1. Шайбонийлар даври давлатчилиги Сиёсий тарих


Шайбонийларнинг пул ислоҳотлари



Download 54,46 Kb.
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi54,46 Kb.
#222917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Шайбонийларнинг пул ислоҳотлари. Шайбонийлар Давлатида турли вазндаги олтин, кумуш, мис, мис ва кумуш аралашмасидаги танга-чақалар муомалада бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича (Давидович Е.А.) олтин тангалар фақат Шайбонийхон ва Абдуллахон II даврларидагина зарб этилган. Бу даврда пул зарб этиш ҳамда кумуш ва мис тангаларнинг муомалада бўлиши бир-бири билан боғлиқ ҳолда кечган. Нумизматик маълумотларга кўра, XVI асрдаги пул муомаласининг асосини “танга” “тангача”, “хоний” деб аталган кумуш ҳамда “мис динор” ёки “динор” деб аталган мис тангалар ташкил этган. Энг кичик мис тангачалар “пул” ёки “қора пул” деб аталган.
Муҳаммад Шайбонийхон 1507 йилда Ҳиротни эгаллагач, бу ердаги жомъе мачитида кенгаш чақириб, пул ислоҳоти ҳақидаги фармонини эълон қилади. Бу пайтда Ҳиротдаги пул муомаласи чуқур инқирозга учраган бўлиб, ушбу ислоҳот Хуросондаги савдогар-зодагонларни Шайбонийхон томонига оғдириши лозим эди. Янги кумуш тангачаларнинг вазни 5.2 г. бўлиб (илгариги темурийлар тангалари 4.8 г. бўлган) унга Шайбонийхоннинг номи ва унвони битилган. 1507 йилда бу ислоҳот ҳали охирига етмаган эди. Манбаларга кўра, бу йилда Мовароуннаҳрда ҳали темурийлар тангалари тўла муомалада бўлган. 1508 йилда ислоҳот якунига етиб Шайбонийлар Давлатининг барча ҳудудларида-Самарқанд ва Бухорода, Марв, Кеш, Насаф, Нисо ва Сарахсда, Ҳирот, Машҳад, Нишопур ва Сабзаворда бир хил вазндаги, бир хил сайқалланган тангалар зарб этилиб муомалага киритилади. Бир хил кумуш ва мис тангалар бутун мамлакат бўйлаб муомалага чиқарилиб, пулнинг қадрсизланишига барҳам берилади.
Аммо, бу ҳолат узоққа чўзилмади. 1510 йилда Шайбонийхон вафот этгач, ўзаро урушлар ва 1512-13 йиллар қиши қаттиқ келганлиги марказий Мавароуннаҳрда қимматчилик ва очарчиликка олиб келди. Ундан ташқари шайбонийлар ва Бобурнинг мис тангаларни кўпроқ зарб эттириб муомалага киритиш орқали даромадларини кўпайтириш йўлидаги ҳаракатлари пулнинг қадрсизланишини янада кучайтирди. Шайбонийларнинг ҳокимиятни мутлақ қўлга киритиши ва сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви ҳам пул қадрсизланишининг олдини ололмади. Чунки, бозорларда мис пуллар ниҳоятда кўпайиб кетиб, маҳсулот нархидан анча ошиб кетди. Кумуш пуллар бутунлай муомаладан чиқиб, зарб этилмай қўйди. Бу ҳолат мамлакатда янгидан пул ислоҳоти ўтказиш заруриятини туғдирди.
Давлатдаги бу галги ислоҳот анча оғир ва кўп босқичли бўлиб, бу сафар умумДавлат миқёсидаги пул муомаласини бир меъёрга тушириш учун ўн беш йил керак бўлди. Ушбу ислоҳатни кўпчилик тадқиқотчилар Кучкунчихон (1510-1529йй.) номи билан боғлайдилар. Даставвал Бухорода (Убайдулла Султоннинг мулки) кейин эса Самарқандда (Кучкунчихон мулкидаги пойтахт) бошланган бу ислоҳот жараёнида юқори вазнли мис тангалар зарб этилиб, паст вазнли тангалар муомаласи тақиқланди. Кумуш тангалар зарб этилиши қисман йўлга қўйилган бўлса-да, уларнинг вазни Бухоро ва Самарқандда бир хил эмас эди. Фақат 1525 йилга келиб бутун Давлат бўйлаб бир хил тангалар зарб этиш йўлга қўйилди. Бу жараёнда ҳар қандай шахс ўзининг метали ёки буюмларини зарбхонага элтиб, белгиланган вазндаги кумуш тангани эркин зарб эттириши мумкин эди. Бунинг учун хазинага маълум миқдорда тўлов тўланган.
Аммо, кумуш пуллар зарб этилиши ва муомалага киришидан тушган даромаднинг асосий қисми Давлат ғазнасига тушмас эди. Йирик мулк эгалари тангаларга ҳукмдор номи ва унвонини қўшиб зарб этсалар-да, зарбхоналардан келган даромадни ўзларига қолдирар эдилар. Давлатнинг асосан тўртта шаҳрида – Бухоро, Самарқанд, Балх ва Тошкентда доимий равшда кўп сонли кумуш тангалар зарб этилишига қарамай Кармана, Тоткенд (Зарафшон воҳаси), Ахси, Кеш, Ҳисор, Ясса каби шаҳарларда ҳам кам бўлса-да, зарбхоналар ишлаб турган. Натижада, XVI асрнинг ўрталарига келиб кумуш пулларнинг қиймати тушиб кетди. Ундан ташқари мамлакат ташқарисида ҳам (мас. қўшни бобурийлар Давлатида) шайбонийлар кумуш танганларини зарб этиш авж олди.
Бундай шароитда XVI асрнинг 60-йилларидан бошлаб Абдуллахон II савдо-сотиқ учун зарур бўлган пул ислоҳотини босқичма-босқич амалга оширди. Чунки, Абдуллахон II ҳукмдор сифатида нафақат Давлат сарҳадларини кенгайтириш, марказлашган Давлат барпо этиш балки, савдо-сотиқ мамлакат иқтисодининг муҳим тармоғи эканлигини яхши англаган эди. У отаси Искандархон (1560-1583 йй.) давридаёқ кумуш метал етишмовчилигини бартараф этиш билан бирга Бухорода олтин тангаларни доимий зарб этишни йўлга қўйди ва буни қаттиқ назорат остига олди.
Абдуллахон II ислоҳоти асосан, кумушнинг нархи ошишига нисбатан кумуш тангаларнинг қийматини оширишга қаратилган эди. 1583 йилга қадар юқорида эслатилган тўртта йирик шаҳарда Искандархон номидаги бир хил вазн ва қийматга эга бўлган кумуш тангалар зарб этилади. 1560 йилдан кейинги 1583 йилгача бўлган давр Абдуллахон II нинг кўплаб жангу-жадаллар даври бўлиб, бу юришлар ва ўзаро курашлар катта маблағ талаб этар эди. Шунинг учун ҳам Абдуллахонга ҳам, унинг рақибларига ҳам катта миқдордаги пул зарур эди.
1583 йилда отаси вафотидан сўнг олий ҳукмдор бўлган Абдуллахон II ўз пул ислоҳотининг сўнгги қисмини амалга оширди. Яъни, у кумуш тангалар зарб этишни ўз пойтахти Бухорода марказлаштирди. Бухорода Абдуллахон II номидан ҳар йили кўп миқдорда кумуш тангалар зарб этилди. Балх, Самарқанд ва Тошкентда эса танга зарб этиш кескин камайтирилди. Шунингдек, Абдуллахон II шаҳар савдосидаги кундалик эҳтиёж маҳсулотлари учун мис тангалар зарб этишни йўлга қўйди.
Шайбонийлар ўтказган пул ислоҳотлари орасида Абдуллахон II нинг ислоҳати нисбатан муваффақиятли бўлиб, бу ислоҳот пул муомаласи инқирозига барҳам берди, кумушнинг Давлат ҳудудларидан кўплаб чиқиб кетишини тўхтатди, хусусий метални яна зарбхоналарга жалб этди. Ушбу ислоҳот Абдуллахон II ички сиёсатининг бир қисми бўлиб, транзит, ҳалқаро ва ички шаҳар савдосининг тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этди.

Download 54,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish