13-Маъруза. Мавзу: рақобат ва яккахокимлик



Download 25,45 Kb.
bet3/4
Sana26.04.2022
Hajmi25,45 Kb.
#583057
1   2   3   4
Bog'liq
13.BAP.РАҚОБАТ ВА ЯККАХОКИМЛИК

13.3. Рақобат стратегияси

Рақобат стратегияси рақобат курашининг узок даврига мулжалланган бош йўли ва йўл йўриқларини ифода этади. Стратегиянинг мақсадлари тез кунда фоидани максимумлаштириш, оз фойда билан қаноат қилган ҳолда ўз бозорни кенгайтриш ёки рақибни бозордан сиқиб чиқариш, янги бозорга секин-аста кириб бориш каби масалаларда харакат йўлларини белгилашдан иборат. Стратегияга қараб кураш тактикаси (усули ва шакллари) танланади.


Фирмалар рақобатнинг бир усулидан аста секин бошқа усулига ўтиши ёки бир йўла турли усуларни қўлаш мумкин. Масалан, Хитой фирмалари сифати паст бўлса-да, арзон товарлар чиқариб, нарх рақобати йўлидан, Ғарбий Европадаги фирмалар нархи юқори бўлса-да, сифатли товарларни таклиф этиш йўлидан борадилар, чунки Ғарбий Европада аҳолининг харид қобиляти Хитойга қараганда анча юқори. Янги индустриал давлатлардаги (Тайвантp, Гонконг, Сингапур, Корея Республикаси) фирмалар хам сифат хам нарх фоситаларида рақобатлашувига мойил. Бу мамлакатларда юксак технология мавжуд ва иш кучи малакали бўлса-да, арзон туради. Натижада мавжуд афзалликлар харажатларини пасайтирган холда сифатли товар чиқариш имконини беради. Бунга мисол қилиб Кореянинг “Самсунг электроник” компанияси бозорга чиқарадиган телевизорларни ва ДЭУ корпорацияси автомобилларни олиш мумкин. Улар рақобатбардош бўлганидан жаҳон бозорларида шиддат билан кириб бормоқда.
Рақобатга ҳар хил ёндашув Ўзбекистонда ҳам бор. Масалан, Тошкент бозорлари учун ишловчи фирмалар ҳам нарх, ҳам сифат рақобатни қўллаши мумкин, маскур шаҳарда аҳолининг бой қатламлари борки, улар учун нархга кўра товарнинг сифати афзалроқ, айни вақтда аҳолининг кам қувват қисми ҳам борки, улар учун товарнинг арзон бўлиши муҳим. Нукус, Урганч ёки бошқа шаҳарлардаги фирмалар кўп холларда нарх рақобатга мойил бўладилар, бу ерда аҳолининг харид қобилиятига кўра арзон товарлар рақобатбоп ҳисобланади.
Рақобат қўл қовуштириб ўтиришга йўл қўймайди, у кураш бўлганидан ҳаммани ҳаракатга, яхши ишлашга ундайди.
Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи механизм, уни ольа элтувчи куч ҳисобланади.
Рақобатдаги иқтисодий танлов тамойиллигига кўра иқтисодиёт иштирокчилари сараланади. Яхши ишлаган фирма бойиб кетади, ёмон ишлаган синади, ёпилади ёки кучли фирмаларга қўшилиб кетади. Шу сабабли ҳар йили дунёда миллионлаб фирмалар ёпилса, миллионлаб янгилари очилади. Рақобатга бадош бера олмаган фирмалар зара кўрадилар, ўз мажбуриятлари бўйича пул тўлай олмай қоладилар, яъни банкрот холига тушадилар.
“Хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлиши дейилганда қарздорнинг мажбуриятлари мол-мулкдан оишб кетганлиги сабабли товарлар (иш ва хизматлар)га хақ тўлаш юзасидан кредиторларнинг талабларини қондиришга қодир эмаслиги шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслигини тушунилади”.
Ўзбекистон Республикасининг “Банкротнинг тўғрисида” ги қонунидан.
Фирмалар рақобат туфайли янгиликни жорий этишга мажбур бўладилар, чунки бозордан ўз рақибини суриб чиқариш учун нисбат сифатли ва арзон товарнинг таклиф этиши шарт. Бунинг учун, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги моддадаги товарларни яратиш, илгари ишлаб чиқарилган товарларни модернизациялаш талаб этилади. Хуллас, рақобатдан унумдорликни ошириш ва сифатини яхшилашга интилиш иқтисодий ўсишни таъминлайди. Рақобат қизьин жойда иқтисодий ўсиш жадал боради. У суслашган шароитда эса иқтисодий турғунлик юз беради. Рақобат ишчи-хизматчиларни ҳам яхши ишлашга ундайди, улар яхши даромад берадиган иш жойидан ажраб қолмаслик учун доимо ҳаракат қиладилар. Рақобат уларни иш унуми ва сифати, ўз фирмасининг орбўси ва жавобгарлигини оширади. Рақобат, хатто фирма эгалари билан ишчи-хизматчилар ўртасида ҳам жиҳатликни юзага келтиради, негаки фирма рақобатда маьлуб бўлса, бундан зарар кўради - ишчилар ишсиз қолади, хўжайинлар фойдадан маҳрум бўлади. Шу боисдан рақобат ҳаммани фирма учун жон куйидиришига мажбур қилади.



Download 25,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish