демпинг (ўта паст) нархларини тақиқлайди, табиий монополия мавжуд бўлганда давлат нархни оширишни чегаралайди ва хакозо. Монополияга қарши сиёсатни ўтказиш учун маҳсус идоралар масалан, монополияга қарши қўмита, битимлар қўмитаси кабилар тузилади. Масалан, Ўзбекистонда 1996 йилда молия вазирлиги хузурида монополиядан чиқриш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодиётни эркинлаштириб, рақобатга йўл очиш учун давлат корхоналарни сотиш уларни аксиядорилик корхоналарига айлантириш юз беради. 1995 йили Ўзбекистонад 16 минг давлат корхонаси бўлса, 74,2 минг нодавлат корхонаси, жумладан 33 минг хусусий корхона бор эди. Бу албатта рақобатга йўл очди. Ўзбекистонда давлат нархлари ўрнига эркин бозор нархларига ўтилиши хам рақобатга кўмаклашади, чунки эркин нарх рақобат воситаси бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда 1996 йили қабул қилнган “Товар бозорларида монополистик фаолиятини чеклаш ва рақобат тўғрисида” ги қонунга кўра бозорда атайлаб тақчиллик хосил этиш, рақобатнинг бозорга кириб келишига тўсқинлик қилиш, унинг ғирром усулларини қўллаш, рақибга тазйиқ ўтказиш қатиян ман этилади. Қонунбузарлар ўз рақибига ғирромлик қилиш орқали етказган зарарини қоплаши ғайриқонуний фойдадан маҳрум этилиши ва ҳатто жарима тўлаши шарт қилиб қўйилган. Хуллас, давлатнинг сиёсати рақобатчилик учун хамма ерда бир хил шароит яратиб, хеч кимга афзаллик бермасликка, монополиянинг олдини олишга қаратилади.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.

1. Рақобат деганда нимани тушунасиз?


2. Рақобатнинг қандай воситалари мавжуд.
3. Рақобат стратегиясининг моҳияти нимадан иборат.
4. Давлатнинг монополияга қарши қаратилган сиёсати мазмунини тушунтириб беринг.
5. Рақобат турларини тавсифланг.
6. Сифат орқали рақобатнинг аҳамияти нимадан иборат?
7. Рақобатчилик муҳити деганда нимани тушунасиз?
Download 25,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish